ноябр 30, 2017 16:18 Asia/Tashkent

Норанж ва Туранж эртаги

 

Азиз дўстлар, қиссамизнинг шу жойига келган эдикки Шаҳзода Норанж ва Туранж номли қизларнинг пайига тушди.  У барча қийинчиликлар ва барча ундан талаб қилинган вазифаларни бажарди ҳамда Норанж ва Туранж боғига бориб у ердан бир неча меваларни териб қайтиб келди.  Шунингдек, утириб норанж ва туранжларни чунтакидан чиқарди ва  биринчисини майдалагани биланоқ  ундан қўёш нуридек чиройли бир қиз чиқди ва нон   суради.  Қизга нон бериши билан у ўлиб қолди. Шаҳзода чўнтагида фақатгина битта норанж қолди ва подшоҳ ўғли уни кесишга журъат қилмади. У бу норанжни чўнтагида солиб хафа бўлиб ўз шаҳрига қайтди. Тақдир тақозоси билан уша дуо қилган кекса аёл билан учрашиб қолди. У сўради: Норанж ва Туранж боғига етиб боришга муваффақ бўлдингми?

Шаҳзода бўлиб ўтган воқеаларни кампирга ҳикоялаб берди. Кампир деди: Агар унинг ўлишини хоҳламасанг, у истаган нарсани бермаслигинг лозим. Унинг ўрнига бошқа нарсани бер. Нон деса, сув бер, сув деса нон бер.

Подшоҳ ўғли хурсанд бўлди ва кампир ҳам ўз йўлини давом этди. Охирги норанжни кесиши билан ундан энг чиройли қиз чиқди ва нон бер деб сўради.  Аммо подшоҳ ўғли унга сув берди. Норанж қизи сувни ичди ва  бўйи ва қад-қомати ўсиб ҳақиқий катта қизга айланиб қолди. Сўнг шаҳзодага қараб айтди: Сен кимсан? Мен бу ерда нима қилияпман?

Подшоҳнинг ўғли деди: “Сен Норанж ва Туранж қизисан. Мен Норанж ва Туранж боғидан азоб-машаққатлар билан  сени териб олдим ва мен билан турмуш қуришингни хоҳлайман. Мен ҳам бу шаҳар подшосининг ўғлиман. Ҳозир эса сени бу ерга яшираман ва сен учун муносиб либос олиб келиб сўнг подшоҳ қасрига олиб боришни истайман.

Қиз деди: “Сен қайтмагунингча мен бу дарахтнинг устида сени кутиб утураман.”

Қиз дарахт устига чиқди, шаҳзода эса шаҳарга қараб йўл олди.

Ушбу дарахт яқинида бир киши ўз турмуш ўртоқи, боласи  ва ўз хизматкори билан яшарди. Норанж ва Туранж қизи дарахт устига чиқиши билан бу хизматкор   уша боланинг кийим-кечакларини ювиш учун дарё  қирғоғига келди. Бу хизматкор сувга қаради ва бирданидан уша дарахт устидаги қизнинг аксини сувда кўриб қолди ва бу ўзининг акси деб ўйлади ва жуда хурсанд бўлиб деди: “Мен мунча чиройли бўлишимдан хаварим йўқ эди. Демак ўй бекаси ҳам менга тенг келмайди ва мен ҳам бошқа  унга хизмат қилмайман. Мен подшоҳ ўғлининг хотини бўлишга лойиқман ва юзта хизматгор менга хизмат қилишлари лозим  деб ўйлайман“.

Бу сўзларни ўз фикридан ўтказиб хизматкор кийимларни ювишдан қўл тортди ва ўйга қайтди. Уй бекаси кийимларни кўрди ва хизматгорга деди: “Нима учун бу кийимларни ювмадинг?”

Хизматгор бориб ўтирди ва бу аёлга қараб деди:  Нима учун мен бу чиройим ва гўзаллигим билан кийим ювишим керак? Менинг ҳозирги кунга қадар қилган ишларим етарли ва бошқа сенга хизмат қилмайман.

Уй бекаси кўлди ва айтди : Қайси гўзаллик ҳақида гапирияпсан? Бор гўзалигингни ойнада  бир қараб қуйгин.  

Хизматкор бориб ўзини ойнада кўрди ва тушундиким тери қора ва қиёфаси ҳам жуда бадбашара экан. Сочлари ҳам супургидек кўринарди. У айтган сўзларидан пушаймон бўлиб кийим кечакларни олиб дарё томон борди. У иккинчи марта сувга қараб яна уша чиройли қизни кўрди ва ўзича деди: “Албатта, аёл мени хизматга олиш ва ишлатиш учун ойнани шундай ясаганким мени бадбашара этиб кўрсатсин. У бу сўзларни айтиб уйга қайтди ва ойнани синдириб ташлади. Уй бекаси хизматкор ишламаганини ва синдирган ойнани кўриб асабийлашди ва унга бақириб деди: “Бу нима қилганинг?

Хизматкор айтди: “Ўз хизматкоринг этиб сақлаш мақсадида ойинани мени бадбашара этиб кўрсатиш учун ясагансан!“  Уй бекаси айтди:  Агар бу ойнага ишонмасанг, қўшнимизнинг уйига бориб унинг ойнасига ўзингни кўргин. Хизматкор қўшнининг ойнасида ўзини куриб бекаси тўғри айтганини тушунди ва ўз бекасидан узр суради. У кийим-кечакларни олиб дарё қирғоғига борди. Хизматкор яна сувда уша чиройли қизнинг аксини кўрди. У баланд товуш билан қичқириб айтди: Бу икки ойнани бир киши ясагани муқаррар! Мен бу гўзал чеҳрам билан нима учун болаларнинг кийимларини ювишим керак. Тусатдан дарахтнинг устида утирган чиройли қиз кўлиб юборди. Хизматкор дарахт устида  кулаётган қизни кўриб сувдаги акс бу чиройли қизнинг акси эканлигини тушунди. У кийим-кечакларни ювиб тезда уйга қайтди.  Хизматкор кийимларни торга осиб ошхонадан бир пичоқни олиб ўз кўйлагида яширдида уша дарахт олдига келди. У чиройли қизга қараб мен сенинг олдинга чиқишни истайман, -деб айтди. Ўзун сочингни менга узат  деди. Содда ва ҳеч кимни танимайдиган қиз узун сочини хизматкорга узатди. Хизматкор дарахт устига чиқди ва қиз ёнида утириб бу ерда нима қилияпсан деб сўради.  Чиройли қиз ўз саргузаштини унга ҳикоялаб берди. Хизматкор қизга деди: Узун сочингни тозалагин. Қиз сочини тозалайман дея бошини эгганида хизматкор эса пичоқни олиб унинг бошини кесиб ташлади.  Қизнинг қони дарёнинг қирғоғига тукилди ва  у ердан бир норанж дарахти усиб чиқди.