октябр 04, 2017 16:45 Asia/Tashkent

Ҳаж мавсуми яқинлашиб қолди ва Худо ўйини зиёрат  қилиш учун Мадина атрофини ҳар бир томондан келган карвонлар  қамраб олди.

Ассалому алейкум азиз  ва муҳтарам тингловчилар.

 Ёлғиз ва қодир Парвардигоримизнинг тинчлик ва раҳмат элчиси ҳазрат Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васалламга салому салавот йўллаб, "Нур диёридан" туркум эшиттиришнинг бугунги сонини  эътиборингизга ҳавола этамиз.         

Азиз тингловчилар, олдинги дастурда Пайғамбар (с) ҳижратнинг 10-чи йилида Ҳазрат Али алайҳиссаломни Яман халқини ислом динига даъват этиш учун юборилганлиги ҳақида зикр этиб ўтган эдик. Уша йилнинг охирида Пайғамбар (с) ҳаж маросимига қатнашишни мақсад қилдилар. Шу сабабли ул ҳазрат Ҳазрат Али (а)-га мактуб ёзиб Ямандан Маккага келишларини , буюрдилар.

Бугунги ривоятимиз ана шу ҳақда бўлади. Биз билан бирга бўлинг!

Жабраил айтади: Одамларни ҳажга чақир, улар сен томон пиёда, узоқ-узоқ йўллардан юриб, озиган уловлар устида келсинлар.

Ва ўзларига бўладиган манфаатларга шоҳид бўлсинлар. Маълум кунларда уларга ризқ қилиб берган чорва ҳайвонларини (сўйишда) Аллоҳнинг исмини зикр қилсинлар. Бас, улардан енглар ва бечора ва фақирларга ҳам егизинглар.

Сўнгра ўзларидаги кирларникетказсинлар, назарларига вафо қилсинлар ва "қадимги ўй"-ни тавоф қилсинлар" деганимизни эсла.

(байтуллоҳнинг эгаси Аллоҳ таоло томонидан , унинг қурувчиси Иброҳим алайҳиссаломга айтилаётган бу сифатлар Қурайш кофирларида эмас, мусулмонлар ҳақлидирлар. Эй Иброҳим, одамларни ҳаж ибодатига чақир. Энг узоқ юртлардан ҳам келсинлар. Пиёда юриб бўлса ҳам келсинлар. Йўл узоқлигидан, машаққатлилигидан уловлари озиб-ҳориб кетса ҳам, келсинлар. Ҳажга келувчилар, аввало Аллоҳга ибодат қилади, тақвоси зиёда бўлади, ўзаро фикр ва тажриба алмашадилар, фойдали маслаҳатлар оладилар, шунингдек савдо-сотиқ, тижорат ҳам қиладилар. Ҳаж мавсумининг авжи, ийд кунлари бўлиб унда зикр қурбонлик сўйиш жараёнида яна авжланади. Қурбонлик қилувчи ҳожи қурбонлигидан ўзи еса ҳам бўлади, бева-бечора, фақир-фуқароларга егизга ҳам бўлади. Қурбонлик қилиб бўлганидан кейин, ҳожига эҳромдан чиқишга рухсат бўлади, эҳром вақтида мумкин бўлмаган соч олдириш ёки қисқартиришга , қўлтиқ остидаги ва бошқа жойлардаги тукларни, тирноқларни олишга изн берилади. Ҳожи бу ишларни бажариб, ювиниб таранади. 

Оятда "...ўзларидаги кирларни кетказсинлар.." дейишдан мақсад шу. "Қадимги ўй"-дан мурод  Каъбатуллоҳ.  Бу тавофни фарз тавоф, ифоза тавофи, дейилади. Бу тавофсиз ҳаж ҳаж бўлмайди. Шуни адо этишлик билан ҳаж ибодати ҳам тугади.  (Ҳаж сураси 27, 28, 29 оятлар).  

Р) Аллоҳ таоло буйруқи билан Пайғамбар (с) мусулмонлар ўртасида  нидо қилганлари билан Мадина шаҳрини шодлик ва хурсандчилик қамраб олди. Пайғамбар (с)нинг издошлари  ва   саҳобалари ҳеч қачон Қурайшнинг озорларидан бундай узоқда бўлмаган эдилар ва Худо Пайғамбар(с)-и билан ҳаж мавсумини биргаликда бажо келтириш ва Каъбани тавоф қилиш вазъияти ва шароитида қарор олмаган эдилар.   Пайғамбар (с)-нинг хонадонлари ҳам сафарга тайёр бўлишди. Ул ҳазрат бир томондан ўз қизлари Фотима саломуллоҳи алайҳони ўзлари билан ҳамроҳлик қилишга чақирдилар ва бошқа томондан Яман сарзаминига мактуб ёзиб Али (а)-ни ҳаж мавсумига даъват этиш учун  элчи юбордилар. Расулуллоҳ (с) –нинг истак-хоҳишлари бу кўпроқ мусулмонларни ҳаж мавсумига қатнашишларидан иборат эди.  Аммо нима учун ? Ҳеч ким билмасди.

Р) Ҳаж мавсуми яқинлашиб қолди ва Худо ўйини зиёрат  қилиш учун Мадина атрофини ҳар бир томондан келган карвонлар  қамраб олди. Пайғамбар (с)-нинг карвони ҳаракат қилиши  билан Мадина атрофида хайма ўрган мусулмонлар ўз хаймаларини йиғиб Каъбага  қараб йўл олдилар. Мадина шаҳридан йўлга тушган  катта карвони  йўлда юзмаюз бўлган бошқа зиёратчиларни ҳам ўз ичига жой берарди.  Бу катта карвонга қушилаётган зиёратчилари   денгизга етиб бориш учун  катта дарёга қўшилаётган булоқларнинг суви сингари кўзга ташланарди.