Биз ва тингловчи
Янги эшиттириш билан таништириш
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
"Биз ва тингловчи" номланган ҳафталик эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Унда “Туризм-маънавият оламига очилган дарича” номланган янги туркум эшиттиришлар борасида сўз юритамиз. Бизни тинглаб борасиз деган умиддамиз.
Огоҳлик ва умид тўлқинларида бизга ҳамроҳлик қилаётган дўстлар, Эрон халқаро радиосининг Ўзбек хизмати дастурида ўрин олган “Туризм- маънавият оламига очилган дарича” унвонли янги эшиттиришлар тингловчиларни сафар ва саёҳат қилишга рағбатлантириш учун йўлга қўйилган ва бу каби эшиттиришлар инсон ҳаётида ўзгаришларга сабаб бўлувчи омил сифатида химзмат қилишига умидвормиз. Ушбу туркум эшиттиришларда сафарнинг маърифати ва аҳамияти бобида маълумотлар берилади.
Ўнбеш қисмдан иборат ушбу эшиттиришлар ҳафтанинг сешанба куни “ Хуросон садоси” радиосининг оқшомги дастурлари орқали эфирга узатилади.
“Туризм-маънавият оламига очилган дарича” унвонли туркум эшиттиришнинг матнлари Эрон телерадиокомпаниясининг хорижий радиолари учун ташкил этилган “Маданият ва маориф” бўлимида ёзилган. Мазкур эшиттиришларнинг эфирга тайёрлаш масъулияти режиссёр хонум Искандарий зиммасидадир. Матларнинг таржимони ва эшиттириш бошловчиси ҳамкоримиз Адиба Қодирийдир. Ушбу эшиттиришлар борасида кўпроқ маълумот бериш учун биз ҳамкоримиз хонум Қодирийни суҳбатга чорладик.
Сайёҳлик саноати ва унинг турли жиҳатлари бобида кўплаб баҳслар қилиш мумкин. Ушбу соҳанинг аҳамияти борасида ёзилган илмий мақолаларга эътибор қаратсак, унинг катта иқтисодий манфаатларга эга эканлигини ҳам яхшилаб англай оламиз. Туризм жаҳонда катта фойда келтирувчи муҳим саноатлардан бири ҳисобланади. БМТ қошидаги Халқаро туризм ташкилоти берган маълумотларга кўра, унинг халқаро бўлими жаҳон савдосидан бўладиган даромаднинг 7 фоизини қўлга киритган. Халқаро туризм жаҳонда ялпи ички маҳсулотнинг 10 фоизини ва иш билан таъминлашнинг 11дан бир фоизини ташкил этади.
Халқаро туризм ташкилоти берган ҳисоботларга кўра, ўтган йиллар давомида дунёнинг сиёсий ва хавфсизлик муаммоларига қарамай, саёҳлик саноати кундан кунга ривожланиб бормоқда. Милодий 2012 йилда бир миллиарддан кўпроқ киши дунёнинг турли минтақаларига сайёлик сафарини амалга оширган. Ушбу сайёҳлардан тушган даромад бир минг уч юз миллиард долларни ташкил этган. Мазкур ташкилотнинг тахмин қилишича, милодий 2030 йилгача бир миллиард саккиз юз нафар киши дунёнинг турли нуқталарига сафар қилишлари мумкин. Сайёҳлик саноатининг ривожланиши учун шароит яратаётган юртлар мазкур сафарлардан катта манфаат кўришади.
Қадрли мухлислар, сиз ўзингизнинг дастурингиз бўлган “Биз ва тингловчи” рукни остидаги ҳафталик эшиттиришининг янги сонини тинглаяпсиз.
Эслатиб ўтамиз, сиз ушбу эшиттиришлар орқали фикр- мулоҳаза ҳамда таклиф ва танқидларингизни радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com / uz ва электрон манзилимиз uzbek@ ParsToday.com ҳамда мобайл апликешн орқали бизга юборишингиз мумкин.
Биз билан ушбу телефон рақами орқали ҳам боғланишингиз мумкин:+98939736 25 45 Машҳад шаҳри,
Қўнғироқларингизни кутиб қоламиз.
Эшиттиришимиз давом этади.
Дунё иқтисодчилари сайёҳлик соҳаси фойдали бўлгани учун унга кўпроқ эътибор қаратишмоқда. Бироқ туризм мураккаб бир саноат тури сифатида бошқа жиҳатларга ҳам эгадир ва ушбу жиҳатлар баъзида иқтисодий фойдаларидан ҳам устунроқдир. Ижтимоий ва маданий алоқаларни барқарорлаш сайёҳлик соҳасининг муҳим бўлган жиҳатларидандирки, жаҳон халқларининг дўстона муносабатларида қулай ўзан яратади. Бу нарса эса халқларнинг янада кўпроқ ўзаро яқинлашларига кўмаклашади.
Саёҳат қилиш орқали кўплаб қавмларни, халқларни ва уларнинг маданиятларини яқиндан билиш мумкин.
Аксар одамларнинг ақидаларига кўра, сафар инсонларга кўплаб нарсаларни ўргатувчи ўқитувчидир. Сайёҳ ўзининг сафари давомида унинг тафаккурига ижобий таъсир этувчи янги нарсаларни ўрганиши мумкин. Албатта, ҳар бир сайёҳнинг ўзига яраша иқтидори ва истеъдоди бор. Ҳар ким ушбу сифатлари асосида сафар қилиш жараёнларида ўзига керакли бўлган маълумотларни олиши аниқ.
Ҳозир эса тошкентлик мухлисларимиздан бири Ҳусниддиннинг радио эшиттиришлари борасидаги суҳбатини эътиборингизга ҳавола этамиз. Тингловчимиз Ҳусниддиннинг суҳбати эди.
Радиомизнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида чоп этилган муҳим янгиликлар билан сизни ҳамкоримиз Абдуллоҳ Зуҳур таништирадилар.
Ҳамкоримиз Абдуллоҳ Зуҳурнинг суҳбатлари эди.
Қадрли мухлислар, "Биз ва тингловчи" рукни остидаги туркум эшиттириш билан ҳамкорликни янада фаоллаштирасиз деган умиддамиз. Бундан кейин ҳам Эрон радиоси орқали эфирга узатилаётган эшиттиришлар борасида қимматли маслаҳатларингизни бизга дариғ тутманг. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Омон бўлинг.