Биз ва тингловчи
Тингловчилар талаби
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
"Биз ва тингловчи" номланган ҳафталик эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Бизни тинглаб борасиз деган умиддамиз.
Муҳтарам мухлислар, айрим тингловчиларимиз помидорнинг қаердан олиб келингани ва унинг хусусиятлари борасида кўпроқ маълумот беришимизни сўрашган. Бугунги суҳбатимиз ушбу мавзуга бағишланган.
ПОМИДОР (италян тилида pomudoro, porno d'oro — олтин олма) (Lucopersicon) — итузумдошлар оиласига мансуб бир ва кўп йиллик ўтсимон ўсимликлар ва ярим буталар туркумига кирувчи сабзавот экини бўлиб, жаҳондаги деярли барча мамлакатларда (очиқ ва ҳимояланган ерларда) экилади. Ватани — Жанубий Америка. Европага XVI-асрўрталарида (дастлаб Испания, Португалия, Италияга) олиб келинган. Ўрта Осиёга XVIII-аср охирлари — XIX-аср бошларида Россия орқали келган, бир йиллик экин тарзида экилади. Янгилигича, консерваланган, паста, қоқи ва бошқа ҳолида истеъмол килинади, Консерва саноатида помидор шарбати, пастаси ишлаб чиқарилади.
Помидор инсон организмига фақат ижобий таъсир қилиб қолмай, у қайфиятни ҳам кўтаради. Унда органик модда ҳисобланувчи тирамин мавжуд, бу модда организмида серотонин моддасига айланади. Шу модда борлиги сабабли, помидор инсон кайфиятини кўтаради. Шунинг учун ҳам у кайфиятни кўтариб, тушкунликка ва хафаликка қарши курашишда инсонга ёрдам беради.
Помидорнинг шифобахшлиги унда пурин моддаси мавжудлиги ва у кам калориялигидадир. Ортиқча вазнли кишиларга, буйрак касаллиги билан оғриганларга ҳамда баданда ортиқча туз йиғилган кишиларга помидор тановул қилиш тавсия этилади. Помидор истеъмол қилиш қанд касаллиги билан оғриган, ёғ босиб семириш ва модда алмашинувида муаммоси бор кишиларга ҳам фойдали. Помидор шунингдек, ўт ва пешоб ҳайдаш хусусиятларига ҳам эга, шу сабабдан овқат тановул қилгандан ярим соат ўтказиб, бир пиёла томат шарбати ичилса, овқат ҳазм қилишдаги муаммолар йўқолади.
Модда алмашинуви жараёни бузилганда, помидор истеъмол қилиш тавсия этилади. Чунки у ўзининг шифобахш хусусиятлари билан модда алмашинувидаги иллатларни ва организмдаги туз йиғилишини бартараф этади. Овқатланиш жараёнида рационингизга мунтазам фойдали моддалар ва витаминларга бой бўлган томат шарбатини қўшишни ёдингиздан чиқарманг. Артериал қон босимини меъёрга келтириш учун бир стакан томат шарбатини ичиш тавсия этилади. Ҳомиладор аёлларга меъёрида помидорнинг ўзидан истеъмол қилиш лозим. Чекишга берилган кишиларга помидорнинг фойдаси катта.
Помидорда мавжуд айрим моддалар сабабли, уни мунтазам истеъмол қилиш никотин смолалари ва заҳарли токсин моддаларини парчалаб, уларни ҳатто ўпкадан чиқариб юборишга сабаб бўлади. Улар сизнинг тишларингизни тамаки смолаларидан фориғ бўлиб, маза-таъм сезиш қобилиятингизни меъёрига келтиради.
Эркаклар учун помидорнинг фойдалари. Помидорда катта миқдорда антиоксидант ликопин моддаси мавжуд бўлиб, тажрибадан маълумки, уни доимий истеъмол қилиш эркакларда простата раки пайдо бўлишининг олдини олади. Помидор истеъмол қилиш куч-қувватни ошириб, иммунитетни кўтаради.
Овқат аллергияси билан оғриган кишилар помидор истеъмол қилишни овқатланиш рационидан чиқариб юборишлари лозим. Чунки у овқатдаги аллергенларга сезувчан кишиларга катта зарар етказиши мумкин. Шунингдек уни истеъмол қилишдан артрит (бўғин оғриғи)да, подаграда, ўт пуфаги ва буйракда тош пайдо бўлиши каби касалликлар билан оғриган кишилар ўзларини тийишлари зарур. Чунки помидор истеъмол қилиш буйракдаги тошларнинг катталашиши ва уларни ўт пуфагидан чиқарилишига сабаб бўлиши мумкин.
Қадрли мухлислар, сиз ўзингизнинг дастурингиз бўлган “Биз ва тингловчи” рукни остидаги ҳафталик эшиттиришининг янги сонини тинглаяпсиз.
Эслатиб ўтамиз, сиз ушбу эшиттиришлар орқали фикр- мулоҳаза ҳамда таклиф ва танқидларингизни радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com / uz ва электрон манзилимиз uzbek@ ParsToday.com ҳамда мобайл апликешн орқали бизга юборишингиз мумкин.
Биз билан ушбу телефон рақами орқали ҳам боғланишингиз мумкин:+98939736 25 45 Машҳад шаҳри,
Қўнғироқларингизни кутиб қоламиз.
Эшиттиришимиз давом этади.
Помидорда антиоксидант лейкопин моддаси мавжуд бўлиб, у ўзининг шифобахшлиги билан витамин Е дан юз баробар кучлидир. Ундан фаол самарали модда сифатида эркаклар ва аёлларда учрайдиган жинсий аъзолар саратони касаллигининг олдини олишда фойдаланилади. Унинг шифобахш хусусиятлари қайнатиб пиширилганида янада зиёда бўлади. Масалан, томат пастасида помидор шарбатига нисбатан катта миқдорда лейкопин моддаси мавжуд бўлади. Бу шифобахш хусусиятларга эга бўлиш билан бир қаторда бу сабзавот тури жуда мазали ва ширин. Шуни эсдан чиқариш керакмаски, помидор янги узилган ҳолида ўсимлик ёғи билан қўшиб истеъмол қилинса, яхшироқ ҳазм бўлади. Шу йўл билан ундаги витаминлар организмда яхшироқ ва фойдалироқ ҳазм бўлиб, тезроқ ўзлаштирилади.
Помидорнинг фойдаси бизнинг организм учун жуда катта. Биринчидан у қон таркибига ижобий таъсир кўрсатувчи қизил рангли сабзавотлар қаторига киради. У нафақат қонни турли фойдали моддалар билан тўйинтиради, балки тиқин (тромб) пайдо бўлишининг ҳам олдини олади.
Модда алмашинуви жараёни бузилишида помидор истеъмол қилиш тавсия этилади, чунки у шифобахш хусусиятлари билан модда алмашинуви, жумладан турли тузларнинг ўзлаштирилиши жараёнини меъёрга келтиради.
Овқатланиш жараёнида рационга мунтазам томат шарбатини киритишни унутманг, унда барча витаминлар ва фойдали моддалар сақланиб қолади. Маринованланган ва консерваланган помидор истеъмол қилиш тавсия этилмайди, чунки у ошқозон яраси ёки юрак касалликларини зўрайтириб юбориши мумкин.
Помидор инсон саломатлиги учун жуда ҳам фойдали ва турли витаминларга бой бўлишига қарамасдан, айрим ҳолатларда уни истеъмол қилишнинг зарарлари ҳам мавжуд. Уни истеъмол қилиш ўт пуфагида тош пайдо бўлиш ҳолларида зарарлидир, чунки унинг таркибида органик кислоталар бўлгани сабабли бундай ҳолатда организмга зарар етказиши мумкин.
Ўзининг соғлиғи учун қайғурадиган кишиларга шуни эсдан чиқармаслик лозимки, помидорни гўшт, тухум ва балиққа қўшиб истеъмол қилиш мумкин эмас. Шунингдек, помидорни нон билан қўшиб истеъмол қилиш ҳам тавсия этилмайди. Нон ва помидор истеъмол қилинганда уларни тановул қилиш орасида бир неча соат ўтиши лозим. Томат сокини овқат тановул қилгандан ярим соат ўтказиб ичиш тавсия этилади.
Ҳозир эса тингловчиларимиздан бири Аҳмаджоннинг билдирган фикрлари билан танишамиз. Азиз тингловчимиз Аҳмаджоннинг билдирган фикрлари эди.
Қадрли мухлислар, "Биз ва тингловчи" рукни остидаги туркум эшиттириш билан ҳамкорликни янада фаоллаштирасиз деган умиддамиз. Бундан кейин ҳам Эрон радиоси орқали эфирга узатилаётган эшиттиришлар борасида қимматли маслаҳатларингизни бизга дариғ тутманг. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Омон бўлинг.