Январ 07, 2018 14:26 Asia/Tashkent

Азизлар, бугунги  сиз  учун  аталган   куй-қўшиқларимиз ҳам    буюк шарқ  санъати  дурдоналари   форс  ўзбек,   ва  афғон  халқларининг    ёқимли   куй-қўшиқлари асосидадир.  

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!

Ассалому алайкум азиз тингловчилар!

Бугунги якшанбе оқшомида Эрон Ислом Жумҳуриятининг ўзбек тили радиосидан "Қалбга яқин қўшиқлар"мусиқали дастуримизнинг навбатдаги сони  ила хонадонингиз меҳмонимиз.

Мен, Адиба Қодирий радио тўлқинларида сизга ҳамроҳлиқ қилмоқдаман.

Азизлар, бугунги  сиз  учун  аталган   куй-қўшиқларимиз ҳам    буюк шарқ  санъати  дурдоналари   форс  ўзбек,   ва  афғон  халқларининг    ёқимли   куй-қўшиқлари асосидадир Мусиқий дастуримиз сиз азизлар кунглида жой олади   деган умиддамиз!

Қадимда маъноли сўз ва мумтоз мусиқа барча халқларда муқаддас саналган. Дунё сўз туфайли яралган бўлса, одам жисмига жон мусиқа ёрдамида кирган, деган ривоят азалдан кўпгина халқларнинг битикларида мавжуд.Инсон ҳаётида қўшиқнинг ҳамиша ўз ўрни, ўз вазифаси бўлган. Қўшиқ кишиларни яшашга, курашга чорлаган, меҳнатга, муҳаббатга руҳлантирган, уларнинг дарду қайғусига малҳам, бахту қувончига шерик бўлган…Ўтмишда қўшиқ матнини халқнинг энг донишманд, энг тажрибали, энг машҳур шоирлари ёзишган. Улар гўзал, энг маъноли, энг таъсирчан сўзларни танлаб-танлаб олишган. Булбул билан баҳс бойлашадиган моҳир бастакорлар уларга куй басталаган, қумрини доғда қолдирадиган ҳушовоз ҳофизлар уларни жўшиб ижро этган.

Бу гапимизни тасдиқлаш учун  Эроннинг  хушовоз ва севимли санъаткори Беҳноми Бонини  мисол келтириш мумкин.

Ин рузо ҳаме ҳушу ҳавоси мани

Туке мидуне восе мани

Туйе ту ҳаме хотереҳом

Ту йе чуре дигейе баром

 Азизлар, ўз фикр ва  мулоҳазаларингизни   баён этиш учун  қўйидаги адресга  мурожаат этишингиз мумкин:

Интернет сайтимиз: Порстудей дот ком дроб уз

Электрон почтамиз: узбек кучукча порстудеу дотком

Ушбу адресга мактуб ёзиш ва таҳририятимиз телефон рақами + 989397362545га сим қоқиб истайдиган ёқимли ва севимли қўшиқларингизни радио орқали эфирга ўзатишимизни сўрашингиз мумкин. Қўнғироқларингизни кўтамиз.

Кимдир санъатга ошно бўлибдими, демак, унинг кўнглида бировга ёмонлик қилиш нияти бўлмайди. Чунки, қўшиқлар энг аввало инсон қалбига эзгулик, инсонийлик каби туйғуларни олиб киради. Гўзалликни теран англаган инсон оддий бир баргнинг шивирини тинглаб ҳам ҳаловат топиши мумкин.  

Қўшиқ дунёда ана шундай муқаддас, илоҳий бир мўъжиза саналади. Ундан том маънода завқланиш учун мумтоз ва замонавий ашулачиликда уч муҳим жиҳат-теран маъноли ва таъсирчан шеър, гўзал ва оромбахш мусиқа, ёқимли ва жарангдор овоз ўзаро мувофиқ келиши керак.

  Азиз мухлислар!  Барча мухлисларимизнинг истак-хоҳишларига биноан  соҳир овози эгаси ҳисобланмиш Ўзбекистоннинг  машҳур ва севимли  хонандаси Озодбек Назарбеков ижросида “Жоним” номли қўшиғини манзурингизга ҳавола этамиз.     Азиз мухлислар бизнинг радиомизга эътибор қаратишингиз учун миннатдорчилик билдириб, сиз истаган қўшиқни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Юлдуз учун яралган кун

Ойсиз ўтмас юлдузли тун

Сиз борсизки жоним бутун

Сиз мен учун яралгансиз

Азиз тингловчилар, Душанбе шаҳридан Мадина ва Фарзона  мухлисларимиз Афғонистоннинг машҳур ва жуда севимли санъаткорларидан Фарҳоди Дарё ижросида “Гулум” қўшиқни тинглаш истагини илтимос қилишган.

  Дастуримиз якунида мухлисларимизнинг истак-хоҳишини инобатга олиб танлаган қўшиғини манзурингизга тақдим этамиз.