Ғарб жамиятида аёлнинг ӯрни
Охирги йилларда аёллар озодлиги ва тенгҳуқуқлиги масаласи омма таважжуҳини ӯзига жалб этиб келмоқда. Деярли ҳар куни ахборот воситалари орқали жинслар тенг бўлиши ҳақидаги гап-сўзларни ҳали ҳам эшитиб турамиз. Ғарб давлатлари ва жамоат ташкилотлари доим эркак ва аёл ҳақ-ҳуқуқлари ҳаётнинг барча соҳаларида тенг бўлиши кераклиги, бусиз ривожланиш ва тараққиёт бўлмаслигини бот-бот жамоатчиликнинг эсига солиб туришдан чарчамайди.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан Асаалому алайкум, азиз тингловчилар! “Ғарб жамиятида аёлнинг ӯрни” туркум эшиттириши дастлабки сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга тақдим этамиз. Дастурни мен, Рахшона олиб бораман. Эшиттиришимиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.
Охирги йилларда аёллар озодлиги ва тенгҳуқуқлиги масаласи омма таважжуҳини ӯзига жалб этиб келмоқда. Деярли ҳар куни ахборот воситалари орқали жинслар тенг бўлиши ҳақидаги гап-сўзларни ҳали ҳам эшитиб турамиз. Ғарб давлатлари ва жамоат ташкилотлари доим эркак ва аёл ҳақ-ҳуқуқлари ҳаётнинг барча соҳаларида тенг бўлиши кераклиги, бусиз ривожланиш ва тараққиёт бўлмаслигини бот-бот жамоатчиликнинг эсига солиб туришдан чарчамайди.
Аёллардан абзал сифатида фойдаланиш ва ё Ғарб дунёсида аёлни жинсий бир товарга айланиши Ғарблик аёлнинг инсоний каромат ва шахсиятини савол остида қарор берган. Мутолаалардан келиб чиқадиган натижа шуки кийиниш ва ёпиниш азалдан ҳам инсонга қадр-қимат ва каромат бағишлайдиган бир абзалдир.Ғарбда аёллар тенг ҳуқуқлилиги (феминизм) учун олиб борилган узоқ курашлар аёлларга бахт-саодат, ҳуррият, оилавий фароғат ўрнига чексиз кулфат, бахтиқаролик, оналик саодатидан мосуволик ва хўрлик олиб келганини ҳеч ким инкор эта олмайди.Ислом дини энг мукаммал дин сифатида аёллар кийимини мӯътадил равишда жамиятда жорий этиб, бу борада бӯлган ифрот ва муболағаларга хотима берди. Ислом дини эркак ва аёлларнинг яратилиши ва улар жисмининг нозикликларидан хабардор. Шу боис уларнинг жинслари ҳақида муҳим нукталарга такидлаб, эркак ва аёллар ӯрнини жамият ва оилада сақлаб қолиш учун муносиб чоралар кӯрган.
Ислом динида эркак ва аёлларнинг яратилишлари уларнинг жинсларидан қатъий назар инсоний камолотдир. Бу дин таълимотларида камолотга эришиш йӯли осон қилинган.Мутахассислар жинсларни тенглаштириш инсоният табиатига зид эканлигини, бу бутун жамият учун ҳалокатли, хусусан, аёлларга ўта хатарли, деб ҳисоблайдилар. “Феминизм соғлом ақлга ҳам тўғри келмайди. Чунки у эркак ва аёл барча нарсада бир хилдир, уларнинг фарқи фақат жамият қарашларига кўра шаклланган деб айтувчи ёлғон ғояга асосланади. Аслида эса, эркак ва аёл генетик даражада бир- биридан фундаментал равишда фарқ қилади. Инсон табиатига зид бўлган ғояга асосланган ҳар қандай сиёсий ҳаракат барбод бўлишга маҳкумдир”.Феминизм аёллар ноиложликда қолганида ёки эркаклардан кутилган умидлар пучга чиққанида юзига тортиладиган ниқобдир. Ҳозирги цивилизациялашган дунё жамиятида аёллар ўзларини хотиржам ва табиий тута оладиган макондан маҳрум бўлганлар. Бу жой эса – уй, аёл кишининг салтанатидир. Буларнинг ўрнига улар эркаклар билан тенгма-тенг ишлаши, ҳамда оила ва уй-рўзғор ташвишлари келиб қўшилди.Феминизм инсон табиатига зид келар экан, у аёлларга хурсандчилик, хотиржамлик ва бахт келтира олмайди. Аксинча, бунинг аксини кўп кузатамиз.
Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Ғарб жамиятида аёлнинг ӯрни” туркум эшиттириши биринчи сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .сoм
Жамиятнинг тамал тоши она қўлидадир. Илк тарбия мактаби оила бўлса, унинг муаллимаси ва мураббияси онадир. Ҳуррият излаган, эркаклар билан ҳуқуқ талашаётган, турли намойиш ва мажлисларда, мода ва гўзаллик салонларида, қаҳвахона ва ресторанларда ҳаётини совураётган аёлнинг фарзандига тарбия қилиб берадиган, ўрнак бўла оладиган бирор фазилати бўлармикин?Феминизм аёллар ноиложликда қолганида ёки эркаклардан кутилган умидлар пучга чиққанида юзига тортиладиган ниқобдир. Ҳозирги цивилизациялашган дунё жамиятида аёллар ўзларини хотиржам ва табиий тута оладиган макондан маҳрум бўлганлар. Бу жой эса – уй, аёл кишининг салтанатидир. Буларнинг ўрнига улар эркаклар билан тенгма-тенг ишлаши, ҳамда оила ва уй-рўзғор ташвишлари келиб қўшилди.
Ўтган давр мобайнида Ғарб аёллари жуда кўп ҳуқуқларнинг ҳаммасига эришишди. Аммо оналик ва оила фароғатига мослашган аёллик фитратига хилоф бу мажҳул эркинликлар уларни бахтиёр қилолмади. Саодат ва ором-осойишталикка элтувчи фитрий вазифаларидан узоқлаштириб юборди. Ғарб аёллари жамоат ишларида қатнашиш, уй-оилада, фабрикада ишлаш, жамият кўнгилхушликларига берилиш, қаҳвахона ва базмларда қўшиқ айтиш ва рақс тушиш, эркаклар олқишини олиш учун гўзаллик танловлари ва бошқа кўнгилочар тадбирларда қатнашиш билан аёллигидан ажради, ўзлигини йўқотди.
Эркак ва аёллар биологик нуқтаи назардан анча фарқ қилади. Шунинг учун ҳам уларни тенг ҳуқуқли қилишда маъно йўқ ва бу адолатдан ҳам эмас. Жамиятдаги қонунлар ҳам аёл ва эркак хусусиятларини назарда тутган бўлиши керак. Яъни, кимнингдир кучли яна кимнингдир заиф тамонларини инобатга олишлари лозим.
Ҳурматли тингловчилар! “Ғарб жамиятида аёлнинг ӯрни” туркум эшиттириши биринчи сони шу ерда ӯз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ ёру мададкорингиз бӯлсин.