Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати
Баҳрайндаги ўзгаришлар
Аллоҳ таоло номи билан
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
“ Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Бугунги суҳбатимизда Баҳрайндаги ўзгаришлар ва оммавий эътирозлар борасида сўз юритамиз. Суҳбат поёнигача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.
Баҳрайн юрти Форс кўрфазида жойлашган энг кичик мамлакатлардан бўлиб, 22 оролдан ташкил топган. Мамлакат пойтахти Манома шаҳридир. Баҳрайнда араб тили расмий тил бўлиб, форс, урду ва инглис тилларидан ҳам кенг фойдаланилади. Баҳрайн Сосонийлар ҳукмронлиги даврида, яъни икки минг йил олдин Эрон териториясига тегишли эди.Милодий 1522 ва 1602 йилларда Баҳрайнни португалияликлар ишғол этишади. 1602 йилда Форс кўрфазидан португалияликлар чиқарилганидан кейин Баҳрайн қайтадан Эронга қайтарилади ва Эрон ушбу юртда 1971 йилгача ҳукмронлик қилади. Бироқ БМТ нинг воситачилиги ва Эрон ҳукуматининг розилиги билан ўша вақтда Эроннинг 14-вилояти бўлган Баҳрайн Форс кўрфазида мустақил давлат эълон қилинади. Мазкур юртнинг масоҳати 706 квадрат километр бўлиб, аҳолиси қарийб бир миллион кишини ташкил этади. Баҳрайн аҳолисининг 70 фоизини шиалар ва қолган 30 фоизини суннийлар, хрестианлар, калимийлар ва бошқа мазҳаб вакиллари ташкил этишади. Шайх Ҳамд бин Исо Оли Халифа 1999 йилдан ҳозиргача мазкур мамлакатнинг подшосидир. Баҳрайнда диний, либерал, сўлчи ва баъс каби 15тага яқин сиёсий партиялар фаолият олиб боришади.
Баҳрайн шиаларини икки гуруҳга бўлиш мумкин: араб шиалари ва араб бўлмаган шиалар. Мамлакат аҳолисининг қарийб 20 фоизини Баҳрайн мустақил бўлишидан олдин мазкур юртда яшаган ва шиа бўлган эронликлар ва араб бўлмаган бошқа шиалар ташкил этишади. Мазкур юртга эронликларнинг қачон боришгани ҳақида аниқ маълумотлар мавжуд эмас. Зеро эронликлар доимий тарзда Баҳрайнда бўлишган.Масалан, Қувайт ва БААга эронликлар Исломий Инқилобдан олдин ва кейин боришган. Баҳрайнда эса эронликлар аҳоли таркибининг доимий аъзоси бўлишган.
Баҳрайнда яшовчи эронликларнинг тили, маданияти ва кўплаб удумлари шунча йиллар ўтган бўлсада, ҳанузгача ўзгармай қолган. Уларнинг она тили форс тили бўлиб, араб тили уларнинг иккинчи тили ҳисобланади. Баҳрайнда яшовчи шиа мазҳабининг бошқа эргашувчилари ҳам Эрон билан кенг қамровли алоқаларга эгалар. Ушбу алоқаларнинг мустаҳкам ва муҳим бўлган даври қарийб 500 олдинги Сафавия даврига, яъни шиа мазҳабининг Эронда расмий эълон қилинган даврга бориб тақалади. Ўша даврдан бошлаб жаҳон шиалари ва уларнинг уламолари Эрон билан яхши алоқалар ўрнатишади ва шиа мазҳабини тарғиб қилишади.
Баҳрайн аҳолисининг таркиби турли бўлиб, аммо аҳолининг кўплаб қисмини шиалар ташкил этишади.Ҳолбуки, ҳукмрон бўлган тузум шиа бўлмаган кишилар орқали бошқарилади. Кам миқдорни ташкил этувчи ва суннат аҳлидан бўлган Оли Халифа хонадони ҳокимиятни бошқаришади. Шиаларга эса ушбу тузумда чекланган миқдорда вазифалар берилган. Арабистонга Оли Халифанинг катта боғлиқлиги бор ва шиаларнинг кучли бўлишидан хавфсирайди. Шу сабабдан Баҳрайн ҳукумати ўтган йиллар давомида аҳоли таркибини ўзгартириш учун қатор сиёсатларни амалга оширмоқда. Ушбу сиёсатларга мутобиқ мамлакатга Иордания, Фаластин, Ливан, Саудия Арабистони ва Мисрдан келувчи муҳожирлар учун замина яратилган. Бу каби тадбирлар эса шиа мазҳабига тегишли кишиларнинг зарарига бўлиши мумкин.
Ушбу сиёсатларнинг ижросига қарамай, ҳануз ҳам Баҳрайн аҳолисининг кўплаб қисмини шиалар ташкил этишади. Оли Халифанинг бу каби сиёсатлари ушбу юртда яшовчи шиа аҳли норозилигини оширган. Ҳукмрон тузумнинг ислоҳталаблик ваъдалари ва ушбу норозиликлар 21 асрнинг бошларида авж олади ва Баҳрайннинг муҳим муаммаосига айланади.
Ҳозир эса ваҳдатга оид таҳлилчи Фахриддин Умаровнинг суҳбатини биргаликда тинглаймиз. Таҳлилчи Фахриддин Умаровнинг суҳбати эди.
Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда “ Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати” унвонли туркум эшиттиришнинг янги сонини тинглаяпсиз. Сиз ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.
Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.
Исломий бедорлик ўзгаришлари Баҳрайнда 2011 йилнинг 14 февралида бошланади. Ушбу ўзгаришларга, албатта, Тунис, Миср, Иордания, Яман ва Ливияда юзага келган сиёсий эътирозлар таъсир етказган эди. Ўша кундан бери ҳозиргача Баҳрайнда Оли Халифага қарши эътирозлар давом этмқода. Ҳукмрон режим эътирозчиларга қарши доимо зўравонлик усулларидан фойдаланиб келмоқда ва эътирозчиларни куч билан бостириб келмоқда. Нафақат Оли Халифа кучлари томонидан Баҳрайн халқи бостириб ташланмоқда, балки ишғолгар саудийлар ҳам ҳукмдор тузум ва АҚШнинг яшил чироғи остида мазкур мамлакатда эътирозчиларга қарши босқинчилик амалиётлар ўтказишмоқда.
Баҳрайн халқи ҳукуматга қарши оммавий эътирозлари давомида сиёсий қамалганлар билан ҳамдилликларини ва Оли Халифа режими ағдарилиши лозимлигини таъкидлашади.
Ҳукуматга қарши эътироз намойишининг қатнашчилари сиёсий қамалганларнинг зудлик билан озод этилиши, Баҳрайнда сайланган давлат ва демократиянинг ўрнатилишини таъкидлаб, Баҳрайн ва Арабистон гуноҳсиз аҳолининг шаҳодатга етказишгани боис халқаро судларда маҳкум қилинишини талаб қилмоқдалар.
Айтиб ўтиш лозимки, Баҳрайндаги ҳукмрон режим Баҳрайн халқи эътирозларини бостиришни давом эттириб, мамлакатдаги сиёсий қамалганларга нисбатан уларни кмситиш ва сўкиш ҳамда оила аъзолари билан мулоқотларининг олдини олиш каби олдингидан ҳам оғир босимларни ўтказишни амалга оширмоқда.
Баҳрайндаги сиёсий фаолларнинг эълон қилишларича, Оли Халифа режими кучларининг кенг қамровли бостириш амалиётларига қарамасдан, Баҳрайн халқининг инқилоби давом этмоқда ва олдинги йиллар каби устувор ва жўшқиндир.
Қадрли тингловчилар, “Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлинг.