Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати
Бугунги дастуримизда ўтган дастуримиздаги баҳс-мунозараларни давом эттириб кейинги йилларда ташкилотнинг фаолиятлари ва амалга оширган муҳим сайъ-ҳаракатларини таҳлил этишга ҳаракат қиламиз. Ташкилотнинг олиб борган фаолиятларининг иккинчи даврида исломий мамлакатлар ўртасидаги алоқаларда яширин ҳодиса-воқеалар юз берди ва ташкилотнинг ўзлиги янги кескинликларга дуч келди.
Азизлар, ўтган икки дастуримиз давомида ислом оламида ҳамжиҳатликнинг намуналаридан бири унвонида исломий конфренция ташкилоти шаклланишининг мақсадлари ва замирналари ҳамда ушбу ташкилотнинг фаолиятларини тўртта тарихий даврларга тақсимлаш билан бирга шарҳ-изоҳ бериб ўтган эдикки, биринчи даврда Фаластин ормонлари асосида ташкилотнинг касб этган ўзлиги шаклланди ва исломий мамлакатлар ўртасида бирлашиш ва ваҳдатнинг ижод этилди. Аммо иккинчи даврда эса милодий 1997 йилда Теҳрон конфренцияси ва учинчи конфренция ўртасидаги вақт давомида ташкилотнинг олиб борган фаолияти аъзо мамлакатлар орасида мавжуд бўлган низо ва ихтилофлар сабабли исломий конфренция ташкилотида ихтилофлар ва айбни бошқаларга юклатиш жараёни вужудга келди ва бундан олдин ваҳдат бағишловчи заминалар заифланди. Бугунги дастуримизда ўтган дастуримиздаги баҳс-мунозараларни давом эттириб кейинги йилларда ташкилотнинг фаолиятлари ва амалга оширган муҳим сайъ-ҳаракатларини таҳлил этишга ҳаракат қиламиз. Ташкилотнинг олиб борган фаолиятларининг иккинчи даврида исломий мамлакатлар ўртасидаги алоқаларда яширин ҳодиса-воқеалар юз берди ва ташкилотнинг ўзлиги янги кескинликларга дуч келди. Бу ихтилофлар шу даражада эдиким, ташкилотни ўзининг мақсадлари ва ормонларидан узоқлаштирди ва қандайдир аъзо мамлакатлар ўртасида айбни бошқаларга юклатиш ҳодисалари юзага келди. Ироқнинг Эронга қарши ҳужуми, Байтул-Ҳаромда эронлик ҳаж зиёратчиларини шаҳодатга етказиш, Арабистоннинг ушбу ноинсоний сайъ-ҳаракатларини ташкилот томонидан ҳимоят этилиши, Ироқнинг Қувайтга қарши амалга оширган ҳарбий ҳужуми, Фаластин халқи кўрашларини барча томонлама ҳимоят этишдан узоқлашиш ва Қудс эркинлиги ормонларини тарк этиш ҳамда ташкилотга аъзо мамлакатларга Мисрнинг қайтиб қўшилиши каби ҳодисалар исломий конфренция ташкилотига аъзо мамлакатлар ўртасида ички ихтилофларни вужудга келтирган сабаблар эди. Бошқа таъбир билан ифодалаганда бу ҳодисалар аъзо мамлакатларнинг ихтилофларини яққол намойиш этди.
Ҳолбуки милодий 1990-чи йилларда вужудга келган ўзгаришлар, айниқса Ироқнинг Қувайтга қарши уюштирган ҳужуми исломий мамлакатлар ўртасидаги ихтилоф ва бирбиридан узоқлашиш жараёнини янада кенг авж олган бир пайтда, Теҳроннинг исломий конфренция ташкилотига раҳбарлик қилиши ташкилотга аъзо мамлакатлар ўртасидаги ҳамжиҳатлик муносибатларида янги фаслни вужудга келтирди. Бу шундай бир ҳолда вужудга келдиким, Совет Иттифоқи ва шарқ блокининг парчаланиб кетиши билан жаҳонда аниқ бир рақиб унвонида Америка Қўшма Штатлари Шарқ блоки ўрнига бошқа бир жабҳани вужудга келтириш пайида эди. Бу ҳам бўлса, ислом оламидан бошқа нарса эмасди. Хантенгтон каби буюк мутафаккирлар ҳам маданиятларнинг қарамақаршиликлари назариясини тақдим этиш билан бу қарши кўрашнинг ғоявий ва фикрий заминаларини яратишди. Хантенгтон назариясига асосан совуқ уруши охирга етиши билан дунё бошқа жараёнга кирган эдиким, унинг асосий хусусияти икки жаҳон қутбининг идеологик қарамақаршилиги эмас, балки маданиятларнинг қарамақаршилиги эди ва ушбу тўқнашувда асосий қарамақаршилик эса Ғарб ва исломий иккита маданият орасида бўлиб ўтади.
Эрон Ислом Жумҳурияти агарчи бу тезис билан мухолиф бўлсада, аммо исломий мамлакатларнинг яхши муносибатларини мустаҳкамлаш учун мусалмон халқи ва дунёнинг оммавий афкори сатҳида вужудга келган фазодан яхши баҳра олди. Уша даврда Исломий конфренция ташкилотининг раҳбарлигини ўз зиммасига олган Эрон Ислом Жумҳурияти маданиятларнинг қарамақаршилиги назариясига қарши позиция олиши зимнида, Теҳрон йиғилишида биринчи маротаба маданиятларнинг мулоқоти назариясини ўртага қуйди. Ва дунё сатҳида, анйиқса давлатлар ва дунё халқларининг ҳамроҳлик қилишлари билан ушбу назариядан фойдаланиб Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан маданиятлар мулоқоти йили унвонида милодий 2001 йилни ном қуйиш орқали ушбу ҳамжиҳатликнинг фикрий ва ғоявий заминаларини яратишга муяссар бўлди. Эрон Ислом Жумҳуриятининг уша вақтдаги президенти Теҳронда исломий мамлакатлар раҳбарларининг саккизинчи йиғилишини ўтказишда ислом олами миқёсида мавжуд бўлган ҳақиқатларни, исломий мамлакатлар ўртасида музокара этиш ва ишонч фазосини мустаҳкамлашнинг инкор этиб бўлмайдиган заруратини эътиборга олган ҳолда бу мавзўни ҳал этиш учун бир комитет ташкил этиш таклифини киритди ва бу таклиф исломий мамлакатларнинг раҳбарлари томонидан кенг истиқбол этилди.
Бу комитет ўзининг ишчи йиғилишларида исломий мамлакатлар ўртасида маданий, ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий ҳамкорликларнинг асосий усулларини тайёрлаб уни тасдиқлади. Аъзо мамлакатлар тўқнашувлари ва ўзаро бадбинликларининг сабабига айланган ишончсизлик фазосини эътиборга олган ҳолда бу комитет ички бирлашиш ва ҳамжиҳатликнинг сиёсий ва фикрий пойдиворларини вужудга келтиришга муяссар бўлди. Эрон Ислом Жумҳурияти ҳам ўзининг раҳбарлик қилиши вақтида ислом оламида мавжуд бўлган бўҳронларга нисбатан жиддий эътибор қаратди ва бир томондан аъзо мамлакатлар ва бошқа томондан халқаро ташкилотлар ва бошқа мамлакатлар билан музокара қилиш ва муносибат қилиш орқали ислом оламидаги мушкулотларни камайтириш ва ташкилотнинг ички ваҳдати ва ҳамжиҳатлигини мустаҳкамлашга муяссар бўлди. Мисол учун келтириш мумкинки, Фаластин масаласида бу мавзўнинг жиддийлигини эътиборга олиб, сионистик режимнинг террористик, бостирувчи ва экспансионистик сайъ-ҳаракатлари қаттиқ маҳкумланди. Шунингдек Исроилнинг шаҳарчалар қуриш сиёсатини бошқатдан бошлаши ва бу масала эса ислом оламининг миқёсида хавотирланишни вужудга келтирганини эътиборга олган ҳолда, Теҳрон фаол бир дипломатияни ишга солиши билан сионистик режим билан қарши кўраш олиб бориш учун исломий мамлакатларнинг куч-қудратидан баҳра олди. Эрон Ислом Жумҳурияти ўзининг раҳбарлиги вақтида ҳаммадан олдин сионистик режимнинг ноинсоний сайъ-ҳаракатларини дунё аҳлига таништирди, иккинчисидан эса бу режимни босим остига қарор берди ва бу мамлакатнинг сиёсатчиларига кўрсатдиким, ислом Фаластин масаласига нисбатан жиддий эътибор беради. Шунингдек бу даврда Ливан, Ироқ, Афғонистон, Косово ва Чеченистон каби ислом оламидаги бўҳронларни ҳал этиш учун кўп сайъ-ҳаракат қилди ва ислом оламида ваҳдат ва ташкилотга аъзо мамлакатларда ҳамжиҳатликни вужудга келтириш учун муносиб замина яратишга муяссар бўлди.