декабр 06, 2017 15:45 Asia/Tashkent

Пайғамбар (с)нинг мавлуд кунлари

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

"Биз ва тингловчи" номланган ҳафталик эшиттиришнинг янги сони  яна эфирда. Бизни тинглаб  борасиз деган умиддамиз.

Ўзингизнинг дастурингиз бўлган “Биз ва тингловчи” рукни остидаги эшиттиришнинг ушбу сони Эрон Ислом Жумҳуриятида кенг нишонлайдиган “Ваҳдат ҳафтаси”га бағишланган.

Аллоҳнинг ҳабиби ҳазрат Муҳаммад Мустафо (с ) аҳли суннат мазҳабининг эътиқодича, рабиъул аввал ойининг 12 куни, шиалар эътиқоди бӯйича эса ушбу ойнинг 17-куни таваллуд  топганлар.

Ислом оламидаги ваҳдатга даъват этувчи буюк шахсиятлардан  бири Эрон Ислом Жумҳуриятининг асосчиси имом Хумайний (р)  ҳазратлари  бу нарсадан исломий гуруҳларни ӯзаро яқинлаштириш учун фойдаланиб, рабиъул аввал ойининг 12-17 кунларини "Ваҳдат", яъни турли мазҳабдаги мусулмонларнинг ӯзаро бирдамлик  ҳафтаси, дея эълон қилдилар.

Турли мазҳабдаги мусулмонларнинг қарашлари   айрим аҳкомда фарқли бӯлсада, аммо уларнинг барчаси ягона Аллоҳга, Самовий Қуръон китобига, Муҳаммад Мустафо (с) нинг Аллоҳнинг расули эканлигига иймон келтиришади ва ягона қиблага қараб ибодат қилишади.

Шунингдек, барча мусулмонлар намоз, рӯза, ҳаж, закот каби  ислом динининг энг муҳим ибодатларини бажаришда ҳамфикрдирлар.

Эрон Ислом Жумҳурияти радио ва телевидения ташкилотининг ходимлари Аллоҳнинг расули Муҳаммад Мустафо (с)нинг мавлуд кунлари ҳамда муборак "Ваҳдат" ҳафтасининг бошланиши муносабати билан  бутун жаҳон мусулмонларини  самимий қутлашади. 

Аллоҳ таоло Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган кунни мусулмонлар учун шоду-хуррамлик куни қилиб берди. Маълумки, Набий алайҳиссалом Робиъул-аввал ойининг 12 кечасида эрталабки намоздан олдин дунёга келдилар. Шу пайтда қилган дуоларимиз ижобат бўлишининг эҳтимоли жуда катта. 

Бир кун Маккалик Шайх Муҳаммад ибн Алавий ибн Аббос ибн Моликийдан: «Нима сабабдан Расули акрам алайҳиссолату васаллам Ражаб, Шаъбон каби улуғ ойларда эмас, балки Робиъул-аввалда туғилганлар? » деб сўрашди. Шунда Шайх: «Агар Набий алайҳиссалом Рамазон ёки ражаб ойида туғилганларида, одамлар Аллоҳ таоло шу улуғ ой ҳурматидан Пайғамбарини дунёга келтирди деб ўйлашлари мумкин эди». Шунинг учун ҳам, Аллоҳ таоло робиъул-аввални Расулулоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таваллуд топган кунлари билан безатди.

Шундай бир нақл бор: «Боласининг исми Муҳаммад бўлса, ўғли хонага кирганда отаси ўрнидан тургани яхшидир». Аллоҳ бу исмни шу даражада улуғ ва мўътабар қилди. 

Шунингдек, турли хил масалалар муҳокама этилаётган мажлисда Муҳаммад исмли инсон қатнашаётган бўлса, у ерда Аллоҳнинг баракоти бўлади. Шу сабабдан ечими топилмаётган муаммолар кўриб чиқилаётган йиғилишларга Муҳаммад исмли инсонлар таклиф қилинса, шунда мажлис ҳам, маслаҳат ҳам, иншааллоҳ, баракали бўлади.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг исмлари шунчалик фазилатлидир!

 Қадрли мухлислар,  сиз  ўзингизнинг дастурингиз бўлган “Биз ва тингловчи”  рукни остидаги ҳафталик эшиттиришининг янги сонини тинглаяпсиз.

 Эслатиб ўтамиз,  сиз ушбу эшиттиришлар орқали фикр- мулоҳаза ҳамда таклиф ва танқидларингизни  радиомизнинг интернет сайти  ParsToday.com / uz ва  электрон манзилимиз uzbek@ ParsToday.com  ҳамда мобайл апликешн орқали   бизга юборишингиз мумкин.

Биз билан ушбу телефон рақами  орқали ҳам боғланишингиз  мумкин:+98939736 25 45 Машҳад шаҳри,

Қўнғироқларингизни кутиб қоламиз.

Эшиттиришимиз давом этади.

Аллоҳ таоло Набий алайҳиссаломни оламларга раҳмат этиб юборди. У зот мўмин ва кофирлар, итоаткор ва осийлар, ҳайвон ва дарахтларга раҳмат этиб юборилганлар. Муҳаммад алайҳиссолату васаллам нафақат инсонлар, балки жинлар ва бошқаларга ҳам Пайғамбар қилиб юборилганлар.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг гўзал хулқлари бизларга қурбонлик қилинаётган ҳайвонга раҳм қилишни ўргатишда намоён бўлади. Набий алайҳиссалом: «Қурбонлик ҳайвоннинг сўйилишини бошқасига кўрсатманглар. Унга сув ва овқат бериб пичоғингизни қайранглар» деганлар.

        Мавлуд – бу Расули акрам (с)нинг сийратлари, хулқлари, сифатлари, хислатлари ва фазилатларини ёритувчи қиссадир. Набий (с) даврларида ҳам ўтказиб турилган зикр мажлисларининг моҳияти айнан шундадир. Ўша мажлислар ўзгача ном билан аталгани эса бошқа бир масаладир. Қолаверса, Пайғамбаримиз (с) ҳаётлик пайтларида фиқҳ, тафсир, наҳв сингари атамалар ҳам бўлмаган. Шу сабабдан мавлуд ўтказиб бўлмайди деб фикрлайдиганлар катта хатога йўл қўйишмоқда.

Энди  эса  мавзуга доир таҳлилчи Фахриддин Умаровнинг суҳбати билан танишинг.

Таҳлилчи Фахриддин Умаровнинг суҳбати эди.

Радиомизнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида чоп этилган муҳим янгиликлар билан сизни ҳамкоримиз Абдуллоҳ Зуҳур таништирадилар.

Ҳамкоримиз Абдуллоҳ Зуҳурнинг суҳбатлари эди.

Ҳозир эса мусулмонларнинг бирдамликлари ҳақида тингловчимиз Нодиранинг қилган  суҳбати    билан танишамиз. Тингловчимиз Нодиранинг қилган суҳбати   эди.

Қадрли   мухлислар, "Биз ва тингловчи" рукни остидаги туркум эшиттириш билан ҳамкорликни янада фаоллаштирасиз деган умиддамиз. Бундан кейин ҳам  Эрон радиоси орқали эфирга узатилаётган эшиттиришлар борасида қимматли маслаҳатларингизни бизга дариғ тутманг.  Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Омон бўлинг