Ислом ва саломатлик
Исломда инсоннинг фақат руҳига эмас, балки жисмига ҳам ўзига яраша алоҳида аҳамият берилган. Инсон жисмига бе-рилган бу аҳамиятни Ислом унга ўз ҳаётини сақлаш ва ўзидан ҳалокатни даф қилиш учун зарур бўлган таом ва шаробни ис-теъмол қилишни вожибга айлантирганида кўрамиз.
Исломда инсоннинг фақат руҳига эмас, балки жисмига ҳам ўзига яраша алоҳида аҳамият берилган. Инсон жисмига бе-рилган бу аҳамиятни Ислом унга ўз ҳаётини сақлаш ва ўзидан ҳалокатни даф қилиш учун зарур бўлган таом ва шаробни ис-теъмол қилишни вожибга айлантирганида кўрамиз.
Зарур бўлган миқдордаги таом ва шаробни исроф даражасига етказ-май тановул қилиш мубоҳ саналади. Исрофгарчилик билан истеъмол қилинган таом ва шароб жисм учун зарарли ва ха-тарли бўлгани учун таомнинг керагидан ортиқчаси ҳаромдир.
Барча нарсалардаги каби еб-ичишда ҳам Ислом мўътадилликни тавсия этади. Албатта, гап фақат Аллоҳ таоло ҳалол қилган таом ва шароблар ҳақида бормоқда.
Инсон тановул қиладиган таомлар ўз аслига қараб иккига: наботот ва ҳайвонот таомларига бўлинади.
Бадан еб ичиш ва тарбия билан мукаммал бўлгани каби, нафс ҳам тўлдирилишга мухтож ҳолда яратилган. Агар бадан соғлом бўлса, табибнинг вазифаси кишининг соғлиғини сақлаш бўлади. Агар у бемор бўлса, соғлигини тиклашга ҳаракат қилиши керак бўлади.
Инсон табиий ҳол билан гўзаллик ва покизаликни яхши кўради. Тоза- покиза ўй, чиройли кийим- кечак ва ёқимли ҳиддан лаззат олади ва барча ифлосликлардан йироққа бўлишни истайди.
Озиқ-овқат ва озиқ- овқатларнинг соғломлиги, турли овқатлардан тўғри фойдаланиш, жисмнинг саломатлигига муҳим таъсир етказади. Номуносиб тоза бўлмаган озиқ-овқатлар ва маҳсулотлари ёмон оқибатларга сабаб бўлади. Анъанавий тиббиёт табиблари ва ҳозирги замон шифокорлар ҳам инсонларни тоза, покиза ва табиий озиқ-овқатларни истеъмол этишга даъват этишади.
Соғлом ва тоза озиқ-овқатлар, яъни мевалар ва кукатлар жисм ҳужайраларига энг муносиб моддалар ва витаминларни етказиб беради ва ҳеч қачон тоза бўлмаган озиқ-овқатлар бу маҳсулотларнинг ўрнини олмайди. Ҳазрат Али (а) овқатланиш бобида буюрмишлар: ҳар ким оч қоринга овқатланса, овқатни яхши чайнаб еса ва ҳали ҳам егиси келган ҳолда йишдан ӯзини тийса, ӯлимдан ташқари ҳеч бир касалликка чалинмайди.
Ҳазрат Имом Ризо (а) ходимларидан бири шундай ривоят қилади:и бизнинг ҳар биримиз ҳазрат Имом Ризо (а) билан овқатлансак, ул зот ҳеч вақт бировни овқат бошидан турғосмасдилар. Чунки бир юмуш билан ӯрнидан туриб кетган киши, қайта келиб овқатни шошилиб ейди. Бу эса саломатликка катта зарар етказади.Турли озиқ-овқатлар, мевалар ва тоза кўкатларни истеъмол этиш, табиблар томонидан тавсия этиладиган муҳим жиҳат ҳисобланади.
Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Ислом ва саломатлик” туркум эшиттириши навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .сoм
Тоза озиқ-овқатлар маҳсулотларини истеъмол этиш, ёшлик калидидир. Эндиликда бу масала илмий нуқтаи назаридан исботланган.Тоза мева ва кукатлар қаришни секинлаштиради , чунки кўп антиоксидантлар бу маҳсулотларда мавжуд. Анъанавий тиббиёт нуқтаи назаридан ҳар бир фасл ўзига хос озиқ-овқат ва меваларга эга бўлади. Бу масала шундан далолат берадики об-ҳавонинг ўзгариши худди бизнинг хулқ атворимиз ўзгарганидек, жисмга турли хил таъсирини етказади.Тиббиёт нуқтаи назаридан баъзи озиқ-овқатларни аралаштириб истеъмол қилиш зарарлидир. Турли озиқ-овқатларни бирдан ва бир вақтда истеъмол этиш мумкин эмас.
Саломатлик, устувор ва соғлом фикрга эга бўлиш инсонни ҳаётий масъулиятларни амалга ошириш учун тайёрлайди. Саломатлик ва жисмоний соғломлик баъзи усул ва дастурларни риоят этиш учун вазифадор этади. Ҳаётнинг шеваси ҳам саломатликни ошириш ва уни ҳифз этишда жиддий таъсир етказади.
Агар шахс ўз умрининг давомида энг солим ва энг яхши озиқ –овқат маҳсулотлардан фойдаланса, ҳаракат ва жисмоний тарбия билан шуғулланса, атроф муҳит ва озиқ-овқат маҳсулотларини тозалигига эътибор қаратса, албатта жисмоний салолматлик ва ҳаётнинг хурсандчилигидан баҳра олади. Бу ўртада муҳим жиҳат шундан иборатки инсон овқатланишда мўътадилликни риоят этиб ва ҳаддан ташқари овқатланишдан парҳез қилиши лозим. Мунтазам овқатланиш режимига эга бўлиш ва кунлик овқатланиш режимига озиқ-овқат турларини сайлаш анъанавий табиблар ва бугунги шифокорларнинг берадиган тавсиялари ҳисобланади.