ноябр 29, 2017 14:30 Asia/Tashkent

Саломатликка аҳамият бериш ислом дини аҳкомларидан бӯлиб, ислом дини таълимотларида руҳий ва жисмоний саломатлик инсоннинг улуғ неъматларидан саналиб, дин пешволари ҳам бу неъматнинг қадрига етиш ва унга таважжуҳ қилишга буюришган.Саломатликни дуруст овқатланиш, жисмга зарар етказмаслик ва саломатликни сақлаш ҳақидаги пешволар буюрган насиҳатларни ӯзига ӯрнак қилган ҳолда қӯлга киритиш мумкин.

Саломатликка аҳамият бериш ислом дини аҳкомларидан бӯлиб, ислом дини таълимотларида руҳий ва жисмоний саломатлик инсоннинг улуғ неъматларидан саналиб, дин пешволари ҳам бу неъматнинг қадрига етиш ва унга таважжуҳ қилишга буюришган.Саломатликни дуруст овқатланиш, жисмга зарар етказмаслик ва саломатликни сақлаш ҳақидаги пешволар буюрган насиҳатларни ӯзига ӯрнак қилган ҳолда қӯлга киритиш мумкин.

Исломда сиҳат-саломатлик, тан соғлиги Аллоҳ таоло бандаларига берган энг улкан неъматлардан бири ҳисобланади.

Инсон учун дунёни қўлга киритиш йўлида зарур бўладиган шартлардан энг аввалгиси саломатлик, деб эълон қилинишининг ўзи Исломда кишиларнинг саломатлигига қанчалик эътибор берилишини кўрсатиб турибди.

Инсоннинг руҳий ва нафсоний ҳолати унинг жисмоний  вазияти ва саломатлигида  муҳим рол ўйнайди.Ҳолбуки, бугунги жамиятнинг ҳаёти фикрий ва руҳий муаммолар билан тўлиб тошган. Ҳар бир киши ушбу қийин ҳолатлардан чиқиш йўлини пайидан бўлиши лозим.

Шунингдек кӯзларни асраш ва кӯриш қобилиятини сақлаш ҳақида исломий кӯрсатмаларда кӯплаб ривоятлар келтирилган.

Сурма – кўзлар учун табиий бўёқ. Ушбу бўёқ кўзлар учун энг зўр қалам ҳисобланиб, у суркалиб кетмайди ва уни уйқудан олдин ювмаса ҳам бўлади. Сурма кўзларнинг алоҳида урғу беради.

Сурма нафақат кўзларга ифодалилик бағишлаб, уларнинг чиройига урғу беради, балки кўриш қобилияти ва кўз гигиенаси учун жуда фойдали ҳисобланади. Анъанавий сурма таркибида қўрғошин бўлади, шу сабабли сурма ҳарид қилаётганда унинг таркиби билан ўрганиб чиқинг.

Сурма кўзларини мустаҳкамлаш учун чақалоқларга ҳам сурилади, шунингдек, ёмон кўздан асраш воситаси саналади. Сурма қуруқ ёки турли ёғлар қўшилган суюқ шаклда бўлиши мумкин. Кўп йиллар аввал кўз учун сурма фақат бадавлат аёлларнинг гўзаллик воситаси ҳисобланган. Уни харид қилиш осон бўлмаган, сабаби у узоқ мамлакатлардан келтирилиб, нархи ҳам анчагина қиммат бўлган.

Замонавий косметика дунёси ушбу воситадан чекловларсиз фойдаланиш имконини беради. Уни оддий дўкон ва интернетдаги косметика магазинларидан бемалол харид қилиш мумкин. Косметика воситаларининг жуда кўплигига қарамасдан, араб гўзаллари ҳамон сурманинг турли шаклларидан фойдаланиб келади. Исломий таълимотларда кӯриш қобилиятини орттирадиган усуллар ва кӯз саломатлигини сақлайдиган воситалар ҳақида келган. Жумладан ҳазрат Имом Ризо (а) бир сӯзларида тирноқларни олдириш кӯриш қобилиятини орттиради деб баён этганлар. 

 Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Ислом ва саломатлик” туркум эшиттириши навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш  ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .сoм

Сабзавот шарбатини ҳар куни истеъмол қилиш кўздаги майда қон томирларини яхшилаб, кўз нурини тиниқлаштиради. Танага қувват бағишлайди. Сабзавотлар таркибида клетчатка, минерал, антиоксидантлар ва бир қанча касалликларни олдини олувчи дармондорилар мавжуд.

Соғлом турмуш тарзига риоя қилиш эса албатта овқатланиш тартибига жиддий қараш демакдир. Истеъмол маҳсулотлари таркибида А ва Д дармондориси бўлиши шарт.

Жумладан, лавлаги, помидор шарбати, хурмо, сут маҳсулотлари, қизил сабзи, сельдер ва петрушкадан имкон қадар кўпроқ тановвул қилиш ниҳоятда фойдалидир. Ялпиз шарбати ҳам бебаҳо фойдали воситадир.  Д – дармондориси  сариёғ, тухум сариғи ва балиқ маҳсулотлари таркибида бор.

Юқорида келтирилган дармондорилар  асаб тизимини мустаҳкамлаб, мияда қон айланишини яхшилайди. Лавлагидан салат тайёрлаб, унга турли хил кўкатлардан тўғраб солинг, таъбга кўра ёнғоқ ҳам солишингиз мумкин. Табиий ўсимликлардан тайёрланган фиточой ҳам кўриш қобилиятини яхшилайди ва асаб тизимини мўътадиллаштириб, кўздаги чарчоқни ҳам олади.

А дармондориси кўриш қобилиятини меъёрда ушлаб турувчи омилдир. Агарда у етарли миқдорда бўлмаса танада салбий ўзгаришлар, кўз касалликлари юзага келади.  Кўзларга ҳаёт бағишловчи яна бир дармондори калий. Ушбу дармондори ўрик, олма сиркаси ва асалда етарли миқдордадир.

 

 

 

 

Ёрлиқ