сентябр 02, 2017 15:50 Asia/Tashkent

Масжидда мусулмонлар бир-бирига самимий муносабатда бўлишади ва уларнинг барчалари биргаликда ўз сиёсий билим ва маърифатларини янада юксалтиришга сайъ-ҳаракат қилишади.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан

 Ассалому алейкум азиз  ва муҳтарам тингловчилар.

Мен,  Адиба Қодирий  "Масжид- ишқ  ва имон маскани" дастуримизнинг навбатдаги  сони билан сизнинг хизматингиздаман. Бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз!

    Азизлар,  ўтган дастуримизда ислом динида сиёсат, исломнинг мақсадларини амалга ошириш ва инсоний жамиятда иллоҳий амалларнинг бажарилиши учун муқаддас бир иш бўлиши, ҳамда масжид бу фаъолиятларни олиб бориш учун энг муқаддас жой эканлигини таъкидлаб ўтган эдик. Масжидда мусулмонлар бир-бирига самимий муносабатда бўлишади ва уларнинг барчалари биргаликда ўз сиёсий билим ва маърифатларини янада юксалтиришга сайъ-ҳаракат қилишади. Намозлар орасида ҳайит ва жумъа намозлари ваъз, хутбалар ва таҳлил этиладиган масалалар сабабли кўпинча улар сиёсий мазмун-мундарижага эга бўлади. Намознинг сиёсий жиҳатларидан бири исломнинг ҳокимиятини яратишдан иборат. Албатта ҳайит намози ва жума намозига ўхшаган ҳар кунлик жамоат намозлари сиёсий қарашларга ҳам эга бўлади ҳамда исломий жамият ва исломий ҳукуматнинг қудрат ва обрўсига таъсир етказади.

Айниқса, баъзида бу ибодатлардан кейин маърифатли  суханронликлар ҳам мушоҳада этилади. Жамоат намози ижтимоий ва сиёсий уюшмаларнинг шаклланишида сабаб бўлади ва сийёсий майдонда кенг фаъолият кўрсатадиган гуруҳни ташкил этади.   

 Масжид мусулмонларнинг жамиятини ташкил қилиш ва сиёсий йиғилишларни ўтказишда, аҳолининг сиёсий онгини кенгайтиришда, душманларни аниқлашда ва уларнинг мақсадларига қарши курашишда муҳим рол ўйнайди. Асосан, душманни акниқлашнинг ўзи бу сиёсий бир қараш ҳисобланидиким масжидда ривож-равнақ топади.

Ислом Пайғамбари (с) нуқтаи назарига кўра душманни аниқлаш ва у билан қарши курашиш одамларнинг донолиги ва зукколигининг аломатидир. Ул ҳазрат душманни аниқлашнинг зарурлиги ҳақида таъкидлаб шундай марҳамат этадилар: “Билингларким энг доно одамлар шундай одамлар ҳисобланишадиким ўз Роббисини эътироф этсалар ва унинг амрини бажарса ва ўз душманини таниса. “

Бу ривоятда таъкидлаганидек, душманни аниқлаш ва унинг хоҳишларига амал қилмаслик , инсон донолигининг белгиси бўлиб, агар инсон душманни яхшироқ таниса у   ақл ва устуворлик билан қадам қуяди.

Амир-ал -Мўъминин (а)  ҳам душманни аниқлашнинг аҳамияти ва уни эътироф этмасликнинг зиёнлари ҳақида шундай марҳамат этадилар: “Агар душман ҳатто бир нафар бўлса ҳам  кўпдир”.

Масжид душманларнинг фитна-найранглари баробарида қарши туради ва иллоҳий қадриятларни ҳимоя қилади. Чунки жамоат намозининг имомлари кундалик намозлари, жумъа намози ва ҳайит намозларида ислом душманларини таништириш ҳамда уларнинг режалари ва фитна-найрангларини бартараф этишда сайъ-ҳаракат қилишади.

Ҳақиқат ва ботилни ўрганиш туғри огоҳлик ва ҳушёрликка эга бўлмасдан унга эриши мумкин бўлмаган энг муҳим масалардан бири ҳисоблоанади.

Ҳақиқатан ҳам огоҳ бўлган кишилар ботил ва ҳақни ажратадиган қудратга эга бўлган шахслар ҳисобланишади.

Имом Ризо алайҳиссалом жума намозининг хутбалари заруратини таъкидлаб шундай марҳамат этадилар: “Бу намоз хутбаларининг фалсафаси ҳақиқат ва фасодни баён этишдан иборатдир.”

Ислом тарихида шундай далиллар борким, сиёсий муносибатларда жамоат намозининг таъсирини эътироф этади.  Бунга намуна бўладиган далил бу Маккани фатҳ этишдан сўнг, Масжидул-Ҳаромда мусалмонларнинг шукўҳли тарзда жамоат намозини ўтказишларидир.     

 Азиз тингловчилар, дастуримиз давомида сизларни  Шайх Лутфуллоҳ масжиди билан таништиришни давом этамиз.

Ўтган дастуримизда айтдикки Шайх Лутфуллоҳ масжиди Исфаҳон шаҳрининг танилган ва тарихий масжидлардан бири ҳисобланиб бошқа масжидларга ўхшамайди ва минорага эга бўлмаган масжидлар жумласидандир. Аммо бошқа фарқли жиҳатларидан бири бу масжидга кириш ҳовлисининг йўқлигидир. Шундай назарга ташланадиким кириш саҳнасининг йўқлиги Нақши Жаҳон майдонида симметрик жиҳатни риоя этиш сабабли бўлиши мумкин. Чунки бу масжид Оли Қопу қасри қаршисида қарор олган.

Исломий Эрон меъморчилигида асосан одамлар масжидларга киришлари билан қибла жиҳатида қарор олишади. Аммо Шайх Лутфуллоҳ масжидининг кириш эшиги шарқий майдон томонига қараб очилади ва агар масжидни ҳам шу томонга қараб бино этилганларида қиблани аниқлаш жиҳатида қийинчилик ва муаммоларга юзмаюз бўлишарди Бу масалани ҳал этиш мақсадида бир йўлакча ижод этилганким масжидга киришдан бошлаб чап томонга кейин ун томонга ҳидоят этади. Бу масжиднинг биноси шарқда қарор олгани маъносидадир. Бу масжиддаги меҳробнинг ўзи шоҳасарлардан ҳисобланади. Чунки бу меҳроб чиройли кошинлар ва меъморчилик санъатидан фойдаланиб қурилган меҳробдир. Бу меҳробнинг ичида масжидни қурган меъморнинг номи ёзилган. Шайх Лутфуллоҳ масжидининг гумбази дунёнинг энг катта даврли гумбазларидан саналади Гумбазнинг баландлиги 32 метрни ташкил этади.      

 

Ёрлиқ