сентябр 24, 2017 15:35 Asia/Tashkent

Найрез кичик кӯлига етиб бориш учун Форс вилоятига боришга тӯғри келади. Форс вилояти чиройли кичик кӯлларга эга бӯлиб, Нарез кичик кӯли Шероз тарихий шаҳрининг шарқий қисмида жойлашган. Найрез кичик кӯли атрофидаги тоғларда писта ва бодом дарахтлари ӯсади. Кӯл ёнидаги пастликларда эса кенг майдонда боғлар мавжуд.

Кичик кӯллар табиатнинг ажойиб жозибаларидан бӯлиб, саёҳатчилар таважжуҳини ӯзига жалб этган. Эронда юзлаб кичик кӯллар мавжуд бӯлиб, баъзилари Ромсар крнвенцияси рӯйхатига киритилган.

 Кичик кӯллар табиатнинг ажоиб кӯринишларидан  бӯлиб, сувда сузувчилар, ӯсимликлар, ҳайвонлар ва инсонларни муҳофаза этишда катта рол ӯйнайди. Кичик кӯллардаги ӯсимликлар, жониворлар уларга махсус чирой бағишлашдан ташқари, уларнинг турлари сақланиб қолиши ҳам муҳим масала деб ҳисобланади.

Статистикага кӯра, бугунга қадар 2186 кичик кӯллар 209 миллион гектар масоҳатида жойлашгани Ромсар Конвенциясида қайд қилинган. Кичик кӯллар бӯйича рӯйхатда биринчи бӯлиб Англия 170-та, Мексика 142-та, Испания 74-та, Швеция 66-та, Австралия 65-та кичик кӯллар билан туришади. Эрон ислом Жумҳурияти ҳам 22 кичик кӯлларга эга бӯлиб, уларнинг ҳамаси   Ромсар Конвенциясида дарж этилган. Бу конвенция рӯйхатига киришнинг шартларидан бири, йилига 20 минг муҳожир қушларни кутиб олишга қодир бӯлиши деб аниқланган.

Азиз тингловчилар! Бугунги дастуримизда Найрез кичик кӯллари ҳақида суҳбатлашамиз. Найрез кичик кӯлига етиб бориш учун Форс вилоятига боришга тӯғри келади. Форс вилояти чиройли кичик кӯлларга эга бӯлиб, Нарез кичик кӯли Шероз тарихий шаҳрининг шарқий қисмида жойлашган. Найрез кичик кӯли атрофидаги тоғларда писта ва бодом дарахтлари ӯсади. Кӯл ёнидаги пастликларда эса кенг майдонда боғлар мавжуд.

Ёмғиргарчиликнинг камлиги ва деҳқонларнинг кӯл сув манбаларидан ноӯрин равишда фойдаланишлари ва шунингдек кӯлда тӯзон қуришлар Найрез кӯли сузувчи ҳайвонлар учун яроқсиз кӯллар рӯйхатига киришига сабаб бӯлган.

Найрез кӯлининг яшашга яроқсиз бӯлишига шунингдек иқлим ӯзгариши ҳам сабаб бӯлиши мумкин.

Кичик кӯллар ҳаётининг ривожланишига сувда сузувчилар ҳам яхши намуна бӯла олади. Лайлак, турна, пиликан ва шунга ӯхшаш қушлар, шунингдек ӯрдаклар ҳаёти ҳам кичик кӯлларга қаттиқ боғлиқ. Кичик кӯллар баъзи бир жониворлар учун доимий яшаш жойига айланганидан ташқари, баъзи бир турлар учун вақтинча турар жойи деб ҳисобланади. Эрондаги кичик кӯллар ҳам қиш фаслида муҳожир қушлар ва сувда сузувчи ҳайвонлар учун ҳам яшаш, ҳам туғилиш ва ҳам вақтинча турар жойлари ҳисобланади. Қушлар кичик кӯлларда туришлари билан на фақат иқтисодиётга манфаат келтиришади, балки табиатнинг гӯзал манзараларига айланади. Шунингдек қушлар ва сузувчи ҳайвонлар кичик кӯлларда учрайдиган касаалликлар ва ӯсимликлар проблемасига ижобий таъсир етказади. Уларнинг бу минтақаларда ҳузур топишлари зарарли ҳашарот ва ҳайвонларни йӯқ қилиш учун манфаатга мувофиқ. Бу қушлар ва сузувчиларнинг чиқиндиларидан ҳам фойдаланиш мумкун.

Сув -ботқоқ худудлари турли тумандир. Булар кўллар, ботқоқликлар, коралл  рифлари, торфли ерлар, ҳавзалар, барча сув -ботқоқ худудларининг асосий хусусияти шундаки, асосий компонентлар: тупроқ, сув, ҳайвонлар ва ўсимликларнинг комплекс боғлиқлиги, турли вазифаларни бажариши ва улардан  инсоният асрлар давомида фойдаланиб келган. Сув -ботқоқ худудларининг кўплаб бажарадиган вазифаларидан баъзи бирлари: сув тошқинларини ушлаб қолиши,тупроқ сувларини тўлдириши, пўртанадан ҳимоялаш ва соҳил бўйларини бир маромда ушлаб туриш, климат ўзгаришини енгиллаштириш, чўкма ва озуқа моддаларини тўплаш, сувни тозалаш,биологик турларни сақлаш. Ҳозирги кунда сув -ботқоқ худудлари экосистемасининг инсоният учун аҳамияти ошиб бормоқда. Сув -ботқоқ худудлари  бутунжаҳон куни – комплекс экосистемалар  ва унда яшовчи камёб  турдаги  ўсимликлар ва ҳайвонларнинг  йўқолиб кетишининг олдини олишда ёрдам беради.

Кичик кӯллар шунингдек турли хил балиқларнинг тухм қӯядиган жойлари сифатида қӯлланилади. Бошқа томондан кичик кӯллар баҳорлик ва кузлик овқат манбаига айланиб, балиқларни ӯзига жалб этади.