Ислом тафаккури ва маданиятида меҳнатнинг ӯрни
Бугунги кунда психология фанни бекорчилик ва ялқовликни ӯлимга сабаб бӯладиган асосий омилларидан бири эканлигини исботлаган. Шунингдек бекорчилик кишининг бутун дунёга нисбатан кӯнгилсиз ва бадбин бӯлишига сабаб бӯлади.
Ялқовлик бир тур касаллик бӯлиб, одамни аста-секин ичидан кемириб нобуд қилади. Инсон то бу камчилигини сезадики аллақон кеч бӯлади. Ялқовлик одамда камситилиш ҳиссини туғдиради. Натижада инсоннинг иззат-эҳтироми орадан кӯтарилади. Аксинча кӯшиш-ҳаракат қилиш танага куч-қувват бағишлаб, инсон руҳиясини кӯтаради.
Бугунги кунда психология фанни бекорчилик ва ялқовликни ӯлимга сабаб бӯладиган асосий омилларидан бири эканлигини исботлаган. Шунингдек бекорчилик кишининг бутун дунёга нисбатан кӯнгилсиз ва бадбин бӯлишига сабаб бӯлади.
Ялқовлик ҳисси ва ӯзини нолозим бир матодек ҳис этиш киши замиридаги ҳар тур жушқинлик ва шодоблик ҳиссини ӯлдиради.
Омадсизликка учраганларнинг кӯпи ҳар ишни бошлашдан қӯрқиб, баҳона келтиришади.
Бугунги кун одамидан муваффақиятга эришиш учун юқори самарадорлик талаб қилинади. Айниқса бугунги кун рақобатли дунёга айланган замонда ҳар ким Гюстав Ле Бон барномаси бӯйича иш юритса ҳаётда барча муваффақиятлага эришиши мумкин. Гюстав Ле Бон дейди: Заиф ирода фақат шиор ва бӯш сӯзлар билан чекланади. Аммо матин ирода амалда собит бӯлади.
Иқтисодий жиҳатдан бекорчилик ихтиёрий ва ғайриихтиёрий турларга ажратилади. Ихтиёрий бекорчиликда жамиятда кишининг ишлаши учун барча шароитлар яратилган бӯлади. Фақат унинг ӯзи ишлашга ҳеч майл-рағбат ҳис этмайди.
Аммо ғайриихтиёрий бекорчиликда киши ишлаши учун жамиятда барча ижтимоий иқтисодий чекловлар вужудга келган бӯлиб, киши ишлаш имконига эга бӯлмайди. Бундай ҳолатда бекор қолган киши ишламоқчи, аммо имконият муҳайё бӯлмайди.
Ҳар ҳолда ҳам бекорчилик зарарли оқибатларга олиб боради. Шунинг учун ҳам диний таълимотларда бекорчилик шиддатли равишда ақиқланади. Бекорчилик на фақат иқтисодий жиҳатдан, балки психология фани нуқтаи назаридан ҳам бир зиёнбор падида ва ижтимоий улкан бир мушкулотдек баҳоланган.
Узоқ муддатда бекор бӯлиш кишидан ӯзига бӯлган ишончини тортиб олиши билан бирга иззат-обрӯй ва жамиятдаги ӯрнини торайтиради.
Дангасалик, ишёқмаслик эса, аввало инсоннинг ўзига, ундан кейин бошқаларга ҳам зарар етказади. Дангаса одам ҳаётда истагига эришолмайди. Ваҳоланки, бу ҳаёт доимий ҳаракатда, ўзгариш ва янгиланишда бўлиб, бир босқичда тўхтаб, қотиб турмайдиган жараёндир.
Азиз тингловчилар! Сиз "Ислом тафаккури ва маданиятида меҳнатнинг ӯрни" туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз якунигақадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.
Маълумки, ҳар бир оиланинг ўзига яраша кам-кўстлари, эҳтиёжлари бўлади. Фарзандлар ўсиб-улғайиб оёққа тургунига қадар уларнинг таъминоти билан шуғулланиш лозим. Лекин оила бошлиғи танбал ва ишёқмас бўлса, ортиб борувчи эҳтиёжлар охир-оқибат уни боши берк кўчага олиб киради.
Бекорчилик секин-аста инсонни ишдан чиқаради, ҳаётини вайрон қилади. Тана аъзолари ҳаракатсиз қолса, ишдан чиқади, заифлашиб қолади. Спорт мана шунинг учун чиқарилган. Худди шу каби қалбнинг ҳам ўз риёзати (спорти) бўлиши лозим. Зеро, бекорчилик биринчи галда қалбга, нафсга ҳужум қилади.
Кўп уйқу, кўп ейиш ҳам ялқовликка сабаб бўлади. Чунки кўп ухлайдиган одамнинг баданлари бўшашиб, камҳаракат бўлиб қолади, ғафлат ва роҳатга берилади. Асосий вақти шу йўсинда ўтгач, ўз-ўзидан кўплаб фойдали ишларни ўтказиб юборади.
Динимиз пешона тери билан топилган мол-мулк қўлга киритилган нарсаларнинг энг яхшиси ва ёқимлиси эканини таъкидлаш баробарида ишёқмаслик, танбаллик, бекорчилик, тиланчилик, ўзгаларга юк бўлиш каби иллатлар гирдобига тушиб қолишдан огоҳлантириб, бу каби зарарли одатларни қаттиқ танқид остига олади.
Агар динимиз таълимотларини диққат билан ўрганиб, ундаги ўгит ва қайтариқларнинг ҳикмати борасида теранроқ тафаккур юритадиган бўлсак, у инсониятнинг бу дунёсини обод ва мазмунли, охиратини эса саодатли қиладиган ишларга буюрганига гувоҳ бўламиз. Дунёнинг ободлиги эса фақат яхши амаллар билан, меҳнат ва тадбир билан ҳосил бўлади.