Масжид- ишқ ва имон маскани
Масжиднинг эшиклари ижтимоий, иқтисодий қатламлар, одамларнинг ирқи ёки рангидан қатъий назар барча халқ учун очиқдир
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар.
Мен, Адиба Қодирий "Масжид- ишқ ва имон маскани" дастуримизнинг навбатдаги сони билан сизнинг хизматингиздаман. Бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз!
Азиз тингловчилар, ўтган дастуримизда айтдикки, масжидлар ваҳдат, ҳамдиллик ва халқни бирлаштирувчи марказдир. Масжиднинг эшиклари ижтимоий, иқтисодий қатламлар, одамларнинг ирқи ёки рангидан қатъий назар барча халқ учун очиқдир. Турли шахслар турли мойиллик ва салиқага эга бўлиш билан бирбирларининг ёнларида тўриб жамоат намозини бажо келтиришади. Масжид ваҳдат ва тинчлик учун муқаддас маданий макон ва марказ ҳисобланадиким, халқ орасида тинчлик ва осойишталикни армуғон келтириш мумкин ва уларни душманлик ва бадбинликдан қайтаради. Албатта гоҳида масжиднинг асосий фаолияти ислом дини мухолифлари томонидан монеалар билан юзмаюз бўлади. Чунончи улар мусалмонларнинг диний марказларини бўзиш ва уни заифлантириш учун сайъ-ҳаракат қилишади. Бугунги кунда ваҳдат ва тинчлик учун кўзга ташланадиган даражада фаолият олиб борадиган масжидлардан бири Германия мамлакатидаги Имом Али алайҳиссаломнинг масжидидир. Мусалмонларнинг турли гуруҳлари ва эллатларнинг тоат-ибодат қилиш маҳалли бўлмиш ушбу масжид дўст инсонлар ва диний фаолиятлар олиб бориш учун муносиб маконни яратган. Германияда икки кун “Ибодатхоналарнинг очиқ эшиклари” деб эълон қилинган ва улардан бири калисолар ва бошқа бири эса масжидларга тегишлидир. Октябрь ойининг учинчи куни ғарбий ва шарқий Германиянинг иттифоқи кунида масжидларнинг очиқ эшиклари куни билан туғри келади ва Германия мусалмонларининг мувофиқлаштирувчи кенгаши ушбу куни нишонлашнинг масъулиятини ўз зиммасига олган.
Германия мусалмонларининг мувофиқлаштирувчи коммисияси бу кунда мурожиат этувчи мусалмон бўлмаган одамларнинг саволларига жавоб бериш ва шарҳ-изоҳ беришларига қўшимча ҳар йили аниқ бир мавзўни тавсиф ва таъриф бериш учун танлайди. Ўтган бир неча йил давомида асосий диққат-эътибор муҳожират, исломий санъат, ижтимоий масъулият ва атроф-муҳитни муҳофазат этишга қаратилган. Бу йил ҳам милодий 2017 йил октябрь ойининг учинчисидаги Масжидларнинг очиқ эшиклари куни “яхши қўшничилик- яхши жамият” деб ном қуйилган.
Имом Али алайҳиссалом масжидининг кутубхонаси унинг энг муҳим қисмларидан бири саналади. Бу кутубхона ислом дини ҳақида ижтимоий, адабий, маданий, тарихий ва диний турли заминаларда 5 минг жилддан ортиқ китоб сақланади. Бу китобларнинг асосий қисми инглиз, немис, араб ва форс тилларида ёзилган манбалар ташкил этадиким, китобга қизиқадиганлар уларни олиб, қиротхонада мутолаа этишлари мумкин. Бу масжид исломий маданият ва андешаларни тақдим этиш мақсадида ҳозиргача турли китобларни босния, турк, араб, немис, форс тилларида нашр этмоқда. Бу китобларда Европа жамиятининг қизиқишлари ва эҳтиёжларини аҳамиятга олган ҳолда, муносиб китобларни таржима ва нашр этиш учун сайъ-ҳаракат қилинган.
Ҳар ҳафта жума кунларида Имом Али алайҳиссалом масжидида жамоат намози шукўҳли тарзда ўтказиладиким, ундаги хутбалар учта тил, яъни араб, немис ва форс тилида баён этилади. Шунингдек бу намозларда иймонли мусалмонлар муназзам равишда ҳузур топишади ва ушбу диний фарзни бажо келтиришади. Шунингдек Қурбон ва Фитр саъид байрамларида ҳар йили бу кунларнинг шукўҳли намозлари ўтказилади. Исломий буюк ушбу икки байрамда иштирок этиш диний бир фарзни бажо келтиришга қўшимча мусалмонлар орасида чуқур иймонни барқарор этиш ва ҳамжиҳатликнинг моясидир.
Имом Али алайҳиссалом масжидининг олиб борадиган бошқа фаолиятларидан бири бу Қуръони каримни тафсир этиш учун ўтказиладиган йиғилишлари ҳисобланадиким, муназзам равишда ҳар ҳафтада бир маротаба масжидда ўтказилади. Бу йиғилишлар паншанба кунлари ва жума куни кечаларида маърўза этиш залида форс тилида ва шанба кунларида эса немис тилида кутубхонада ўтказилади. Бундан кейин жамоят намози иштирокчилар томонидан бажо келтирилади. Шунингдек араб тилида ўтказиладиган йиғилишларда араблар иштирок этишади. Ҳар ойининг биринчи шанба кунида бир йиғилиш араб тилида марказда ташкил этиладиким, турли араб мамлакатлардан келган араб мусалмонлари ҳузур топишади. Бу йиғилишларда одатда университетнинг устодлари ва диний уламолардан бири суханронлик қилишади.
Имом Али алайҳиссалом масжиди Гамбург исломий марказ билан биргаликда исломий андешаларни тарқатиш ва ижтимоий, маданий ва диний заминаларда мусалмонлар орасида фикр алмашиш учун имкон яратиш мақсадида вақт-вақти билан бир маротаба турли унвон остида семинарлар ўтказилади. Семинарлар исломий ваҳдат, ҳаж семинари, исломий донишманд ва мутафаккирлар ва уларнинг асарларини улуғлаш ҳамда ислом олами ва исломий мамлакатларнинг масалалари ҳақидаги семинарлар бу семинарлар жумласидандир. Қуръони карим қироати ва аёлларнинг махсус аҳкомларини таълим бериш марказлари ёшлар ва болалар учун диний таълимот бериш марказлари қаторида масжидларда муназзам равишда ўтказилади.