Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун сешанба Ҳижрий- шамсий 1396-чи йил меҳр ойининг 18 -чиси: Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил муҳаррам ойининг 19-чиси: Ва милодий ҳисоб билан 2017-чи йил октябрь ойининг 10-чи кунидир.
Бундан 1378 йил илгари ҳижрий-қамарий 61 йил муҳаррам ойнинг 19-чисида:
Имом Ҳусейн (а) оиласининг аъзоларидан иборат бўлган Карбало асирларининг карвони ва Карбалонинг бошқа шаҳидлари уммавийлар ҳукуматининг пойтахти Куфадан Димишққа жўнади.
Карбало қиёмида шаҳид бўлган аёл ва болалардан иборат Карбало асирларининг карвони Ироқнинг Куфа шаҳрига кирди. Бу карвоннинг назоратини Имом Ҳусейн алайҳисаломнинг фарзанди Имом Сажжод алайҳисалом ва ул-ҳазратнинг сингиллари Ҳазрат Зайнаб саломуллоҳи алайҳо ўз зиммаларига олган эдилар. Бу икки бузургворлар Язид қўшунлари томонидан кўрган кўп шавфқатсизликлари ва қийноқларига қарамай ўз шижоатлари билан Куфада ушбу ҳукуматнинг золимлиги ва жиноятларини фош этишди ва Куфа аҳолисини Имом Ҳусейн алайҳисаломга қарши-урушиш ва бу жиноятга нисбатан сукут сақлашлари сабабли танқид остига олишди. Ва кўмак бермасликлари ва бу ҳукумат билан қарши кўрашмасликлари учун урушдилар. Карбало асирларининг Куфада бир ҳафта ҳузур топишлари охирида ушбу шаҳарнинг халқи ушбу қилмишларидан пушаймон бўлишди ва ҳатто Куфанинг ҳокими Убайдуллоҳ бин Зиёдга қарши қиём қилиш хатари ҳам вужудга келди. Шу сабабдан у Карбалонинг ҳақталаблик қиёмининг қолганларини Шомга жўнатиш хулосасига келди.
Бундан 1073 йил олдин, ҳижрий-қамарий 366-чи йил муҳаррам ойининг 19-чисида:
Оли Буя амирларидан бўлган Рукн-уд-Давла Дайламий лақаби билан маълум бўлган Ҳасан Бин Буя вафот этди. У Эроннинг жануб-ғарбида ҳукумат қиларди. Шуни таъкидлаш жоизки, Ол Буя ҳижрий-қамарий 320-чи йилдан бошлаб Эроннинг кенг ерлари, Ироқ ва Шомнинг шимолий ҳудудларигача ҳукмронлик қилган Эроннинг машҳур хонадонларидан эди. Ушбу сулоланинг баъзи амирлари исломий илмлар ва маданиятига катта ҳисса қўшиб келишган.
Ол Буя салтанатида кўп шоир ва ёзувчилар фаолият олиб боришарди. Бу сулола ўз вазирларини донишмандлар ўртасидан танлаб мазкур мансабга таинлашарди. Мазкур хонадон унлаб касалхоналар, мадрасалар ва Бағдоднинг Азудий касалхонасини ўзидан мерос қолдирган.
Бундан 136 йил илгари, яъни 1881йил октябр ойининг 10-чисида:
Австрия, Германия ва Италия ўртасида учтомонлама иттифоқ ташкил этилди. 1879 йилда Австрия ва Германия ўртасида иттифоқ ташкил этилганидан ва халқаро тизимининг пойдевори шакиланганидан сўнг Италия ҳам 1881 йилда бу иттифоқга бирлашди. Янги иттифоқни ташкил этилишидан сўнг уша йил октябр ойининг 10-чисида Вена конвенциясида бу иттифоқ учлик иттифоқи номига ўзгартирилди. Ушбу иттифоқ биринчи жаҳон урушининг бошларигача давом этди. Бу учлик иттифоқининг шартномасига кўра, агар Франсия Италияга қарши ҳужим қилса Австрия ва Германия Италияга ёрдам бериши керак эди ва агар Франсия Германияга қарши ҳужум қилса, Италия Германияни ҳимоя қилиши лозим эди. Шуниндек агар бу уч мамлакатлардан битасига бошқа қудратлар ҳужум қилишса, иттифоқ бўлган мамлакатлар ўз иттифоқчилари ёрдамига, ҳужум қилган мамлакатга қарши уруш эълон қиларди. Италия ўша йиларда бу шартномадан норозий эди чунки Тунис шаҳри Франсия тамонидан ишғол этилган эди. Лекин Германия бош канцлери Бисмарк учун дипломатик бир муваффақият эди, чунки агар Франсия Германияга қарши ҳужум қилса, иттифоқчи мамлакатлар Германияга ёрдам берарди.
Бундан 19 йил илгари ҳижрий-шамсий 1377 йил меҳр ойининг 18-чисида:
Ҳозирги замон тилшуноси ва ёзувчиси доктор Мустафо Муқаррабий 88 ёшида вафот этди. Доктор Мустафо Муқаррабий шамсий 1293 йилда Теҳронда таваллуд топди. У бошланғич маълумотларини олганидан кейин олий ўқув юртига кирди шамсий 1315 йилда форс тили ва адабиётининг дипломини олди. Доктор Мустафо Муқаррабий дарслик китоблар ташкилоти билан ҳамкорлик қилиш билан бирга форс тили ва адабиёти академиясининг аъзоси унвонида қабул қилинди. Бу ёзувчидан «таржимаи таърихи жаҳон барои кудакон», яъни «Болалар учун дунё тарихининг таржимаси », «Суқути Канстантиния», яъни «Канстантиниянинг инқирози» ҳамда кўплаб илмий мақолалар мерос қолган.