Тосуо куни
Муҳаррам ойининг тўққизинчиси Карбало воқеасидан олдинги кун бўлиб, тосуо номини олган.
!Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан
.Ассалому алайкум азиз ва ҳурматли тингловчилар
Ёлғиз ва қодир Парвардигоримизнинг тинчлик ва раҳмат элчиси ҳазрат Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васалламга салому салавот йўллаб, "Тосуо куни"-га бағишланган махсус эшиттириши билан сизнинг хизматингиздаман. Бизни тинглаб боринг!
Имом Содиқ (а) айтганлар: “Тосуо шундай бир кунки, ўша кунда Карбалода Ҳусейн ва унинг ёронлари қамалда қолган ва Шом қўшини уларнинг атрофини ҳар томондан ўраб олган.Ибн Маржон ва Умар бин Саъд қўшинларининг кўплигидан қувонишди ва ушбу кунда Ҳусейн (а) ва ул ҳазратнинг ёронларини (Аллоҳ улардан рози бўлсин) кучсиз санашди. Улар Ҳусейн (а)га ҳеч ким ёрдам бермаслигига ҳам ишонишарди .
Агарчи Карбалода ҳижрий қамарий 61 йил муҳаррам ойнинг 10-чисида Имом Ҳусейн (а) -нинг шукўҳли қиёми юз диберган бўлсада аммо кўп ҳодиса-воқеалар бу ўйғонишнинг вужудга келишига сабаб бўла
Имом Ҳусейн алайҳиссаломнинг муқаддас наҳзатининг барча босқичларида зулмга қарши кўраш олиб бориш, адолатни талаб этиш ва худосеварликнинг асосий мавқеини эгаллаб келган. Бу қиём маънавий камолотнинг зуҳур топиши, маърифат, иймон ва фидокорлик пок жилваларининг юксак андешаларидан далолат беради
Муҳаррам ойининг тўққизинчиси Карбало воқеасидан олдинги кун бўлиб, тосуо номини олган.Ушбу кунда ва ошуро кечасида Имом Ҳусейн (а)нинг энг азиз ва содиқ ёронларидан бўлган ҳазрат Аббос (а) каби буюк мардларни ёдга олишади ҳамда уларнинг жонбозлик ва фидокорликлари ҳақида ҳикоя этишади.
Хавотирлар, васвасалар, оқлашларга бўлган ҳаракатлар ва баҳоналар, шубҳалар ва қўрқувлар ушбу кунда ва Ошуро кечасида ҳамма жойни қамраб олган эди. Аммо жонларида ҳақиқат шўъласи ёнаётган Имом Ҳусейн ёронлари кимнинг манзилида паноҳ топганларини, нимага келишганларини ва нима қилишларини билишарди. Улар ҳам душманларни танишарди, ҳам ўзлик нима эканлигини билишарди ва тўғри йўлни гумроҳ йўлдан ажрата олишарди. Шу сабабдан тўққизинчи кун ва унга уланган тун Имом Ҳусейн (а) ёронлари маърифати ҳамда меҳр ва садоқат кўрсатишнинг тажаллийси эди.Улар зулмдан амон қолишни ҳам исташмади ва қора тунда Имом Ҳусейн (а)ни ҳам тарк этишмади. Қаттиқ бўладиган урушни била туриб унда иштирок этиш ҳамда минглаб қилич, ўқ ва найзалар қуршовида матонат билан туриш ҳар кимнинг иши эмас. Фақат буюк руҳ ва юксак маърифатга эга кишилар бунга журъат қилишади.Карбало шундай қалбларнинг жанг майдони эдики, Имом Ҳусейн (а)га бўлган муҳаббатдан лимолим ва душманга бўлган нафратдан тўла эди.
Имом Ҳусейн (а) Язид билан байъат қилишни нафратланарли деб билсада, аммо қон тукиш ва урушни хоҳламасди. Бошқа томондан Язид қӯшунларининг қомондони Умар Бин Саъд ҳам Расули Акрам (с) наздида Имом Ҳусейн (а) -нинг юксак мавқеи ва мақомидан огоҳ эканлиги сабабли қандай бӯлмасин ул ҳазратни байъат қилишга кундириш учун ҳаракат қиларди. Аммо Имом Ҳусейн алайҳисалом Умар бин Саъд билан қилган мулоқотларида амалга ошираётган иши оқибатидан ва Расули Акрам (с) хонадонини ӯлдириш ва улар билан урушишдан наҳий этдилар. Аммо у ҳукумат томонидан Рай ҳукуматининг ҳокимлигини олиш ваъдасини олгани боис Язид бин Муовия билан Ҳусейн бин Али (а) -нинг байъат қилишини таъкид қиларди. Бу ӯртада Язид қушурининг шӯҳратпараст ва раҳмсиз қомондонларидан бӯлмиш Шимр Бин Зилжавшаннинг Карбалога етиб келиши тӯқнашув ва урушнинг вужудга келишини қатъийлаштирди. У ӯзи билан тӯрт минг аскар олиб келган эди
Турли манбаларга кӯра тенгсиз ушбу урушда Язид қушунининг сонини 20 мингдан 30 мингача дей тахмин қилишади. Бошқа томондан муҳаррам ойнинг еттинчи кунидан бошлаб Имом Ҳусейн (а) хонадони ва ёронлари учун сувга етиш йӯли бекитилгани сабабли тосуо кунида Имом алайҳиссаломнинг ёронлари бутунлай қуршовга олиндилар ва бошқа кучларнинг етиб келишига умидвор бӯлишнинг имкони йӯқ эди
Шимрнинг Карбалога олиб келган қушинларидан ҳам муҳимроқ нарса Куфа ҳокими Убайдулло бин Зиёд томонидан олиб келган номаси эди. Бу номада у Умар бин Саъдга шундай дастур берган эдиким ё Язид учун Имом Ҳусейн (а) -дан байъат олиши ёки унга қарши урушиши лозим эди. Шунингдек Ибн Зиёд Умар бин Саъдга агар бу фармонни бажариш учун қодир бӯлмаса қушинни Шимр Бин Зилжавшанга топшириши билан таҳдид солган эди. Бу мактуб Шимрнинг нуфуз топиши учун ёзилган нома эканлиги муқарар эди. Ҳар ҳолда Рай ҳукуматини қулдан бой беришни истамайдиган Ибн Саъд Имом Ҳусейн (а) -нинг қушинига ҳужум қилишга тегишли бӯлган ӯз қарорини эълон қилди. Тосуо кунида Шимрнинг амалга оширган фитна -найрангли сайъ -ҳаракати бу Имом Ҳусейн (а) қушинининг раҳбарларидан бири Аббос бин Алини ул ҳазратдан ажратиш учун .қилган сайъ -ҳаракати эди
Ҳазрат Аббос ул ҳазратнинг шужоатли вафоли биродарларидан эди. Агар Ҳусейн бин Али (а) -дан ажралганида қиёмга оғир зарба етказиларди. Аммо Шимр бин Зилжавшаннинг фитна -найранглари Аббос бин Алининг вафодорлиги туфайли амалда татбиқ этилмай қолди.
Дар ҳақиқат муҳаррам ойининг туқизинчи куни ёки тосуо кунида Ҳазрат Абулфазл Ал -Аббос (а) -нинг ӯйнаган роли муҳим эди. Шу сабабдан одатда ушбу кунда унинг устуворлиги, фидокорлиги вафодорлиги эъзозланади. У на фақат Ҳусейн бин Али алайҳиссаломнинг қонли қиёми жараёнида, балки уша болалик давридан бошлаб ул ҳазратга нисбатан ӯзига хос меҳр -муҳаббат ва ҳурмат -эҳтиром зоҳир этарди.
Ўша тарихий Тосуо куни гарчи қамал, чанқоқлик, болалар ва аёлларнинг изтиробли кунлари бўлсада, лекин унинг ҳар бир лаҳзаси гўзал ҳиссиётлар, бандалик завқ-шавқи, Аллоҳнинг энг яхши бандаларининг Расули Акрам (с) севимли неваралари билан байъат этиш ва муножот ила лимолим тўлганди.