март 08, 2018 11:06 Asia/Tashkent

Ислом дини суюкли Пайғамбари (с) -нинг энг буюк мужизаси бӯлмиш Қуръони карим инсонларни саодат ва ҳидоят нури томон даъват этувчи китобдир.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!

 Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

«Иймон зиёси” туркум эшиттиришининг навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга ҳавола этамиз. Дастуримиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.  

Мусулмонликни янги қабул қилган  эмбриолог профессор Кейт Мур шундай деб айтади:  "Мен милодий 7 -чи асрда ҳайратга келтирадиган мужизаларни яратган Қуръоннинг тиббий мужизалари  ҳақидаги хабарни эшитганимда агарчи уша замонда эмбриология илми ҳали мавжуд бӯлмаса жуда ҳайратланиб қолдим. Ислом дини суюкли Пайғамбари (с) -нинг энг буюк мужизаси бӯлмиш Қуръони карим инсонларни саодат ва ҳидоят нури томон даъват этувчи китобдир. Чунончи Исро муборак сурасининг 9 ояти каримасида шундай марҳамат этади:  " Албатта, бу Қуръон энг тўғри йўлга ҳидоят қилур ва яхши амалларни қилувчи мўминларга, албатта, ўшаларга, улуғ ажр борлиги хушхабарини берур."

Самовий бу китоб башариятни ҳидоят этиш учун  турли йӯллардан фойдаланади.  Бу йӯллардан бири илмий мавзӯларни баён этишдирким уша вақтгача ҳеч кимнинг хабари йӯқ эди.

Қуръоннинг илмий мужизаси ҳозиргача халқнинг аксарияти,  айниқса донишмандларни ҳидоят этиш сабабига айланди. Қуръони карим бу ҳақда Саба муборак сурасининг 6 -чи ояти каримасида шундай келтиради: "Илм берилганлар сенга Роббингдан нозил қилинган нарсани айни ҳақ деб ва азиз ва мақталган зотнинг йўлига ҳидоят қилур деб билурлар. (Барча ҳақиқий илм соҳиблари сенга, эй Пайғамбар, Роббингдан нозил қилинган Қуръон ҳамманинг устидан ғолиб ва ҳамма томондан мақталган зотнинг–Аллоҳ таолонинг йўлига ҳидоят қилади деб биладилар.)"

Тарих давомида инсофли донишмандларнинг аксарияти Қуръоннинг илмий мужизалари билан ошно бӯлганларида бу мужизалар баробарида таъзим этишди. Ва баъзида исломни қабул қилишди. Кенг диққат ва зарофат билан Қуръоннинг баён этадиган илмий мавзӯлардан бири инсон эмбрионининг қандай пайдо бӯлиши ва унинг ривожланиши,  бу ҳам бӯлсин 1400 йил олдин мавзӯси ҳисобланади.

Канадалик профессор Кит Мур  дунёнинг машҳур эмбриологларидан бири бӯлиб бу илмнинг отаси ҳисобланади.  У 1984 йилда Канада анатомия анжуманида Ҷи Эс Би  муътабар мукуфотини олишга муяссар бӯлди. Профессор Мурга бошқа мукофотлар ҳам тақдим этилган.

У шунингдек Канада анатомия анжуманининг собиқ раиси,   Америка клиник анатомиясининг раҳбари, тиббий илмлар маркази раисининг ӯринбосари ва 1976 -1984 йиллар давомида анатомия  кафедрасининг раиси эди. Кутилмаган бир ҳодиса бу буюк донишманднинг илмий ва шахсий ҳаёт йӯлини ӯзгартириб юборди.

Бир гуруҳ исломий уламолар эмбрионнинг ривож -равнақ топиши ва нутфанинг ташкил этилишига оид бӯлган оятларни йиғиб уларни дунёнинг охирги илмий ютуқларига мувофиқлаштиришга ҳаракат қилишди. Улар ушбу заминада ҳамкорлик қилиш учун Кит Мурни даъват этишди. Дастлаб Кит Мурга қилинган ушбу таклифдан уни ҳайратга келтирди.

Унинг нуқтаи назарига кура 1400 йил олдин Қуръони каримда  инсон эмбриони ҳақида келтирилган фикрлар илмий янги ривожланишни эътиборга олган ҳолда ҳақиқат бӯлиши мумкин эмасди.  У шундай деб айтади:  Мен йиллар олдин милодий 7 -чи асрда мусулмонларнинг азаматидан хабардор эди ва улар тиббиёт илмида катта хизмат кӯрсатганларини ҳам билардим. Аммо диний ҳақиқат набавий ҳадислар ва Қуръонда мавжуд бӯлган тиббий ва илмий идеялар ҳақида кӯп билмасдим.  "

Доктор Мур бу олимларнинг таъкидлари билан Қуръоннинг одам зурриёти ҳақидаги оятларни  ӯрганишни қабул қилди. Бу оятларнинг маъносини жиддий урганиш уни ҳайратга келтирди. Унинг ӯзи дунёда машҳур эмбриологлардан бири ҳисобланади.

Қуръони карим  ушбу мавзӯ ҳақида баён этган нозик илмий нуқталарни мутолаа этганида ҳайратда қолди. Айниқса илм Қуръонда таъкидланган нуқталарни ҳозирда кашф этган. Масалан,  Шуро муборак сурасининг 12 сурасидан 14 -чи оятигача шундай келтирилади: " Осмонлару ер (хазиналари) калитлари Уникидир. У хоҳлаган одамига ризқни кенг ёки тор қилур. Зотан у барча нарсани ўта билгувчи зотдир.

13 . У зот сизларга дин этиб Ўзи Нуҳга васият қилган ва сенга ваҳий қилган нарсамизни ҳамда Иброҳим, Мусо ва Ийсоларга васият қилган нарсамизни шариат қилди. «Динни барпо қилингиз ва унда тафриқага тушмангиз», деди. Мушрикларга сен уларни даъват қилган нарса оғир келди. Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кишисини (Пайғамбарликка) танлаб олур ва У Ўзигагина илтижо этгувчи кишини ҳидоят қилур. (Эй одамлар, динни Аллоҳ таолодан қандай келган бўлса, шундай барпо қилингиз, унга ана шундай ҳолида амал қилингиз. Дин ҳақида турли тафриқага тушиб, ихтилоф қилмангиз.) Улар фақат ўзларига илм келгандан кейингина, ўзаро ҳасад-адоват қилишиб тафриқага тушдилар. Агар Роббингдан (азоблашни) маълум муддатгача (қолдириш) ҳақида сўз ўтган бўлмаганида, улар орасида албатта ҳукм чиқарилган бўлур эди. Албатта, улардан кейин китобга ворис қилинганлар у ҳақида шак-шубҳададирлар."                         Доктор Мур бу оятларнинг таржимасини жиддий таҳлил этганидан кейин шундай айтади:  Қуръоннинг ҳужайрашунослик ҳақидаги кӯп матлаблари эмбриология илмининг қӯлга киритилган замонавий ва янги ютуқлари билан мувофиқ келади ва ундан ҳеч қандай фарқи йӯқ. Аммо ҳали у эмбрионнинг такомуллаши ҳақида Қуръоннинг илмий айрим мавфҳумларини тушунмасди. Масалан у шундай деб айтади:  Айрим оятлар ҳам борки уларни аниқ илмий шарҳ изоҳ беришга эга эмасман.  Бу ҳақда эмбриология илмида олиб борилган янги тадқиқотлар мақолаларда ишора этилмаган сабабли уларнинг тӯғри ёки нотӯғри эканлиги ҳақида фикр билдиролмайман. Мисол учун Алақ сурасининг иккинчи оятига ишора этиш мумкин. “У инсонни алақдан яратди.”

Алақ сӯзининг араб тилидаги маьноларидан бири золудир. Доктор Мур эмбрион бошланишида золуга ӯхшагани сабабли бирон бир фарзияга эга эмасди. У лабораторияда бир золу шаклида эмбрионнинг бошланғич босқичини микроскопда тақослаб кӯрди. Бу икки нарсанинг бир бирига ӯхшашидан ҳайратланиб қолди. Дар воқеъ у учун ҳозиргача номаълум бӯлган эмбриология илмининг берган тавсифларидаги янги маълумотлар Қурондан эканлигига тушуниб етди.

Шундай хулоса қилиш мумкинки кӯп олимлар,  жумладан Кит Мурни Қуръоннинг илмий мужизалари ислом динининг ҳақиқат эканлиги билан ошно этади ва уларни иллоҳий ҳидоят нур томон ҳидоят этади.