Январ 14, 2018 15:02 Asia/Tashkent

Ҳозирги кунда Ғарбнинг эстетика доиралари, оммавий ахборот воситалари ва яратилаётган фильмлар орқали муваффақиятли аёл деб таъриф этилган меъёрлар ўртага қўйилаётир. Бошқа сўз билан айтганда, бундай меъёрлар талабига жавоб берадиган аёл соғлом озиқ – овқат режимидан маҳрум бўлиб, ушбу бичимга эга бўлган аёл ҳеч қачон лозим миқдорда овқатланмайди. Хасталикка ўхшаш мазкур қарашлар оммавий ахборот воситалари орқали кенг тарғибот қилиниш оқибатида бундай нотўғри фикрга кўп кишилар ишониб қолишган.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан Асаалому алайкум, азиз тингловчилар! “Ғарб жамиятида аёлнинг ӯрни” туркум эшиттириши навбвтдвги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга тақдим этамиз. Дастурни мен, Рахшона олиб бораман. Эшиттиришимиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.

Ғарб жамияти ҳақида бир неча масала мавжуд бўлиб, уларни ўртага қўйиш билан дунёнинг ҳозирги инқирозларининг бир қисмига ишора қилиш мумкин. Ғарб дунёсида аёллардан абзал ва восита сифатида фойдаланиш, уларни жинсий бир товарга айлантириш Ғарблик аёлларнинг инсоний каромат ва шахсиятини савол остига қўйган.

Ғарбда ишлаб чиқариладиган кинофильмларга эътибор берсак, бундай фильмларда аёлларга жинсий қараш мавжуд бўлмаганида, фильм ҳам кутилган шаклини олмаслиги маълум.

Голивуднинг 100 та ҳаёсизликка асосланган фильмлари борасида ўтказилган таҳқиқотларда Жанубий Калифорния универститетининг Унберг оммавий ахборот воситалари ва алоқа тадқиқотчилари бу фильмларда аёлларнинг жазб этадиган жиҳатларини таъкидлаб олдинги фильмларга кўра бир неча баравар кўпайган деган хулоса чиқаришди.

Ушбу тадқиқотда қатнашган тадқиқотчилардан бири ўртача миқдорда ҳар йили суратга олиниб ишлаб чиқариладиган 100 та ҳаёсиз фильмларда қарийб 4300 киши роль ўйнайдилар ва улардан 3 дан 1 қисмини аёллар ташкил этишади.

Шу тартибда, бундай ҳаёсиз фильмларни суратга олувчи кишилар томонидан шу миқдордаги аёл актриссаларни ишга олиш оддий бир масалага айланган, бунинг ўзи эса афсусланарли вазиятни яратади деб уқтирди.

Ғарб дунёси дучор бўлган яна бошқа муаммолардан бири аёларга қарши амалга ошаётган зўравонликларнинг янги шаклидир. Айни ҳолда Ғарбда янги меъёрлар ва андозалар яратилган бўлиб улар асосида аёллар жисмий ва руҳий нуқтаи назардан босим остига олинаётирлар. Масалан; Ғарбда қадрият сифатида ҳисобланадиган аёл фигурасининг стандарти аёлларнинг овқатланишига ўз таъсирини ўтказган.

 Ҳозирги кунда Ғарбнинг эстетика доиралари, оммавий ахборот воситалари ва яратилаётган фильмлар орқали муваффақиятли аёл деб таъриф этилган меъёрлар ўртага қўйилаётир. Бошқа сўз билан айтганда, бундай меъёрлар талабига жавоб берадиган аёл соғлом озиқ – овқат режимидан маҳрум бўлиб, ушбу бичимга эга бўлган аёл ҳеч қачон лозим миқдорда овқатланмайди. Хасталикка ўхшаш мазкур қарашлар оммавий ахборот воситалари орқали кенг тарғибот қилиниш оқибатида бундай нотўғри фикрга кўп кишилар ишониб қолишган.

Американинг биринчи актрисаси Флоренс Лоуренс исмли бир ёл эди ва ундан кейин Калифорниялик Ширли Тимпл исмли  бир қизча кинога соҳасига жалб этилди. Бу қизча ӯша вақтда фақат 6 ёшда эди. Ширли Тимпл 4 йил давомида қатнашган филмлар кӯп тиражларда сотилди.

Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Ғарб жамиятида аёлнинг ӯрни” туркум эшиттириши биринчи сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш  ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .сoм

Аслида Голливуддни 100 йилдан бу ён жаҳонга машҳур қилганлар ана шу аёллар бӯлиб, бугунги кунда улардан жонибий бир шахсиятдек ёд этилади.

Голливуд профессионал жиҳатдан ҳамиша аёлларга нисбатан иккинчи даражали фуқаролардек муносабат қилган. Буни гонорарлар, жоизалар, режиссер аёлларнинг сонида мушоҳада этиш мумкун. Мисол учун Оскар жоизасининг 90 йиллик собиқасида фақат бир маротаба аёл киши кинорежиссер жоизасига эга бӯлди.

Ҳануз дунёнинг айрим ҳудудларида аёлларга нисбатан адолатсиз муносабат, камситиш, бир хил иш учун эркакларга нисбатан кам ҳақ тўлаш, жинсий зўравонлик каби ҳолатлар давом этяпти. Қул қилиб сотиш каби инсон савдоси можароларининг қурбони ҳам, асосан, аёллар...Аёллар   ҳақ-ҳуқуқини поймол  этиш махсус  истилоҳ  бўлиб, у аёлларга нисбатан  бадбинликнинг  барча  турларини  ўз  ичига олади.Бугунги   дунёда  аёллар  ҳақ-ҳуқуқини  муҳофаза қилиш тўғрисида  жуда кўп иддаолар қилинаётган  бўлса-да, аммо уларни камситиш ишлари  борган  сари авж олаяпти.

Учинчи  минг йилликка  келиб, аёлларни камситиш анчайин  кенг  қамровли  тушунчага айланди. Дунёнинг  турли  бурчакларида  жинсий  қуллик, аёлларни  сўз билан  камситиш, доимий  тажовузлар,  урушларда уларнинг  ҳақ-ҳуқуқларини поймол  этиш, уларни  юриш-туришда камситиш, сиёсий камситиш каби   аёлларнинг  ҳақ-ҳуқуқини  поймол  этиш  усуллари кўп  учрайди.

Ҳурматли тингловчилар! “Ғарб жамиятида аёлнинг ӯрни” туркум эшиттириши навбатдаги сони шу ерда ӯз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ ёру мададкорингиз бӯлсин.

 

Ёрлиқ