октябр 14, 2017 15:25 Asia/Tashkent

Маънавий соғломликда энг таъсирчан ва муҳим омилларидан бири стресс ва изтироб ҳисобланади.

 Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.

    Ассалому алейкум азиз  ва муҳтарам тингловчилар.  Мен Адиба Қодирий  "Маънавий соғломлик" туркум эшиттиришнинг навбатдаги  сонини эътиборингизга ҳавола этаман. Ҳаво тӯлқинларида бизга ҳамроҳлик қиласиз, деган умиддамиз.

Маънавий соғломликда энг таъсирчан ва муҳим омилларидан бири стресс ва изтироб ҳисобланишадиким бугунги дастуримиз ана шу мавзўга бағишланган. Бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз!

Азиз дўстлар, олдинги дастурларда Худо инсонни бир неча хусусиятлар ва сифатларга эга бўлган махлуқот этиб яратгани ҳақида сўҳбатлашган эдик. Ушбу хусусиятлар физиологик, психологик, ижтимойи ва маънавий сифатларини ўз ичига қамраб олади.  

Маънавий соғломликнинг хавф-хатар остига қарор олгани билан инсон жисмоний касалликларга қўшимча ёлғизлик, руҳий тушкунлик ва ҳаётдаги маъно йўқолиши каби руҳий ҳиссиётларнинг бузилишига дуч келиши мумкин. Аксинча бунга қарши, айрим инсонлар зайифлик ва касалликлар қарши кураш олиб бориб  маънавий ўз саломатликни мустаҳкамлашади ва мушкулотлар ва касалликларни бартараф этиб барча оғир босқичлардан осойишталик билан ўтишади.

Одамларнинг руҳий саломатлигини хавф остига қарор берадиган энг муҳим омилларидан бири стрессдир.

Стресс зўриқиш, сиқилиш, босим, тушкунлик маъноларини беради. Стресс — руҳий ва жисмоний зўриқиш ҳолатидир. Илмий тил билан таърифлаганда атрофдаги қўрқинчли, хавфли ва ғашга тегувчи таъсирларга тананинг(организмнинг) жисмоний, руҳий ва кимёвий реакциясидир.

Стресс психологик ва физиологик махсус ҳолатдирким инсоннинг кўпроқ босим остига қарор олишидан келиб чиқади.

Бу вақтда одам “хавотирлик”, “қаршилик кўрсатиш ” ва “тугаш” каби  учта босқинчларини ўз бошидан ўтказади. Стресс вақтида мушаклар жуда ҳам таранглашади. Бўйин қон томирлари қисилади, мушак спазмлари пайдо бўлади. Мия етарли миқдорда қон ва кислород олишдан тўхтайди. Бу эса хавфли вазиятларда бир лаҳзали қарорлар учун мутлақо зарарли эмас, бироқ узоқ умр кечиришда ўзининг салбий оқибатларини намоён қилади.

Хавфли ҳолат пайдо бўлгандан бир неча сония ўтгач, организм ҳаддан ортиқ миқдордаги норэпинефрин ва  адреналин гармонларини ишлаб чиқара бошлайди. Кейин, саҳнада "стресс гармони" деб аталувчи кортизол пайдо бўлади. У организмнинг тўғри ишлашида катта аҳамиятга эга.  Қон ичида шакар ҳосил қилиб, адреналин даражаси камайганда бутун танани тартибга солади. Албатта, агарда сўз хавфга тезкор таъсир кўрсатиш ҳақида бўлса. Бироқ узоқ давом этувчи стресс ҳолатида мутлақо зарарлидир. Кортизол суякларнинг ўсишини максималь даражада сўндиради, улар мўрт ва синувчан бўлиб қолади. У гармон ишлаб чиқаришни тўхтатиб қўювчи иммун тизими шаффофлигига жавобгардир. 

Қаршилик кўрсатиш босқичи стресснинг давомий таъсири натижасида вужудга келади ва организмни қуллаб-қувватловчи ҳимоя реакциясини ишга туширади. Бунда функционал тизимдаги зўриқишнинг ташқи намоён бўлиши  асносида мослашув захираларининг мувозанатлашган тақсимоти амалга ошади.  Қаршилик кўрсатиш босқичида шахсда ранжиш, хафа бўлиш кабилар иккинчи босқичда бошланади.  Бу босқичда организм захирадаги мавжуд кучини ишлатишни бошлайди.. Аммо, маълумки, инсоннинг физиологик  ва психик имкониятлари чекланган. Натижада стресснинг таъсири давом этаверса, унга қаршилик кўрсатиш учун шахсда куч қолмайди ва психика орқага чекинишни бошлайди., ижобий ҳиссиётлар  салбийга ўзгара бошлайди.

Тугаш босқичи ҳаддан ортиқ кучли ва давомий стрессорнингтаъсирига қарши курашувчи организмнинг ҳимоявий мослашув механизмларнинг бузилишини ифодалайди. Мослашув захиралари, табиийки сезиларли даражада камаяди. Инсоннинг захиралари  тугайди. Организмнинг умумий қаршилиги пасаяди.

 Идрок, хотира ва тафаккурнинг ўзгариши кўзатилиши мумкин.