Биз ва тингловчи
Янги эшиттириш билан таништириш
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
"Биз ва тингловчи" номланган ҳафталик эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Унда “Оят ва белгилар” номланган янги туркум эшиттиришлар борасида сўз юритамиз. Бизни тинглаб борасиз деган умиддамиз.
Олам ва табиатнинг билиш учун доимо ундаги нарсаларга қизиқиш ва изланиш назарлари ташланади. Булар бизга борлиқ ҳақиқатини билишга кўмаклашади.Бошқача айтганда, бизни ўраб турган муҳит ва борлиқ олами Аллоҳни таниш учун муҳим сабоқлар ҳисобланишади ҳамда илоҳий илм, қудрат ва тадбирнинг билдирувчи ва сўзловчи тилдир. Эрон Халқаро радиоси Ўзбек хизматининг тонги дастурларида сешанба кунлари эфирга узатилаётган “Оят ва белгилар” рукни остидаги туркум эшиттиришларда Қуръонда ишора эттирилган яратилиш сирлари бобида суҳбатлар бўлади.
Табиат ичра сайр қилиш, тоғлар ва дарёларни кўздан кечириш ва гўзал манзараларни томоша қилиш, нафақат Аллоҳнинг яратувчанлик азаматини кўрсатади, балки инсон жисми ва руҳининг саломатлиги ва қувончи учун ҳам муҳим омил саналади.
Зангори осмон, дарахтларнинг хилма-хиллиги, қушлар садоси ва бошқа нарсалар борлиқ дунёсининг беназир азаматини кўрсатади. Кўп вақтларда ушбу нарсаларга эътибор қаратмаймиз. Аммо ушбу ҳайратланарли манзаралар одамларга хос тароват ва қувончлик бахш этади. Зеро табиат жилвалари Аллоҳ қудрати ва ягона бўлган Холиқнинг ҳакимона тадбиридандир.
Таъкидлаб ўтганимиздек, “Хуросон садоси” радиосининг тонги дастурларида сешанба куни эфирга узатиладиган “Оятлар ва белгилар” номланган эшиттиришларнинг таржимон ва бошловчиси ҳамкоримиз Рахшона Зуҳурова бўлиб, эфирга тайёрловчи режиссёр эса ҳамкоримиз хоним Искандарийдир. Мазкур эшиттиришлар борасида кўпроқ маълумот бериш учун биз ушбу эшиттиришнинг таржимони ва бошловчиси ҳамкоримиз хоним Рахшонани суҳбатга чорладик. Марҳамат.
Қизиқарли суҳбатлари учун хоним Рахшонага миннатдорчилик изҳор этамиз.
Қадрли мухлислар, сиз ўзингизнинг дастурингиз бўлган “Биз ва тингловчи” рукни остидаги ҳафталик эшиттиришининг янги сонини тинглаяпсиз.
Эслатиб ўтамиз, сиз ушбу эшиттиришлар орқали фикр- мулоҳаза ҳамда таклиф ва танқидларингизни радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com / uz ва электрон манзилимиз uzbek@ ParsToday.com ҳамда мобайл апликешн орқали бизга юборишингиз мумкин.
Биз билан ушбу телефон рақами орқали ҳам боғланишингиз мумкин:+98939736 25 45 Машҳад шаҳри,
Қўнғироқларингизни кутиб қоламиз.
Эшиттиришимиз давом этади.
Инсон хилқат дунёсининг ҳар бир бурчагига назар ташламасин, Алим, Ҳаким ва Қодир бўлган Холиқнинг нишон ва белгиларини кўради. Бас шундай экан, одам кўзларини юммасдан, жаҳолатга ўзини урмаслиги ҳамда Яратганнинг жилваларига иймон келтириши етарлидир. Бироқ борлиқнинг ҳайратланарли олами билан танишишнинг энг осонроқ йўли хилқатнинг ажойиботларига теран назар ташланг.
Чиндан ҳам дунё ҳайратланарли нарсаларнинг мажмуасидир. Дунё ажойиботларини кўрган вақтда Аллоҳнинг азаматини ўзингизда бор вужудингиз билан ҳис этасиз ва Ундан бошқа ҳамма нарсани кичик ва бақосиз деб ўйлайсиз. Инсоннинг қизиққан ва изланиш пайидан бўлган кўзлари ушбу мангу ҳақиқатни кашф этади. Чиндан ҳам яратилган оламнинг бадиий нақшлари ҳамда гўзал ва дилкаш шакллари фавқулодда ва йирик китоб мисолидир. Ушбу китобнинг ҳар бир сўзи олам Яратгувчисининг ойдин далилидир. Ҳа, ҳақиқатан ҳам борлиқ дунёси Аллоҳни танитгувчи муҳим сабоқлар бўлиб, илоҳий илм, қудрат ва тадбирнинг баён этувчи тилдир.
Ҳозир эса тошкентлик мухлисларимиздан бири Анварнинг радио эшиттиришлари борасидаги суҳбатини эътиборингизга ҳавола этамиз. Тингловчимиз Анварнинг қилган суҳбати эди.
Радиомизнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида чоп этилган муҳим янгиликлар билан сизни ҳамкоримиз Абдуллоҳ Зуҳур таништирадилар.
Ҳамкоримиз Абдуллоҳ Зуҳурнинг суҳбатлари эди.
Қадрли мухлислар, "Биз ва тингловчи" рукни остидаги туркум эшиттириш билан ҳамкорликни янада фаоллаштирасиз деган умиддамиз. Бундан кейин ҳам Эрон радиоси орқали эфирга узатилаётган эшиттиришлар борасида қимматли маслаҳатларингизни бизга дариғ тутманг. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Омон бўлинг