феврал 15, 2018 16:54 Asia/Tashkent

Бугун жума Ҳижрий-шамсий 1396-чи йил баҳман ойининг 27-чиси Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил жумодиюл-аввал ойининг 29-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2018 йил феврал ойининг 16-чи кунидир.

Бундан 1134 йил муқаддам ҳижрий-қамарий 305-чи йил жумодиюл-аввал ойининг 29-чисида:

Ҳазрат Маҳдий ажжалаллоҳу фаражаҳу шарифнинг иккинчи махсус ўринбосари Муҳаммад бин Усмон бин Саъид Амри дунёдан ўтди. У ул ҳазратнинг махсус биринчи ўринбосари бўлмиш ўз отаси Усмон бин Саъиднинг вафот этишидан кейин ҳижрий-қамарий 1265 йилда ушбу мансабга эришди. Муҳаммад бин Усмон ўз отасидек, Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам аҳли байтлари алайҳимсаломларнинг ишончига қарор олган эди ва 40 йил давомида Имоми замон ажжалаллоҳу фаражаҳу шарифнинг ўринбосарлик қилиши давомида Аббосийларнинг босим ва тазйиқ ўтказишларига қарамай ул ҳазратнинг паёмларини халққа етказиш ва ўз вазифасини бажариш уддасидан яхши чиқди. У фиқҳ заминасида “Китобул-Ашраба” китобини ёзиб мерос қолдирган . Шуни зикр этиш лозимки, Имоми замон ажжаллалоҳу фаражаҳу шариф ҳижрий-қамарий 260 йилда бузургвор ўз отаси Имом Ҳасан Аскарий алайҳиссалом шаҳодатга етганларидан кейин ҳижрий-қамарий 329 –чи йилгача ғийбати суғро, яъни кичик ғойибликда ҳаёт кечирдилар ва ушбу муддат давомида халқ билан ул ҳазратнинг намояндаси сифатида тўрт нафар бирин-кетин ўринбосарлик фаолиятини олиб боришди. Аммо ҳижрий-қамарий 329 йилдан кейинги йилларда Ҳазрат Маҳдий ажжалаллоҳу фаражаҳу шарифнинг ғийбати куброси,  яъни катта ғойиблиги бошландиким, бу муддат давомида махсус ўринбосарга эга эмасди. 

 

Бундан 100 йил олдин шу куни, милодий 1918 йил феврал ойининг 16-чисида:

Россиянинг биринчи жаҳон урушида қатнашиши ва ушбу мамлакатда милодий 1917 йил Инқилобнинг юзага келиши боис заифланиб қолиши туфайли Литва мамлакати ўз истиқлолини қўлга киритди. Бунга қарамай Москва ушбу мамлакатнинг Совет Иттифоқи республикаларига қўшилишини хоҳларди ва бу мақсад эса милодий 1940 йил август ойида амалда татбиқ этилди. Германия иккинчи жаҳон уруши жараёнида Литва ушбу мамлакатнинг уч йиллик ишғолида эди. Уруш охирга етганидан кейин ушбу мамлакат халқининг муқовимат қилишига қарамасдан Совет Иттифоқининг ушбу мамлакатга ҳукмронлик қилиши қайта барқарор этилди ва милодий 1980 йилнинг охирларида Шўролар Иттифоқи сиёсатининг ўзгариши ва дунёда айрим ўзгаришларнинг вужудга келиши сабабли милодий 1990 йил март ойида Литванинг иккинчи маротаба истиқлолга эришишининг заминасини вужудга келтирди. Литва мамлакати Европанинг шимол-шарқи ва Россиянинг ғарбида жойлашган ва 65 минг квадрат километр масоҳат ва 4 миллион жамиятга эгадир. 

Бундан 72 йил илгари милодий 1946 -чи йил феврал ойининг 16-чисида:

Биринчи маротаба Совет Иттифоқининг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги намояндаси томонидан Вето этиш ҳаққи фойдаланилди. Бу кунда Совет Иттифоқининг БМТ ташкилотидаги намояндаси хавфсизлик кенгаши томонидан киритилган таклифга  мухолифат қилди ва шу тартиб билан биринчи маротаба хавфсизлик кенгашида вето этиш ҳаққи фойдаланилди. Бу ҳақ ушбу кенгашдаги доимий бешта аъзо мамлакат, Америка, Россия, Британия, Франция ва Хитой мамлакатларига тегишлидир. Вето этиш ҳақ-ҳуқуқининг асосий лойиҳаси милодий 1945 йилда ўтказилган Ялта конфренциясида Англия, Америка ва Совет Иттифоқи томонидан тасдиқланди. Кейинчалик эса Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг резолюциясига киритилди. Уша замондан бошлаб ҳозирги кунгача дунё мамлакатлари вето ҳаққига нисбатан кўп эътирозлар қилишди. Бу мамлакатлар хавфсизлик кенгаши ёки БМТ ташкилоти қарорлари баробарида хавфсизлик кенгашининг бешта доимий аъзоси томонидан ўз манфаатларини амалда татбиқ этишлари сабабли вето этиш ҳаққини дунё сатҳида мамлакатларнинг тенглиги ва демократия усулларига мухолифдир деб билишади.