феврал 18, 2018 11:33 Asia/Tashkent

Бугун якшанба Ҳижрий-шамсий 1396-чи йил баҳман ойининг 29-чиси Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил жумодиюc-сони ойининг 1-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2018 йил феврал ойининг 18-чи кунидир.

Бундан 454 йил муқаддам милодий 1564-чи йил феврал ойининг 18-чисида:  

Мичел Анж номи билан танилган италиялик машҳур рассом, ҳайкалтарош меъмор ва шоир Микеланжело 89 ёшида оламдан ўтди. У 1475 йилда туғилди. Отасининг қаршилигига қарамасдан у рассомлик ва ҳайкалтарошлик билан шуғулланиб, тез орада кўплаб оламга машҳур шоҳасарларини яратди. У зудлик билан меъморчилик, ҳайкалтарошлик ва наққошлик заминасида ўз маҳорати ва истеъдодини намойиш этди ва Ҳазрат Мусо (а) ва ҳазрат Исо (а) ҳайкаллари, Италиянинг Рим шаҳридаги Сан Пер ибодатхонасидаги буюк ёзуви ҳамда “Қиёмат куни ”каби асарлар Микеланжелло бой ижодиётининг маҳсулидир.

Бундан 40 йил муқаддам ҳижрий-шамсий 1356-чи йил баҳман ойининг 29-чисида:   

Эронинг ғарбий-шимолида жойлашган Табриз шаҳрининг мусулмонлари 1356 йил баҳман ойида  Қум шаҳрида шаҳид бўлганларнинг хотирасини улуғлаш учун Табриз шаҳрининг  катта масжидларидан бирида уламолар ва руҳонийларнинг даъвати билан тўпланишди. Бу тўпланиш Шоҳ рижими маъмурларининг вахшийлик ва зўровонликлари туфайли шаҳар бўйлаб умумий исён уйғонишига сабаб бўлди. Халқнинг бундай инқилобий ҳаракатларининг кенгайиши шоҳ рижимини ҳайрат ва ғафлатда қолдирди. Натижада ушбу режимнинг омиллари бу инқилобий ҳаракатда иштирок этганларни ёлғондан чет элдан келган бегона кимсалар деб эълон қилишди. Табриз шаҳрида шоҳнинг золим ва мустабид режимига қарши  халқ қиёмининг кенгайиши эронликларнинг ўйғонишга сабаб бўлди ва ўз навбатида кейинги инқилобий ҳаракатларга катта тасир кўрсатди.

Бундан 19 йил олдин милодий 1999 йил феврал ойининг 18-чисида:

Ироқнинг машҳур уламоларидан бири Оятуллоҳ Сайид Муҳаммад Содиқ Садр Нажаф шаҳрида террор қилинди ва шаҳодатга етди. Унинг шаҳодат топгани оқибатида Ироқнинг мусулмон халқи бир нечита эътирозли кўча намойишлар барпо этишлари билан ушбу режимнинг собиқ режимини Оятуллоҳ Садрни шаҳодатга етказишнинг масъули деб билишди. Шунингдек Саддом режимига мухолиф бўлган гуруҳлар ҳам диний уламоларни террор қилишда, жумладан бу террордан бир йил олдин Оятуллоҳ Ғиравий ва Оятуллоҳ Буружердийни шаҳодатга етказгани учун ушбу режимнинг собиқасини эътиборга олган ҳолда Ироқнинг баъс режимини Оятуллоҳ Сайид Муҳаммад Содиқ Садр террорининг омили деб эълон қилишди. Ироқнинг собиқ режими милодий 1968 йилда қудрат бошига келганидан бошлаб Нажаф илмия ҳавзаси ва ушбу мамлакат руҳонийларининг фаолиятларини заифлантириш сиёсати йўлида диний уломоларнинг кўпчилигини шаҳодатга етказди.