октябр 05, 2017 17:28 Asia/Tashkent

Азиз тингловчилар, бугун сиз билан биргаликда ўтган дастуримизнинг мавзўси бўлмиш сеҳрли қисса ва афсоналар ҳақидаги сўҳбатимизни давом этамиз. Биз билан бирга бўласиз деган умиддамиз!

           Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.

    Ассалому алейкум азиз  ва муҳтарам тингловчилар.  Мен Адиба Қодирий  "Эрон афсоналари ва қиссалари" туркум эшиттиришнинг  навбатдаги  сонини эътиборингизга ҳавола этаман. Марҳамат тингланг.

Азиз тингловчилар, бугун сиз билан биргаликда ўтган дастуримизнинг мавзўси бўлмиш сеҳрли қисса ва афсоналар ҳақидаги сўҳбатимизни давом этамиз. Биз билан бирга бўласиз деган умиддамиз!

Азиз дўстлар, ўтган дастуримизда зикр этиб ўтган эдикки  ҳар бир ўлка ва сарзаминининг оғзаки ижодиётидан илдиз олган сеҳрли қиссалар, мухлислари кўп бўлган халқ  оғзаки адабиётининг жанрларидан бири ҳисобланади. Ҳамда зикр этиб ўтган эдикки айрим муттахасислар хато қилиб мифлар ва афсоналарни бир нарса деб тушунишади. Агарчи бу икки аталма орасида жуда кескин фарқ бор. Ҳамда умумий бир маълумот беришда айтдикки сеҳрли қисса ва афсоналар наср қолибида бўлган ривоятлар ҳисобланадиким турли фавқулодда можаролар ва ҳодиса-воқеаларни  ўз бошидан ўтказадиган қаҳрамоннинг хушбахтлиги ва бадбахтлиги ҳақида ривоят қилади.

Агарчи бу икки ганжина авлод-аждодларимизнинг хазиналари бўлсада, аммо уни кейинги авлодларга етказиш воситаларига қарамай икки жанрнинг чегаралари ва таълимотлари бир-бирига яқин бўлса ҳам фарқлари бор.   Шунинг учун мифологик йўналишнинг тарафдорлари ака-ука   Якоб ва Вильҳельм Гримлар  афсона ва эртакларни  қадимдан қолган мифлар деб билишади. Аммо бу икки жанр ўртасида фарқлар бор.

Мифлар ўзоқ вақтдан бери мавжуд бўлган рамзлар сифатида эътироф этилади ва тан олинади, ҳам инсоннинг , ҳам жамиятнинг хулқ-атворига таъсир етказади ва ҳатто баъзида инсон жамиятида илҳомлантирувчи ва ҳаракатланувчи жиҳатларга ҳам эгадир.

Аммо афсона эса зоҳирда оддий ҳикоялар бўлиб ижтимойи нуқтаи назаридан инсонларнинг кундалик ҳаёти билан аралашган кўринади.

 Афсоналар мазмун жиҳатдан, асосан, ахборот етказувчи ўта содда сюжетли уйдирмалардан ташкил топади. Уларда ижод қилган миллатнинг, коинотдаги қуёш, ой, юлдуз, сайёраларнинг пайдо бўлиши, географик номларнинг изоҳи, турли-туман тарихий воқеалар, расм-русумлар шарҳи ўзининг ифодасини топади. Қадим замонлардан аждодларимиз ўз ҳаётига тегишли ҳар бир саволга, ҳар бир муаммога, анъана – удумларга, ҳатто ўзи яшаётган ватанга онгли муносабатда бўлган ва халқ оғзаки ижодининг бошқа жанрлари қатори афсоналар воситасида якуний хулосасини, тажрибасини билдирган.

 Афсона ва миф нимани англатиши солиштирилса, улар мазмун-моҳиятига кўра ўзаро ўхшаш тушунча эканлиги аёнлашади. “Қадимги мифлар” деганда “қадимги афсоналар” назарда тутилади. Дунё, инсоният, одамнинг пайдо бўлиши ҳақидаги қадимги содда ҳикоялар илмда “миф” деб аталади. Миф (юнонча myfhos – сўз, афсона, ривоят) сўзи луғатда “Қадимги кишиларнинг борлиқ олам ҳақидаги ибтидоий тасаввурлари мажмуи бўлиб, коинотнинг яратилиши, инсон, ўсимликлар ва ҳайвонот дунёсининг вужудга келиши, самовий жисмларнинг пайдо бўлиши, табиий ҳодисаларнинг сабаблари ва моҳияти, афсонавий қаҳрамонлар, маъбудалар ва илоҳлар тўғрисидаги эътиқодий қарашларни ўз ичига олади” .

Мифлар устувор бир рамз ва тимсол унвонида қабул қилинган ва жамият,  ҳамда шахснинг хатти -ҳаракати ва руҳиясига таъсир етказади. Гоҳида инсоний жамиятда ҳаракатни яратиш ва илҳомлантирувчи жанбаларини ӯз зиммасига олади. Аммо афсоналар зоҳирий жиҳатдан оддий ҳикоялар ва ижтимойи нуқтаи назардан халқнинг кунлик ҳаёти билан аралашган достонлардир. Миф бир қавмнинг юқори фантазия ва тахаюлотларида вужудга келади.Аммо афсона ер -юзида ва қӯл ва кӯзларнинг  олдида вужудга келадиким ҳақиқатни куради ва уни дарк этади. Афсоналар ҳатто гоҳида  хаёлий орзуларга эришиш ёки жамиятда мавжуд бӯлган вазьиятга эътироз қилиш учун ишлатилади. Афсона форс тилида луғавий нуқтаи назаридан жалб этиш ва сеҳр -жоду қилиш маъносидадир. Аммо Италиялик ҳозирги замон тарихшуноси Петтазонининг миф ҳақидаги таърифи шундан иборат:  "Миф афсона эмас,  балки тарихдир. Мазмун -мундарижа жиҳатидан ҳақиқий воқеа -ҳодисалардан ҳикоят этувчи ҳақиқий таърихдир. Яъни дунё, башарият,  ҳаёт, наботот ва ҳайвонлар турларининг пайдо бӯлиши ов қилиш ва жамиятни ташкил этишининг  бошланиши каби азалий буюк воқеаларнинг бошланишидир. Бу қадимий воқеалар бугунги ҳаётнинг ибтидоси ва бошланишидир.

 Петтазони нуқтаи назарига кӯра мифлар сохта достонлар эмас,  балки ҳақиқий достонлардир. Достонларнинг ҳақиқати  тарихий тизимга эмас,  балки мантиқий тизимга муносибдир. Чунки миф ҳама нарсадан олдин маънавий ва диний ҳақиқат ва ӯзига хос сеҳр жодуга эгадир.

Форс адабиётининг устоди доктор Миржалоллидин Казоззий "Руё, ҳаммоса, устура " китобида афсона ва мифнинг айрим фарқиятларига ишора этади. Унинг фикрига кӯра афсона тилларда машҳур бӯлган халқ ҳикоялари ва достонлари саналади. Каззозийнинг фикрига биноан афсоналар тартибсиз ва пароканда достонлар ҳисобланадиким охири мифлар улардан вужудга келади.

Айтиш мумкинки айрим афсоналарни қадимий мифларнинг бир қисми деб билиш мумкин ва улар миф эканликларини қӯлдан бой беришган.

 

Ёрлиқ