сентябр 14, 2017 10:19 Asia/Tashkent

Бугун  пайшанба,  ҳижрий-шамсий   1396  йил шаҳривар  ойининг 23-чиси,  ҳижрий қамарий 1438 йил зулҳижжа  ойининг  23- чиси ва милодий ҳисоб билан 2017 йил сентябр  ойининг 14- кунидир.

Бундан 628  йил олдин,   1389 йилнинг 14 сентябр куни Усмонийлар империяси Европадаги фатҳларининг бошланишида Болқон ярим оролидаги Сербияни босиб олди. Бу ғалаба Усмонийларнинг учинчи шоҳи Султонмурод I даврида қўлга киритилди. Сербия халқининг кўплаб қўзғолонларига қарамасдан бу ўлка беш асрга яқин Усмонийлар империяси таркибида қолди. XIX асрнинг охирида Сербия  Россия ёрдамида Усмонийларга қарши жанг қилиб,  ғалабага эришди. 

1878 йилдаги Берлин конгресси бу ўлкани мустақил деб эълон қилди.

хххххххххххххххх

 Бундан 205  йил олдин   1812 йилнинг  14 сентябр куни  Москва шаҳрида атайин амалга оширилган тарихий ёнғин юз берди. Наполеон Бонапарт қўшинлари томонидан босиб олинишидан бир кун кейин Москва шаҳри босқинчи франсуз кучлари бу шаҳарда қолиш учун керакли озиқ-овқат ва бошқа имкониятларни қўлга кирита олмасин деган мақсадда шаҳар ҳокимининг фармони билан ўт қўйилди. Бу ёнғинда Москва шаҳрининг тўртдан уч қисми куйиб култепага айланди.

Хххххххххххх

Бундан 57 йил муқаддам, 1960 йилнинг 14 сентябр куни нефтни экспорт қилувчи мамлакатларнинг ОПЕК номли деклоратсияси 5та давлат: Эрон, Арабистон, Ироқ, Кувайт ва Венесуэла томонидан имзоланди. Бу ташкилот жаҳон бӯйлаб нефт конларини қидириб топиш, ишлаб чиқариш ва сотиш ишини монополия қилиб олган, қора олтин деб аталувчи   ҳаётий аҳамиятга эга бӯлган бу муҳим табиий бойликка ишлаб чиқарувчининг зарари аммо ӯзларининг фойдасини кӯзлаб нарх белгилайдиган ғарблик ширкатларга рақобатлашиш мақсадида таъсис этилган эди.

ОПЕК аввалига таъсир ӯтказиш кучига эга эмасди. Кейинчалик унга Алжазоир, Ливия, Нигерия, Қатар, Бирлашган Араб Амирликлари, Габон, Индонезия ва Эквадор мамлакатлари қӯшилгач, бу ташкилот дунёнинг нуфузли ташкилотларидан бирига айланди.

Кейинги йилларда Эквадор ва Габон мамлакатлари бу ташкилотни тарк этган бӯлсада, ОПЕК жаҳон нефт бозорини тартибга келтириш, бу қимматли маҳсулотнинг нархини муътадил ушлаб туриш бобида етакчиликни қӯлдан бермай келаётир.

 

Ёрлиқ