Масжид- ишқ ва имон маскани
Азиз тингловчилар, дастуримиз давомида сизни Сулаймония масжиди билан таништирамиз.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар.
Мен, Адиба Қодирий "Масжид- ишқ ва имон маскани" дастуримизнинг навбатдаги сони билан сизнинг хизматингиздаман. Бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз!
Азиз тингловчилар, ўтган дастуримизда айтдикки масжид таълим-тарбия бериш, иқтисодий, маданий, сиёсий, таот-ибодат қилишнинг барча арсаларида инкор этиб бўлмайдиган рол уйнайди. Ва исломий жамиятни ҳимоят этиш ва йўл кўрсатишда масжид махсус ўринга эга эканлиги яққол намоёндир. Шунингдек таъкидлаб ўтган эдикки, муқаддас ушбу макон тарих давомида ҳеч қачон фақат ибодат қилиш макони мавқеида боқий қолгани йўқ. Чунки ибодат қилиш мусалмонлар нуқтаи назаридан фақат мазҳабий ўзига хос аъмол билан чегараланиб қолмайди. Ва Худога яқинлашиш ва унга тоат-ибодат қилиш нияти билан амалга оширадиган амалларни ўзига қамраб олади. Бу ўртада масжиднинг уйнайдиган муҳим фаолиятларидан бири бу сиёсий тушунтириш фаолиятини олиб боришидирким, бугунги кунда иддао қилувчи ваҳобий ва такфирий гуруҳлар ва мустабид давлатларнинг ислом динини заифлантириш ва бўзиш учун олиб бораётган фаолиятларидир.
Бугунги кунда масжидларни бўзиб ташлашда ИШИД сионистик ва такфирий гуруҳчаси асосий рол уйнамоқда. Улар ўтган бир неча йил давомида ўзларининг террористик сайъ-ҳаракатлари ва урушни келтириб чиқарувчи ва золим давлатларнинг кўмаклари билан ислом дини чеҳрасини бўзиш ва уни заифлантириш учун сайъ-ҳаракат қилиб келишмоқда. Бу йўлда ИШИД террорчи гуруҳининг асосий фаолиятларидан бири бу айниқса исломий жамиятларда масжидларни бўзишдан иборатдир. Улар ҳозиргача фақат Ироқ ва Cурия каби икки мамлакатларда унлаб масжидларни бўзиб ташлашди. Муҳими шуни билишимиз лозимким, масжид билан қарши кўрашиш фақат жисмий шаклда эмас, балки шундай бир гуруҳлар борким, масжиднинг руҳи билан кўраш олиб боришади.
Мисол учун келтириш мумкинки, Германиянинг Берлин шаҳрида бир масжид борким, биткул исломий аҳкомларга хилоф тарзда фаолият олиб боради. Масжиднинг мутаваллийларидан бири бу масжид ва унинг фаолиятлари ҳақида шундай фикр билдиради: “Бу масжид либерал макони ҳисобланадиким, бу ерда ҳар кимга хуш келибсиз дейилади ва ҳама ҳам тенг ҳақ-ҳуқуқдан фойдаланишади. Аёллар бу масжидда ҳижоб кийишга мажбур эмаслар ва муаззинлик ёки намозда имомлик қилишлари ҳам мумкин. Мусалмонон сунний, шиа, секуляр ва ҳамжинсбозлардан олиб аёлларгача исломий кийинишга эга бўлмасдан “Ибн Рушд-Гёте” деб номланган ушбу масжидда тоат-ибодат қилишлари мумкин. Бу ном германиялик ёзувчи Ёган Волфганг Гёте ва ўрта асрнинг файласуфи Муҳаммад бин Рушд Андалусий номидан олинган”. Бундан ҳам ажабланарли томони шундаки, у бу масжидни терроризм билан қарши кўрашиш ва шунингдек маданий фикр алмашиш учун бошланиш йўли деб билади. Бу шундай бир ҳолдадирким, нафақат исломда балки иллоҳий барча динларда айниқса иброҳимий динларда ҳамжинсбозлик катта гуноҳ саналади. Мусалмонлар секуляр бўлишлари ҳақида шуни айтиш мумкинким, ислом дини ижтимоий диндир ва мусалмонларнинг ҳаёт саҳналаридан бир лаҳза ҳам четга қолмайди.
Жума ва жамоат намози, шунингдек ҳажж ислом дини ижтимоий бўлиши ва секуляризм билан мухолифат қилишининг ёрқин намуналаридандир. Шунингдек исломда диний заруратларидан ҳисобланади ва масжидда ҳам ҳижжобга эътиборсизлик қаратиш гуноҳ ҳисобланади. Бунга қўшимча ислом шариатида аёллар жамоят имоми бўлишлари мумкин эмас. Шу тартиб билан Германиянинг Берлин шаҳридаги масжиди нафақат иймон, маънавият руҳи ва исломни ривож-равнақ беришга кўмак бермайди, балки масжиднинг ижобий фаолиятлари ва ислом дини юксак таълимотларининг йўлдан чалғинишига имкон яратади.
Азиз тингловчилар, дастуримиз давомида сизни Сулаймония масжиди билан таништирамиз. Биз билан бирга бўлинг. Сулаймония масжиди Туркия мамлакатининг энг чиройли ва Истанбул шаҳрининг энг катта масжидларидан бири ҳисобланади. Бу масжидни усмоний буюк меъмор “Меъмор Синон” усмонийлар подшоси “Султон Сулаймон биринчи” ёки усмонийларнинг энг бой ва энг буюк султони бўлмиш “Сулаймони кабир” дастури билан қурилди. Масжиднинг биноси милодий 1550 йилда бошланди ва унинг қурилишида иштирок этган 3500 нафар қурувчилар ўз маъмуриятларини етти йил давомида охирга етказишди. “Меъмор Синон” Аёсофия ибодатхонасига билан қиёслаганда бу масжидни қуришда оддийлик ва соддаликни танлаган ва унда зийнат бериш декорациялари ва пардозлардан камроқ фойдаланган. Бу масжиднинг оддий эканлиги халқни янада ўзига жалб этади. Бу масжиднинг девори хитой мармарлари билан безатилган. Масжиднинг ички кўриниши ва декоратив безаклари жуда оддий кўринсада, аммо жуда тасирчандир. Айниқса, масжиднинг рангли 200 та дирезаларидан қуёшнинг нури ичкарига кириб унинг фазосига руҳ ва ёруғлик бағишлайди. Бу масжид ўз замонида маданий анъаналар ва салиқа билан қурилган масжиддир. Салтанат масжидларининг аксарияти каби Сулаймония масжиди фақат намоз ўқиш учун қурилгани йўқ. Коми деб номланган асосий сарой, Овлу унвонидаги бир ҳаёт, тўртта Қуръон мадрасаси, ҳаммом, битта касалхона, битта корвонсарой ва яҳудий, насроний ва мусалмонлар учун таом тайёрлайдиган битта умумий ошхона Сулаймония масжидида мавжуддир.