март 15, 2018 18:34 Asia/Tashkent

Унутмангки, никоҳнинг асосий мақсади тинчлик ва осойишталикка эришишдир.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!

 Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

«Оила – жамиятнинг пойдивори” туркум эшиттиришининг навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга ҳавола этамиз. Дастуримиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз. 

Турмуш қуриш ва оиланинг шаклланиши , бошқа муҳим вазифалар сингари тайёргарликни талаб қилади. Агар ўзингиз бошиданоқ ўзингизни муҳим бир мақсадга тайёрлана олмасангиз ва масъулиятни ўз зиммангизга олиш имконига эга бўлмасангиз, сиз ҳеч қачон муваффақиятли никоҳни тажриба қилмайсиз.Унутмангки, никоҳнинг асосий мақсади тинчлик ва осойишталикка эришишдир.

Баъзан ортиқча оила барпо қилишдаги инжиқликлар ва  турмуш ўртоғини танлаш узоқ муддатли ёлғиз қолишга олиб келади, лекин бошқа томоннинг жозибадорлиги, маданий ва ижтимоий хусусиятлари, мажбуриятлари ва имкониятлари, қобилиятларини ҳисобга олмаган кишилар келажакдаги турмушларида зарур бўлган  осойишталик ва хавфсизликни  ҳеч қачон ҳис эта олишмайди ва охир-оқибат  ҳаётнинг ушбу зайиф пойдевори ва асослари қуллаб тушади.

Оила масалалари бўйича маслаҳатчи ва жинсий соғлиқни сақлаш мутахассиси доктор Озайн, ҳар бир жамъиятнинг асосий устуни “оила” бўлсада, аммо никоҳ ва оила қуришнинг асосий мақсади тинчликка эришиш эканлигини унутманг, деб айтади.

Никоҳ муваффақиятли бўлиши учун турмуш уртоқни танлаш бир-бирига мос келиши лозим. Бир биримизни яхши кўрамиз ва менга маъқул тушди ва агар бир-биримизни тушунмасак ҳам бир-биримиз билан келишамиз деб айтсак ҳам лекин гоҳи вақтларда айтилган бу сўзлар фақат сўзда қолади холос!

Албатта турмуш уртоқ оиласининг маданий хусусиятларидан бир қисми сизнинг ҳаётингизга кириб қолади. Чунки бу қиз ва уғил уша оилада таълим-тарбия  олишган. Қазоват қилмасдан маъқул қилган шахсингизни яхши таниб олишингиз учун савол беришга сайъ-ҳаракат қилинг.

Одамлар ўз ҳаётларида фавқулодда тарзда ўзгаришлари шарт эмас. Аслида эр ва хотиннинг вазифалари бир-бирларини ўзгартириш эмас. Одамлар бир-бирлари билан бир қаторда ижобий ўзгаришлари ёки салбий ўзгаришлари ҳам мумкин. Шунга эътибор қаратишингиз лозимким, сиз ана шу кўраётган ёки таниган одам билан турмуш қуришингиз лозим. Албатта ҳаёт давомида ҳатто ҳаёт усули ва шахсиятнинг хусусиятларида ўзгаришлар юзага келади ва эру хотин бир-бирлари билан яқинлашишади. Аммо бу нарса зарурий эмас.   Агар қарши томоннинг фикрини ўзгартиришни хоҳласангиз бундан кафолат йўқлигини билишингиз керак. Бинобарин эҳтимолан келажакда сиз эътирозлар ва кескинликларга юзмаюз бўлишингиз мумкин. Демак қарши томоннинг оиласи ва шахснинг маданий хусусиятларига эътибор қаратиш лозим бўлади.                                                  

Умуман қилиб айтганда, нисбий маъқуллаш ва танлаш мавжуд бўлиши керак. Масалан агар мазҳабий бир оиладан бўлган шахс мазҳабий усулларга эътиқод қилмайдиган қизнинг совчилигига борса, уша бошидан бошлаб келажакда нима муаммолар ёки кескинликлар билан юзмаюз бўлишини башорат этиши ёки тушуниши лозим. Устувор оилани ташкил этиш, мувафаққиятли  никоҳ барпо этиш ва осойишта ҳаёт кечиришнинг асосий омилларидан бири бу эр ва хотиннинг бир-бирига тенг келиши ҳисобланади.

Ислом дини эр ва хотиннинг оила қуришда бир-бирларига тенг келишини кенг равишда таъкидлайди ва уни “кафв” сўзи билан эслатади.  Бугунги кунда никоҳ этишда бирбири билан тенг келиш масаласи илмий, молиявий ва оила жиҳатидан тенг келишдир. Аммо диний ривоятларда бир -бирига тенг келиш масаласи ҳама нарсадан олдин иймондадир. Ҳақиқатан ҳам икки кишининг бирбирига яқин бўлиши ва ўхшашнинг энг муҳим босқичи диндорлик чеҳрасида жилваланиши лозим. Яъни бир-бирига тенг бўлган мўмин мўминдир ва бирбирига ўхшаш диндор эса диндор маъносидадир.

 Қуръони карим Нур сурасининг 26 ояти каримасида шундай марҳамат қилади. “Нопок хотинлар нопок эркаклар учундир. Нопок эркаклар нопок хотинлар учундир. Покиза аёллар покиза эркаклар учундир. Покиза эркаклар покиза аёллар учундир. Ана ўшалар у (бўҳтончи)лар айтаётган нарсалардан поклангандирлар. Уларга мағфират ва гўзал ризқ бордир. (Шу билан ифк ҳодисаси — мусулмонлар жамоасини катта мусибатга солган ҳодиса ҳақидаги оятлар ниҳоясига етди. Бу ҳодиса Пайғамбар (с.а.в.) оиласининг поклигини ва бу оилани Аллоҳнинг Ўзи сақлашини исбот этди.) “”

Ўтган дастуримизда негиз ёки асос оила ҳақида сўҳбатлашган эдик. Негиз оила ҳам турли шаклларга эгадир. “Бирбирига боғлиқ негиз оила” бундай хонадонларнинг шаклидан ҳисобланадиким, бундай оилаларнинг негиз оилаларга яқин бўлиши боис бундай деб номланади.  Бундай оилаларда эр ва хотиннинг қариндошларидан бир неча нафари оиланинг асосий шахслари билан бирга яшайдилар. Оиланинг ички қудрат ва ишларни бошқариш  нуқтаи назаридан  оила аъзолари оила раиси ва асосий оилага бўй сунишади. Ана шу хусусият кенг ривожланган оилалардан уни фарқ қилдиради. Бундай оилалар жаҳон ва ўзига хос равишда Эрон, ислом ва шарқ дунёсида   кўп учрайди. Негиз оилаларнинг аксариятларида она ва бобо эр ва хотиннинг ака укаси ёки сингиллари асосий шахслар билан бирга ҳаёт кечиришади. Эр ёки хотин ота ва оналарининг оилада ҳузур топишлари кўпинча иқтисодий  ва маданий илдизга эгадир.      

 

Ёрлиқ