Ошуро куни
Севимли пайғамбаримиз ҳазрат Муҳаммад Мустафо (с)нинг суюкли неваралари, жаннат ёшларининг саййиди Имом Ҳусейн (а) ва ул ҳазрат ёронларининг шаҳодат айёмлари муносабати билан барча мусулмонларга тасаллият изҳор этамиз.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан
Ассалому алайкум азиз ва ҳурматли тингловчилар.
Ёлғиз ва қодир Парвардигоримизнинг тинчлик ва раҳмат элчиси ҳазрат Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васалламга салому салавот йўллаб,
Ошуро кунига бағишланган махсус эшиттириши билан сизнинг хизматингиздаман. Бизни тинглаб боринг!
Айтиш мумкинки ислом тарихида ҳеч қайси бир инқилоб юз берган ҳодиса замонининг ӯзунлиги ва географик ҳад -ҳудуд нуқтаи назаридан Карбало ҳодисасидан қисқа ва кичик бӯлмаса керак. Аммо бу ҳодиса ислом тарихида энг таъсирчан ва ҳаяжонли ҳодисалардан саналади.
Азиз тингловчилар, Ҳусейний тосуо ва Ҳусейний ошуро қайғули кунларининг арафасидамиз. Севимли пайғамбаримиз ҳазрат Муҳаммад Мустафо (с)нинг суюкли неваралари, жаннат ёшларининг саййиди Имом Ҳусейн (а) ва ул ҳазрат ёронларининг шаҳодат айёмлари муносабати билан барча мусулмонларга тасаллият изҳор этамиз.
Карбало Ироқда жойлашган сарзаминдир. Бу ҳодисада Ҳусейн (а) -нинг 72 нафар қушуни қуролланган 30 минг қушин қаршисида қарор олишди. Айни ҳолда бу ҳодиса ислом тарихида ӯзидан катта таъсир қолдирган ҳодисалар жумласидандир. Кичик ушбу географик минтақада инсон ҳаётининг барча гӯзаликлари азамати ва шойисталиги намойиш этилди.
Ошуро кунида тарихий бир азим ҳодиса шакл олинди. Эрталаб бомдод вақтида Имом Ҳусейн алайҳиссалом ӯз қушинини тайёрлаш билан шуғулланди. Ул ҳазрат бомдод намозини уқишдан сӯнг 32 нафар саворий ва 40 нафар пиёда аскарлардан ташкил топган ӯз қушинини уч қисмга тақсимладилар. Биринчи гуруҳ Маймана қисмида, иккинчи гуруҳ эса Майсара қисмида ва ва учинчи гуруҳни эса иккита ушбу қисмнинг ӯртасида жойлаштирдилар.
Майсара қисмининг қомондонлигини Ҳабиб бин Мазоҳир зиммасига юкладилар ва ул ҳазрат узлари иккита ушбу қушиннинг ӯртасида қарор олдилар. Сӯнгра қора байрақни Қамар бани Ҳошим номи билан танилган ӯз акалари Аббос бин Алига топширдилар. Умар бин Саъд ҳам ӯзининг жинояткор қушўнларини бир нечта қисмга тақсимлади. Иккита ушбу қушун бир -бирлари қаршисида саф тортишди ва тақдирни белгиловчи ушбу туқнашувни бошлаш учун тайёр бӯлишди.
Ҳусейн бин Али (а) туқнашув ва мусулмонларни ӯлдиришнинг олдини олиш учун кӯп сайъ -ҳаракат қилган эди ва имкони борича бирон кишининг қони ерга тукилмаслиги ва урушнинг олдини олиш учун ҳаракат қилди. Аммо Имом (а) ёронларининг кам эканлиги ва ӯз қушинларнинг кӯп эканлигидан ғурурланган душман ҳеч қайси бир таклифга ижобий жавоб бермасди.
Имом алайҳиссалом ошуро кунида ӯз ёронларидан айримларини музокара қилиш ва ҳақиқатни баён этиш билан уларни ёвузлик ва жиноятдан қайтариш мақсадида душманнинг қушини олдига юбордилар. Ул ҳазратнинг ӯзлари ҳам бир неча маротаба душманнинг қушунини урушдан қайтаришга ҳаракат қилдилар . Ҳамда хутба баён этишлари билан уларни тинчлик ва қон тукмасликка даъват этдилар. Аммо Имом алайҳиссаломнинг қилган сайъ -ҳаракатларига улар ӯзларининг зилолат ва гумроҳликларидан қайтишмади ва урушни бошлашни таъкидлашди. Умар Бин Саъд Имом Ҳусейн (а) қушинларига қарата уқ отгани билан расмий равишда урушни бошлади ва жинояткор ӯз қушинларини тӯқнашиш ва ҳужум қилишга тарғиб -ташвиқ этди. Қисқа бир мудатда икки қушун бир -бирига яқинлашди ва уша замондаги уруш воситалари билан туқнашувни бошлашди. Бу туқнашувда айримлари ёшлар ва бошқа айримлари эса кекса ёшдаги одамлардан ташкил топган юз нафардан ҳам камроқ бӯлган қушин бир неча унминг нафардан иборат бӯлган қушин баробарида юзмаюз бӯлди.
Бу қушин ӯзининг сиёсий ва мазҳабий усул, эътиқодлари мавжудлиги ва обру эътиборидан жасурлик ва матонат билан муҳофазат этди ва душманга мағлуб бӯлишмади.
Имом Ҳусейн (а) -нинг вафоли ёронлари Парвардигор билдирган сӯзларнинг яққол намунасидирким шундай марҳамат қилади: " Пайғамбар (с) -нинг саҳобалари кофирлар баробарида қаттиқ ва ӯзаро бир -бирлари билан меҳрубон бӯлишади. Карбалода Имом Ҳусейн (а) ёронларининг қалблари Худо ва ул ҳазратнинг меҳр -муҳаббатидан тӯлиб тошган эди. Шу сабабдан уша оғир шароитда уларнинг устувор туришлари дунё тарихида мислсиз эди.
Германиялик файласуф Морбин ӯз тадқиқотларида юқорида зикр этиб ӯтилган масалани таъкидлайди ва Имом Ҳусейн (а) ҳақида шундай фикр баён этади: Тарихда диннинг келажакда ривож -равнақ топиши учун жон берган Имом Ҳусейн (а) -дан бошқа ҳеч ким мавжуд эмас.
Имом Ҳусейн (а) -нинг ёронлари мағрурлик билан шаҳидлик шарафига мушарраф бӯлишди. Дастлаб душманнинг тасаввури шундан иборат эдиким Имом Ҳусейн (а) -нинг кӯп бӯлмаган қушини уша дастлабки лаҳзаларда нобуд бӯлади ва Карбало туқнашуви охирга етади. Аммо улар билан туқнашганларида шунга анлаб етишдиларким эътиқод ва имондан устувор бӯлган бир тоғ билан юзмаюз бӯлишган ва уларни ӯртадан йўқ қилиш осон иш эмас. Имом Ҳусейн (а) ёронлари ошуронинг бомдод вақтидан бошлаб аср вақтигача туқнашувни давом этишди ва бир томчи қонларигача Имом Ҳусейн (а)-нинг қиёмидан муҳофазат этишди.
Асрлар оша Имом Ҳусейн бин Али (а)-нинг номи юракларда тавсиф этиб бўлмайдиган бир ҳаяжонни вужудга келтиради ва дунёнинг эркинсеварларини ҳамдилликка чорлайди, чунки Имом Ҳусейн алайҳи саломнинг ҳаракати ҳар бир замон ва маконда ҳақиқатсевар инсонларнинг орзусида бўлган бир ҳаракатдир.