Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати
Арабистоннинг Эронга қарши фитналари
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
“ Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Бугунги суҳбатимизда Баҳрайндаги ўзгаришлар ва оммавий эътирозлар борасида сўз юритамиз. Суҳбат поёнигача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.
Азизлар, олдинги эшиттиришимизда таъкидлаб ўтганимиздек, исломий бедорлик ўзгаришлари Баҳрайнда 2011 йилнинг 14 февралида бошланади. Ўша кундан бери ҳозиргача Баҳрайнда Оли Халифага қарши эътирозлар давом этмқода. Ҳукмрон режим эътирозчиларга қарши доимо зўравонлик усулларидан фойдаланиб келмоқда ва эътирозчиларни куч билан бостириб келмоқда. Нафақат Оли Халифа кучлари томонидан Баҳрайн халқи бостириб ташланмоқда, балки ишғолгар саудийлар ҳам ҳукмдор тузум ва АҚШнинг яшил чироғи остида мазкур мамлакатда эътирозчиларга қарши босқинчилик амалиётлар ўтказишмоқда.Шу тартибда Оли Халифа режимига қарши қўзғолон ҳаракати ҳомийларининг биринчи эътирозлари “қўзғолон тўфони” номи билан 2013 йилнинг 14-августида Баҳрайннинг турли минтақаларида бошланади. “Қўзғолон” ҳаракатининг ҳомийлари Баҳрайн юртининг мустақиллик кунида тузумнинг бекор қилиниши ва халқ тақдирини ўзи белгилаши лозимлиги шиорлари билан кўчаларга чиқишади. Ушбу эътирозли ҳаракатлар бошланганидан кейин Оли Халифа режимининг ҳарбий кучлари мазкур юртнинг барча жойларида хавфсизлик чораларини кучайтиришади ва эътирозчиларни бостириш учун улар сочмали ўқлар ва заҳарли газлардан фойдаланишади. Баҳрайндаги сиёсий партиялар ва жамиятларнинг эълон қилишича, осойишталик йўли билан ташкил этилган ушбу оммавий эътирозлар давомида Баҳрайнда 135 киши шаҳид ва ўн минг нафар киши ярадор бўлади ҳамда 2900 киши қўлга олинади. Тинч йўллар билан ташкил этилган ушбу эътирозларда иштирок этишгани учун 800 киши ишдан ҳайдалади.Баҳрайн парламенти ҳам 29 июлда қарор чиқариб, эътирозлар ва тўпланишларга доир қонунни ҳам ўзгартиради. Ушбу янги қонунга асосан Баҳрайн пойтахти Манома шаҳрида ҳар қанақа намоишлар ўтказиш ва тўпланишлар ташкил этиш ман қилинади ва эътирозга чиққанлар эса фуқароликдан маҳрум этилиши назарда тутилган эди. Баҳрайндаги инсон ҳуқуқларини ҳимоялаш марказининг маълум қилишича, 2012 йилдан ҳозиргача ушбу мамлакатда 280 киши фуқароликдан маҳрум этилган.
Бугунги суҳбатимизда Истанбулда барпо этилган Исломий мамлакатларнинг охирги йиғилишида Ислом конференцияси ташкилотининг тутган мавқейи ҳамда Ислом оламида низолар ва жудоликлар яратишда Саудия Арабистонининг роли ҳақида сизга маълумот бермоқчимиз.
Истанбулда исломий мамлакатлар раҳбарларининг 13-йиғилишида чиқарилган резолюция мавзуси ҳамда Саудия Арабистонининг исрор этишлари билан Эрон Ислом Жумҳуриятига қарши баёнот чиқарилгани бобида баҳс қилишдан олдин ушбу баёнотдан Арабистоннинг мақсад ва ниятларини аниқлаш лозим.
Яман ҳукумати инқилобий кучлар томонидан ағдарилгани ва Ансоруллоҳ ҳокимиятидан кейин Арабистон Яманнинг ички ишларига ҳарбий дахолат қилиш қарорини қабул қилади. Бироқ саудийлар масъуллари ҳамда минтақадаги сиёсий таҳлилчилар ва ҳарбийлар кутишганидек, ушбу ҳарбий ҳужумлар натижасида кўплаб инсонлар нобуд этилган ва Яман юртининг кўплаб қисмлари харобага айлантирилган бўлсада, Арабистон ғалабага эришолмайди ва Ансоруллоҳ ҳукумати ҳам бартараф этилмайди.
Эрон Ислом Инқилобининг Муаззам Раҳбари Оятуллоҳилузмо Хоманаий ҳазратлари ушбу урушнинг дастлабки кунларида Яман ишларига Эрон дахолат қилаётгани бобидаги иддаоларни рад қилиб, Арабистон мазкур урушда ғалаба қилолмаслигини баён қилган эдилар.
Яман халқи ва давлатининг ушбу ҳарбий ҳужумларга қарама-қаршиликлари давом этаётгани Арабистон ҳукмдорларини ғазаблантирарди. Шу боисдан Риёз масъуллари ушбу ҳужумлар жараёнларида юзага келган шармандаликларини хаспўшлаш учун доимий тарзда Эронга қарши ҳам тарғиботий ва психологик ҳужумларни кучайтирадилар.
Ҳозир эса ваҳдатга оид таҳлилчи Фахриддин Умаровнинг суҳбатини биргаликда тинглаймиз. Таҳлилчи Фахриддин Умаровнинг суҳбати эди.
Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда “ Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати” унвонли туркум эшиттиришнинг янги сонини тинглаяпсиз. Сиз ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин. Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.
Арабистоннинг кейинги шармандалиги Ҳаж маросимида юзага келган фожеалар эди. Милодий 2015 йилдаги Ҳаж маросими арафасида дунёнинг энг йирик жомеъ масжиди- Масжидулҳаромда краннинг қулаши оқибатида камида 107 нафар одам ўлган, 238 нафардан ортиқ одам жароҳат олган эди. Бу ҳодиса ҳижрий -қамарий 1436 йилнинг 27 зилҳижжа ойида, милодий ҳисоб билан 2015 йилнинг 11 сентябрида юз берди. Қурбон ҳайити кунининг тонгида ( 2015 йилнинг 24 сентябрида) зиёратчиларнинг йирик гуруҳи ҳар йилги одатга мувофиқ Макка яқинидаги Мино водийсига йўл олишади. Иккита улкан одамлар оқими чодирлар шаҳарчасидан шайтонга тош отиш амали бажариладиган ҳудудга элтадиган йўлдаги чорраҳада тўқнаш келиб қолган. Зеро саудийларнинг хафвсизлик кучлари асосий йўлни ёпиб, зиёратчиларни иккинчи даражали йўлга ҳидоят этишади ва ушбу тор йўлнинг ҳам чиқиш жойларини ҳам ёпишади. Ҳар лаҳзада зиёратчиларнинг сони ошаверади. Иссиқ қуёш нури остида узоқ йўл босган зиёратчилар ҳолдан тойиб, бир бирларининг оёқ остиларига қолиб кетишади ва ушбу тиқилинчлар натижасида 7 мингдан кўпроқ киши жонларини қўлдан беришади.
Қадрли тингловчилар, “Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлинг.