ноябр 14, 2017 15:24 Asia/Tashkent

Ювиниш ва баданни тоза тутиш исломий таълимотларда кӯп такидланган бӯлиб, тоза ва озодаликка риоят этиш шунингдек кишининг шахсиятини билдирувчи нишоналаридан бири ҳам ҳисобланади.

Ювиниш ва баданни тоза тутиш исломий таълимотларда кӯп такидланган бӯлиб, тоза ва озодаликка риоят этиш шунингдек кишининг шахсиятини билдирувчи нишоналаридан бири ҳам ҳисобланади.

Поклик, тозалик деган сўзларнинг луғавий маъноси барчамизга маълум. Улар ҳеч қандай кир, зарар ва шу каби салбий таъсирлар аралашмаган ҳолат ёки нарсани англатади. Тоза сув деганда ранги, ҳиди, таъми ўзгармаган сув тушунилса, покиза либос деганда тоза ювилган, доғ тегмаган кийим тушунилади ва ҳоказо. Буларнинг барчаси моддий тозаликдир.

Ислом – озодаликка ғоят жиддий эътибор қиладиган, поклик тушунчаси мукаммал ифодасини топган ягона шариат ҳисобланади. Унда жой поклиги, либос поклиги, шахсий гигиена, атроф-муҳит тозалиги, ювинадиган сувларнинг тоҳир-покизага ёки таҳур-покизаловчига ёхуд нажас яъни нопок сувларга ажратилиши, бир кунда беш вақт намоздан олдин юз-қўл, оёқ ва ҳоказоларни таҳорат ниятида ювиш, ғусл қилиш, ҳафтада бир марта, жума кунида ғусл қилиб, покланишга чақириши ҳамда турли хушбўйликлардан фойдаланишга тарғиб этиши динимизда покизалик ва орасталикка нисбатан қай даражада буюк эътибор қаратилишини кўрсатади.

Озодаликка тарғиб қилувчи оят ва ҳадислар ниҳоятда кўп. Шу боисдан покликни динимиз асосларидан бири десак сира муболаға қилмаган бўламиз.

Бу кишининг ишлаб чиқариш ва рўзғордаги хулқ-атворининг гигиеник қоидалари мажмуидир. Шахсий гигиена қоидаларига риоя этиш инсон саломатлигини сақлаш ва мустаҳкамлашга кўмаклашади. Шахсий гигиена қоидалари кун тартиби, меҳнат қилиш, дам олиш тартиби, баданни чиниқтириш, оғиз бўшлиғи гигиенаси, соч гигиенаси, тери гигиенаси, хонадон гигиенаси, қўл гигиенаси, кийим – кечак ва турар жой гигиенасини ўз ичига олади.Тозаликка риоя қилмаслик бир қанча юқумли касалликларнинг келиб чиқишига сабаб бўлади. Гигиеник омиллар деганда инсонларнинг ўзини турли ифлосликлар, кир, чанг-тўзонлардан сакланишдаги асосий тадбирлар тушунилади.

Турли меҳнат, жисмоний ҳаракатлар, спорт машғулотлари, иссиқлик ва бошқа сабабларга кўра одамлар терлайди. Бунда тер орқали турли кераксиз моддалар ташқарига чиқади ва ташқи томондан эса кўринмас микроблар, чанг ва турли зарарли моддалар терига ёпишади. Уларни ўз вақтида ювиб-тозалаб турмаса ёқимсиз ҳидлар, қатлам кир-чанглар юзага келиб, баъзи касалликларнинг вужудга келишига сабаб ҳам бўлиши мумкин. Шу туфайли одамлар ҳар куни эрталаб тиш, оғиз бушлиги, қўл, юз, бўйинларни ювиб туриши, ваннада чўмилиб олишларига тўғри келади. Шу билан бир қаторда, ўтириш, ётиш, ухлаш жойларини тоза тутиш, кийимларнинг ифлос бўлишига йўл кўймаслик лозим.

Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Ислом ва саломатлик” туркум эшиттириши навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш  ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .сoм

Озодаликка риоя қиладиган инсон соғлом бўлади. Покиза ва соғлом кишининг ақли ҳам яхши ишлайди. Шунинг учун  "Соғлом танда соғ ақл”, деган мақол ҳам бор.

Кир-чир юрадиган одамнинг баданида микроблар пайдо бўлади. Микроблар касаллик келиб чиқишининг сабабларидан биридир.

Мусулмон кишилар тозаликка алоҳида эътибор берадилар. Шунинг учун уларнинг иймонлари хам кучли, танлари ҳам соғлом бўлади. 

 Тарбияли инсон танасининг бошдан-оёқ ҳаммасини озода тутади. Аммо баъзи аъзоларни бошқасига қараганда кўпроқ ювиб туриш лозим.

Тез-тез ювиб туриш лозим бўлган тана аъзолари қуйидагилар: 1) қўл; 2) юз; 3) тиш; 4) бурун; 5) бош; 6) оёқ. 

Қўл жуда кўп фойдали хизматларни бажаради. Биз қўлимиз билан юзимизни ва тана аъзоларимизни ювамиз. Қўлда овқат еймиз. Бир-биримиз билан қўл бериб cўрашамиз. Қўлда нарса оламиз ёки берамиз. Шунинг учун қўлларимиз доимо озода бўлиши шарт.

Юз ҳаммага кўриниб турадиган аъзодир. Тананинг бошқа аъзолари кўпинча кийим остида бўлади. Аммо юз доимо очиқ туради. Чанг ва кирлар юзга тез ёпишади. Шунинг учун юзни бошқа аъзоларга қараганда кўпроқ ва тез-тез ювиб туриш зарур.

Одамлар бир-бирлари билан гаплашганда юзга қараб гаплашадилар. Юзи кир бўлган ҳолда бошқаларнинг кўзига кўриниш уят саналади.