октябр 02, 2017 11:10 Asia/Tashkent

Маълумки, инсон зоти тирик мавжудот бўлиб унинг доимий озуқага, яъни емоқ-ичмоққа ҳожати бор. Бу унинг табиий эҳтиёжи бўлиб, унинг саломатлиги, ҳаёти учун зарурдир. Аммо шуни унутмаслик керакки, инсоннинг табиий эҳтиёжи бўлмиш ана шу озиқланиши нафақат жисмоний ҳаёти балки маънавий ҳаёти учун ҳам ўта муҳимдир.

Муқаддас Ислом динида инсоннинг фақатгина руҳий ҳолатига эмас, балки унинг жисмига, ейдиган таомига, унинг қандай йўллар билан топилаётганига ҳам алоҳида эътибор қаратилган.

Маълумки, инсон зоти тирик мавжудот бўлиб унинг доимий озуқага, яъни емоқ-ичмоққа ҳожати бор. Бу унинг табиий эҳтиёжи бўлиб, унинг саломатлиги, ҳаёти учун зарурдир. Аммо шуни унутмаслик керакки, инсоннинг табиий эҳтиёжи бўлмиш ана шу озиқланиши нафақат жисмоний ҳаёти балки маънавий ҳаёти учун ҳам ўта муҳимдир.

Шунинг учун муқаддас исломда кишининг луқмасига, унинг қай тариқа, аниқроғи қандай йўллар билан ғизоланишига алоҳида эътибор қаратилган.

Агар биз овқатланиш тўғрисидаги кўрсатмаларга амал қилсак, ўзимизни луқмамизни ҳалол бўлишига эътиборли ва турли касалликлардан ўзимизни асраган бўламиз. Мўмин киши энг аввало танаввул қиладиган таомини  ҳалол йўллар билан топишга ҳаракат қилиши зарур. Яъни озиқ-овқатнинг ўзи ҳалол бўлиши билан бирга, улар учун ишлаб топиладиган касби ҳам ҳалол бўлиши лозим.

Овқатланиш одобларидан бири луқмани кичик-кичик олиб, уни ҳазм бӯлиши учун оғизда яхши чайналиши деб билинади. Овқатланиш пайтида телевизор кӯриш ман этилади. Бу одат овқатни ҳазм бӯлишида халақит беради.

Овқатланишнинг яна бир одобидан киши қорин очлигини яхши  сезиб, овқатланиши керак. Агар луқма катта олинса унинг бир миқдорини чайнаши қийинроқ бӯлиб, таом комил ҳазм бӯлмай қолиши мумкин.

Овқатни озиғда яхши чайнамасдан ейиш ошқозон фаолиятига зӯр беради. Ошқозон ӯз вазифасини яхши бажаради ва ҳар хил таомни яхши парчалагандан сӯнг келгуси узвга жӯнатади. Оғизда яхши чайналмаган овқат ошқозон фаолиятини шошилтиради. Натижада киши ошқозон касалликларига йӯлиқади.

Кӯпчлик шошилиб овқатланишади. Таомланишга махсус бир вақт ажратилмайди. Ишга кеч қолмай деб шошилиб оғизга солинган луқма баъзида бошимизга бало бӯлиши мумкин.

Диққат билан таомни истеъмол қилиш, уни ошқозонда яхши ҳазм бӯлишига сабабдир.

Оддий ҳақиқат шуки, киши танадаги барча аъзолар учун зарур бўлган қувват унинг луқмасидан ҳосил бўлади. Агар луқма ҳалол ва пок бўлса, ундан ҳосил бўлган қувват ҳам ҳалол ва пок бўлади. Аксинча, ҳаром ва нопок бўлса унинг қуввати ҳам нопок бўлади. Ҳалоллик ва покликдан ҳосил бўлган қувват фақат покликка, эзгуликка ва хайрли ишларга сарф бўлишини мулоҳаза қилсак, ҳаром луқманинг қуввати нималарга сарф бўлишини англаб оламиз. Шу жиҳатдан ҳам луқмага бўлган эътибор юқори даражага қўйилган.

Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Ислом ва саломатлик” туркум эшиттириши навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш  ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .сoм

Ҳалол луқма инсон қалбини поклаб, унга нур бағишласа, ҳаром луқма дилни қорайтириб, уни зулматли қилади. Ҳалол луқма инсон танасига шифо бўлса, ҳаром луқма дард, иллат бўлади. Бинобарин, бугун пайдо бўлаётган турли бедаво касаликлар ва иллатларнинг бош негизида ҳам ана шу луқмага бепарволик туришини мулоҳаза қилиш мумкин.

Ҳалол луқма нафақат инсоннинг шахсий ҳаёти, балки унинг наслига, авлодлари маънавиятига ҳам таъсир этиши кузатилган. Ҳалоллик ва поклик устига қурилган оила, луқмага ота-оналарнинг фарзандларида кузатиладиган ахлоқий фазилатлар, улардаги ўзига хос истеъдод ва иқтидор кўп ҳолларда ота-оналарининг ўта эҳтиёткор ва парҳезкор эканидан пайдо бўлади. Бежизга ўтмишда ўтган аждодларимиз жуда кичик ёшларидаёқ фавқулодда зеҳн ва қобилият соҳиби бўлишмаган. Чунки уларда луқмага бўлган эътибор кучли бўлган.

Ҳалол ризқ — инсонийлик негизидир. Зеро, ҳалоллик фақат иймонли кишилардагина бўлади. Иймон киши маънавиятининг, ахлоқининг ўқ илдизи, пойдевори, негизи ҳисобланади. Имонли киши ўғрилик ва талончиликдан, ўзгаларнинг мол-мулкига кўз олайтиришдан, бировнинг ҳаққига хиёнат қилишдан, бошқача айтганда, ўзлигига, яъни ўз иймонига хилоф, зид иш қилишдан ўзини тия биладиган комил инсондир. Инсоннинг чин маънодаги инсонлиги унинг ҳалоллиги, диёнати, меҳр-оқибати, поклик, камтарлиги ва ростгўйлиги билан белгиланади.