декабр 10, 2017 15:43 Asia/Tashkent

Масжид Парвардигор баробарида инсоннинг сажда қилиш ва  бандалик кўрсатиш маконидир.

 Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. 

 Ассалому алейкум азиз  ва муҳтарам тингловчилар.

Мен,  Адиба Қодирий  "Масжид- ишқ  ва имон маскани" дастуримизнинг навбатдаги  сони билан сизнинг хизматингиздаман. Бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз!                                   

“Масжид - ишқ ва имон " унвонли дастуримизнинг азиз тингловчилари!

Ўтган дастуримизда зикр этган эдикки масжид, Парвардигор баробарида инсоннинг сажда қилиш ва  бандалик кўрсатиш маконидир. Мусулмон намозгузорлар масжидга киришлари билан ўз жон ва жисмларини сайқал беришади.  Масжид улар учун ахлоқий разилликларни нобуд қилиш, худбинлик, кибр пардаларини еритиб юбориш, шаҳват ва нафсоний ҳою ҳаваслардан озод бўлиш учун бир воситадир. Масжид Аллоҳ таоло билан холисона бандалик қилиш учун инсонни ҳидоят этувчи маконларидан ҳисобланади.

Исломий жамият одамларнинг бирбирларига кўмак бериш, ҳамжиҳатлик ва ҳамдиллик қилишлари асосида ташкил этилади. Шунинг учун одамларнинг манфаатлари бирбиридан алоҳида эмас. Масжидда жамиятнинг асоси ҳам намозхонларнинг ваҳдати ва бирбирларига ҳамжиҳат бўлишлари пойдевори асосида ташкил этиладиким, бир мустаҳкам ва ягона қалъадек барча одамлар бирбирларини муҳофазат этишади ва ўзаро эҳтиёжларини бартараф этиш учун вазифадордирлар. Исломий жамият ягона бир ташкилотдир ва ундаги барча одамлар бир тананинг аъзолари ҳисобланишади. Ҳар бир аъзонинг яхшилиги, ёмонлиги, эзгў ва ёмон ишлари жамиятнинг бошқа аъзоларига тасир етказади ва унинг соғлом қолишининг шарт-шароитларидан бири бу барча аъзоларнинг бир бирларига кўмак беришлари ва ўзаро масъулиятни ҳис этишлари саналади. Бу аслнинг таққозоси билан ўзининг фаровонлиги ва ҳаётини муҳофизат этиш учун масъул бўлган жамиятдаги шахс бошқаларнинг масъули ҳам саналади ва бошқаларнинг хурсандчилиги ва ғам-кулфати ҳақида ҳам уйлаши лозим.

Масжид олиб борган муҳим фаолиятларидан бири мўҳтож ва маҳрум бўлиб қолган шахсларнинг эҳтиёжларини бартараф этишдан иборат. Чунки масжидда андеша ва фикрлар бирбирига яқин бўлади ва қалблар эса бирбирларига бирлашади. Ҳамда мўмин мусалмонлар ўртасида улфат ва унс олиш ва меҳр-муҳаббат алоқаларини мустаҳкамлайди.        

Ислом зуҳур топишининг бошланишидан бўён масжид халқнинг жамъ бўлиш ва бошқаларнинг мушкулотларини бартараф этиш учун хизмат кўрсатиш  маҳали эди. Чунончи ҳатто агар бирон бир камбағал ўзининг қашшоқлик муаммоларини бартараф этишни хоҳлаганида масжидга муррожиат этарди. Чунончи Имом Али алайҳиссалом масжидда намоз иқомасини бажо келтириш пайтида ўз эҳтиёжини билдирган қашшоққа ўзининг узугини берди. Ва Аллоҳ таоло ҳам бу амални Моида муборак сурасининг 55-чи ояти каримасида шундай марҳамат этади: “Албатта, сизнинг валийларингиз Аллоҳ, Унинг Пайғамбари ва бўйинсунган ҳолларида намозни қоим қилиб, закотни ато этадиган иймон келтирганлардир.”

Одатда садақа бериш, хайру-эҳсон қилиш, мўҳтожларга кўмак бериш ва фидокорлик қилиш каби фазилатларнинг ҳаммаси мусалмонлар ўртасида самимийлик ва биродарлик руҳиясини муҳофазат этиш учун амалга оширилади. Ислом дини жамиятдаги муҳрум бўлишларни баратараф этиш учун ҳаракат қилиш ва сайъ-ҳаракатни бажо келтиришни умумий вазифа деб билади. Шунинг учун Худонинг уйи бўлмиш масжидда бу ҳаракат энг яхши шаклда ижро этилади. Эндиликда ҳам исломий жамиятларда маҳрум бўлиб қолганларга кўмак бериш масжидларда амалга оширилади.  Ҳатто табиий офат ёки ҳодислар юзага келганида ҳам масжидлар доим халқ кўмакларини йиғиш ва жўнатиш учун пешқадамлик қилади. Чунончи Кирмоншоҳ вилоятида вужудга келган зилзилада масжидлар Эрон бўйлаб зилзилада зарар кўрганлар учун халқнинг кўмакларини йиғиш учун бир марказ унвонида фаолият олиб борди.

Азиз тингловчилар,  дастуримизнинг иккинчи қисмида Афғонистондаги Ҳирот жомеъ масжидини таништиришга сайъ-ҳаракат қиламиз.

Ҳирот жомеъ масжиди Афғонистон ҳунари, маданияти ва тарихининг комил бир мажмўаси ҳисобланади. Бу масжид турли меъморчилик, техника ва қурилиш маҳсулотлари билан қурилган. Ривоят қилишларича, бу масжиднинг маҳали дастлаб ориёийликларнинг катта ибодатгоҳи бўлганким, Маздонинг хонасига айланган ва зурдушт динининг пайравлари уни оташкадага айлантиришган. Ҳижрий 29 йилда Ҳирот халқининг ислом динини қабул қилишларидан кейин бу оташкадани мусалмонларнинг масжидига айлантирилади.

Ҳирот жомеъ масжиди Афғонистон меъморчилик шоҳасарлари жумласига кирадиган меъморчиликнинг ҳунари ҳисобланади ва ушбу мамлакатнинг фахр-ифтихорининг бир қисми ҳисобланади. Бу масжид 100 минг нафардан ортиқ намозхонларни сиғдириши билан 460 гумбаз, 130 равоқ, 444 катта устун, 12-та минора, тўртта айвон, тшртта дарвоза, Қуръоний карим оятлари буюк олимлар ва шоирларнинг ирфоний шеърлари билан безатилган тўртта катта ёзувлар, тошдан ясалган бир минбар, тўрт минг жилддан иборат бир кутубхона, вузуъ олиш жойи, кошинкорлик, гачкорлик, наққошлик, настаълиқ, сулс ва куфий ёзувдаги хаттотлик билан безатилган ва хиштдан ясалган бир мажмўа билан илмия мадрасаси бу сарзамин ҳунарининг тарихи саналади.

Ҳирот жомеъ масжидини қуришдаги муҳим нуқта шундан иборатким, унинг қуриш тарихининг сайри ҳисобланадиким, бу масжиднинг қурилишини фақат бир давр ёки меъморчилик бу усулга чегаралантириб қуймаган ва ғурийлар, темурийлар ва ҳатто бу сарзаминда ҳукмронлик қилган қавм-қабилаларнинг  аксариятини бу масжидни қуришда иштирок этишларига ҳам ижозат берган.