Эрон афсоналари
Бугун эса сизни Эрон афсоналари бўстонига даъват этамиз ва “Норанж ва Туранж “ эртакини биргаликда тинглаймиз.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар. Мен Адиба Қодирий "Эрон афсоналари ва қиссалари" туркум эшиттиришнинг навбатдаги сонини эътиборингизга ҳавола этаман. Марҳамат тингланг.
Азиз тингловчилар, ўтган дастуримизда сеҳрли қисса ва афсоналар ҳақида сўҳбатлашган эдик. Бугун эса сизни Эрон афсоналари бўстонига даъват этамиз ва “Норанж ва Туранж “ эртакини биргаликда тинглаймиз. Биз билан бирга бўласиз деган умиддамиз!
Бор эканда йӯқ экан қадим замонларда фарзанди йӯқ бир подшоҳ бор экан. Худо унга фарзанд ато этиши учун қӯлидан келган ишларни бажарган, аммо ҳеҷ фойдаси бӯлмаган. Охири шундай хулосага келдиким, агар ӯғил кӯрса қашоқлар учун қасрнинг бир ҳавзини ёғ ва бирини эса асал билан тӯлдиради ва уларга назр қилади. Унинг назри қабул қилинди ва Худо унга ӯгил берди. Подшоҳга гӯё дунёни берган эдилар. Нима қилишини билмасди. У ӯз ӯғлини яхши тарбиялаш учун эналарга берди ва унинг осойишталигига керак бӯлган барча нарсаларни таъминлади. Унинг ӯғли катта ноз неъматдан баҳраманд бӯлиб вояга етди. Йиллар ӯтди ва шаҳзода 18 ёшга кирди. Бир куни қасрда бу томон у томон қадам ташлаётганида подшоҳ ӯз ӯғлининг баланд қоматига назар ташлади. Бирданидан ваъда берган назри эсига тушди. У ӯз- узича айтди: Мен назр ва ниёз билан бу ӯғилга эга бӯлдим, аммо назримни эсдан чиқардим. Зудлик билан қасрнинг ташқарисида иккита ҳоуз қуриш учун дастур берди. Ҳоузлар тайёр бӯлганида биттасига асал ва иккинчисига эса ёғ солишди. Жарчилар эса хоҳлаган киши келиб асал ва ёғ олиб боришлари мумкин деб, хабар беришди. Қашоқ халқ эрталабдан бошлаб кечгача келиб идиш ва кӯзалари билан асал ва ёғ олиб боришарди.
Бир куни кекса ёшдаги бир аёл хурсанд бӯлиб ҳовузнинг олдига келди. Ӯз идиши билан ҳоуздан ёғ олмоқчи бӯлганида подшоҳнинг ӯғли бўйи букилган кекса аёлнинг қоматини кӯриб кӯлгиси келди. Тошни олиб кампирнинг косасига уриб уни синдирди. Ундаги ёғ тукилиб кетди. Кекса аёл бошини кутариб подшоҳнинг ӯғлини кӯрди. Унга қараб айтди: "Бу қилмишинг учун сени танбеҳ беришим келмайди, чунки сен подшоҳнинг яккаву ягона ӯғлисан. Аммо Норинҷ ва Туранҷ қизининг азобига гирифтор бӯлгин деб дуо қиламан.
Шоҳзода аёлнинг айтган сӯзидан ҳайратлариб Норинҷ ва Туранҷ қизи нима бӯлса деб, фикрга ботди. У бу аёлдан суради ва у жавоб берди: Мен бу ҳақда ҳеч нарса билмайман. Бу қиз ҳақида хавари бор одамлардан бориб сӯра. Подшоҳинг ӯғли ҳайрон қолди ва онасининг олдига бориб Норинҷ ва Туранҷ қизи ким деб сӯради. Онаси ӯғли бу сӯзларни кимдан эшитган деб таажубланди.
Ӯғли бор нарсани онасига таьрифлаб берди. Подшоҳнинг хотини деди: "Айтишларича бу шаҳардан узоқроқ жойда энг яхши Норинҷ ва Туранж меваларига эга бӯлган боғ бор. Ва ушбу Норинж ва Туранждан дунёда энг чиройли ва гӯзал қиз пайдо бӯлади. Аммо бу фақат сӯздир холос. Чунки ҳозиргача норинж ва туранж қизини топишга борган ҳар бир киши қайтиб келмаган ва уларнинг ӯлими ҳақидаги хавар етиб келган холос.
Кекса аёлнинг сӯзларидан таъсирланган подшоҳинг ӯғли онаси айтган сӯзлардан сӯнг норанж ва туранж қизи унинг хаёлини ӯзига тортди. У айтди: Қандай бӯлмасин бориб бу қизни олиб келишим лозим. Айтган сӯзларидан пушаймон бӯлган она ӯз ӯғлини бу танлаган йӯлидан қайтаришга ҳаракат қилди. Унга бу ишнинг оқибати ёмон ва сендан кучлироқ шахслар бориб соқ саломат қайтиб келишмаган деб айтди. Аммо ӯғли бу сӯзни қабул қилмади.
Подшоҳ ӯғлининг фикр хаёлини Норанж ва туранж қизи банд қилиб қӯйган эди. Шунинг учун у ерга боришини қатъийлик билан таъкид қиларди. Подшоҳ хотини хавотирланиб ӯз эри олдига борди ва ӯғлининг бошига келган фикр ва хаёли ҳақида айтиб берди. Подшоҳ ўғлини ўз олдига чақирди. Бу иш унинг иши эмаслиги ва ӯз жонини хавф хатар остига қӯйиётганини қанчаки айтмасин унинг ӯғли отасининг сӯзларини қабул қилмади. Подшоҳ нима қилишини билмай қолди. Охири айтди: Агар бундай хулосага келган бӯлсанг ӯзинг билан бир нечта қулни олиб боргин. Аммо ӯғли ёлғиз ӯзи бориб қизни олиб келишини таъкидлади. Подшоҳ ӯғли бориб қасрнинг отбоқарига яхши тез юрувчи отни унга беришини суради. Бир хуржинда сафар учун лозим бӯладиган барча керакли нарсаларни хуржинга солди. Барча нарса тайёр бӯлганида йӯлга чиқди. Бир икки фарсах шаҳардан ӯзоқлашганидан сӯнг бир биёбонда нуроний бир чол билан учради. Бу чол унинг баробарида қандай зоҳир бӯлганидан ҳайратланиб қолди. Кекса чол подшоҳнинг ӯғлига юз қаратиб айтди: "Эй ӯғлим саломат бӯлгин. Қаерга борияпсан. "
Подшоҳнинг ӯғли жавоб берди: Қизини олиб келиш учун Норанж ва Туранж боғига борияпман.