Январ 03, 2018 15:21 Asia/Tashkent

Янги эшиттириш билан таништириш

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

"Биз ва тингловчи" номланган ҳафталик эшиттиришнинг янги сони  яна эфирда. Унда “Ғарбда исломга нисбатан бадбинлик” номланган янги туркум эшиттиришлар  борасида сўз юритамиз.    Бизни тинглаб  борасиз деган умиддамиз.

Огоҳлик ва умид  тўлқинларида бизга  ҳамроҳлик қилаётган дўстлар, Эрон халқаро радиосининг Ўзбек хизмати дастурида ўрин олган “Ғарбда исломга нисбатан бадбинлик” рукни остидаги эшиттиришларида  дунёда, хусусан Ғарб мамлакатларида  исламофобияга оид  ҳаракатларни ёритиб боради. Бу эшиттиришлар ҳафтанинг чоршанба кунлари “ Хуросон садоси” радиосининг оқшомги дастурлари орқали эфирга узатилади.

“Ғарбда исломга нисбатан бадбинлик” унвонли туркум эшиттиришнинг матнлари Эрон телерадиокомпаниясининг  хорижий  радиолари учун  ташкил этилган  “Маданият ва маориф” бўлимида ёзилган. Мазкур эшиттиришларнинг эфирга тайёрлаш масъулияти режиссёр хонум Искандарий зиммасидадир. Матларнинг таржимони ва эшиттириш бошловчиси ҳамкоримиз Вафо Назарийдир. Ушбу эшиттиришлар борасида кўпроқ маълумот бериш учун биз ҳамкоримиз  Вафо Назарийни суҳбатга чорладик.

Исламофобия ва исломбадбинлик Ғарб мамлакатларида кенг тус олаётган бир ёндашувга  айланмоқда. Ғарбнинг айрим масъуллари гоҳида ислом тинчлик, меҳр ва ярашиш дини эканлиги ҳамда такфирий ва террорчилик гуруҳларнинг фаолиятлари охирги илоҳий пайғамбар бўлган Муҳаммад Мустафо (с) нинг таълимотларига ҳеч қанақа алоқаси йўқлигига оид мавзуларни эътироф этишсада, амма Ғарб давлатларнинг амалдаги ишлари такфирий ва террорчилик гуруҳларнинг шакллантириш ва кучайтиришда намоён бўлмоқда. Такфирий ва террорчилик гуруҳлар ҳамда террорчилик фаолиятлари адолатхоҳ ва тинчликпарвар ислом динига алоқаси йўқлиги бобидаги ушбу эътирофлар Ғарб томонидан радикал гуруҳини ташкиллаштириш ва ҳимоялашда масъулиятни ўзидан узоқлаштириш учун Ғарб  расмийлари орқали бўлаётган бир найранг эканлиги кўзга ташланмоқда.

 Қадрли мухлислар,  сиз  ўзингизнинг дастурингиз бўлган “Биз ва тингловчи”  рукни остидаги ҳафталик эшиттиришининг янги сонини тинглаяпсиз.

 Эслатиб ўтамиз,  сиз ушбу эшиттиришлар орқали фикр- мулоҳаза ҳамда таклиф ва танқидларингизни  радиомизнинг интернет сайти  ParsToday.com / uz ва  электрон манзилимиз uzbek@ ParsToday.com  ҳамда мобайл апликешн орқали   бизга юборишингиз мумкин.

Биз билан ушбу телефон рақами  орқали ҳам боғланишингиз  мумкин:+98939736 25 45 Машҳад шаҳри,

Қўнғироқларингизни кутиб қоламиз.

Эшиттиришимиз давом этади.

Ғарб масъуллари ислом дини моҳиятини яхши билишсада, аммо исламофобия ва исломбадбинлик ёндашувларини камайтириш учун сиёсий доиралар ва ОАВда бирон амалий ишга қўл уришмаяпти. Аксинча, Ғарбда ҳар бир террорчилик амалиётларидан кейин исломбадбинлик ҳаракатлари авж олиб, мусулмонларга ва айниқса, уларнинг диний маконлари ва масжидларига бўлаётган салбий ёндашувлар ошмоқда.

Саудия Арабистони билан Ғарб давлатлари, хусусан, Америка ва Англиянинг сиёсий. Ҳарбий ва иқтисодий ҳамкорликлари ҳамда улар томонидан  такфирий ва террорчилик оқимларнинг ҳимоя этилаётгани кўрсатмоқдаки,  Ғарб давлатларининг радикал ва террорчи гуруҳларга қарши курашиш жестлари жиддий эмас. Экстремистик ва радикал гуруҳларнинг тафаккурига  қарши курашиш учун уларнинг илдизларига зарба бериш лозим. Хавфсизлик чораларни кучайтириб, маълумотлар йиғиш  билан ушбу заминада курашиш  етарли бўлолмайди. Аммо ҳозирги вазиятда бўлаётган фаолиятлар кўрсатмоқдаки, Ғарб давлатлари нафақат террорчилик ва радикал гуруҳларнинг ҳисоб рақамларини ёпиш пайтдан эмаслар, балки исломбадбинлик кайфиятини ошириш ҳамда такфирий ва террорчилик гуруҳларни кучайтириш учун ҳаракат қилмоқдалар.

Ҳозир эса жиззахлик  мухлисларимиздан бири Миржалолнинг радио эшиттиришлари  борасидаги суҳбатини эътиборингизга ҳавола этамиз. Тингловчимиз Миржалолнинг  суҳбати   эди.

Радиомизнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида чоп этилган муҳим янгиликлар билан сизни ҳамкоримиз Абдуллоҳ Зуҳур таништирадилар.

Ҳамкоримиз Абдуллоҳ Зуҳурнинг суҳбатлари эди.

Қадрли   мухлислар, "Биз ва тингловчи" рукни остидаги туркум эшиттириш билан ҳамкорликни янада фаоллаштирасиз деган умиддамиз. Бундан кейин ҳам  Эрон радиоси орқали эфирга узатилаётган эшиттиришлар борасида қимматли маслаҳатларингизни бизга дариғ тутманг.  Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Омон бўлинг.