март 18, 2018 13:49 Asia/Tashkent
  • Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида

Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнидаги туркум эшиттиришнинг янги сони эфирда.Унда ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий ўзгаришлар борасида сизга маълумот берамиз.

Дастлаб муҳим мавзуларнинг қисқача шарҳи билан танишинг:

Энди энг муҳим мавзуларнинг тафсилотига ӯтамиз:

  1. Остона шаҳрида Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари учрашдилар
  2. Камилов ва Лавров ўртасида телефон мулоқоти бўлиб ўтди
  3. Ӯзбекистон  элчиси Теҳрон-Тошкент муносабатлари ривожланаётганлигини таъкидлади
  4. МХХ Давлат хавфсизлик хизматига айлантирилди, унинг ваколатлари белгилаб берилди
  5. Ўзбекистонлик кузатувчилар Россиядаги президент сайловига таклиф этилди
  6. Олий Мажлис Сенати Кенгаши 50, 100, 200 ва 500 сўмлик тангалар чиқариш бўйича таклифни маъқуллади
  7. Тожикистон фуқаролари 16 мартдан бошлаб Ўзбекистонга визасиз кира бошлашди.
  8. Туркияда расмий ишлаш имконияти яратилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев 15 март куни Остонадаги Оқўрда қароргоҳида мулоқот қилишди.

Бу ҳақда Тошкент шаҳридаги ҳамкоримиз Маҳмула Муҳаммадкарим қизи хабар беради.

 Хххххххххххххххх

Тошкентда бўлиб ўтадиган Афғонистон бўйича юқори даражадаги халқаро конференция мулоқотнинг асосий мавзуси бўлди

Ўзбекистон ва Россия ташқи ишлар вазирлари Абдулазиз Камилов ва Сергей Лавров телефон орқали мулоқотда Тошкентда бўлиб ўтадиган Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича конференцияга тайёргарлик масалаларини муҳокама қилишди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

"17 март куни мунтазам сиёсий маслаҳатлашувлар амалиёти доирасида Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камиловнинг Россия Федереацияси ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди", — дейилади ТИВ хабарида.

Матбуот хизматининг маълум қилишича, Тошкентда бўлиб ўтадиган Афғонистон бўйича юқори даражадаги халқаро конференция мулоқотнинг асосий мавзуси бўлди.

Вазирлар, хусусан, тайёргарлик жараёни, конференция мазмун-мундарижаси, Тошкент анжуманининг якуний ҳужжати лойиҳаси ва афғон муаммосини сиёсий ҳал қилиш масаласи бўйича ҳамкорликдаги келгуси саъй-ҳаракатларни муҳокама қилишди.

"Томонлар Афғонистон марказий ҳукумати ва "Толибон" ҳаракати ўртасида тўғридан-тўғри музокараларни йўлга қўйиш зарурлиги борасида якдил фикр билдирди", — дейилади хабарда.

Афғонистон бўйича халқаро конференция Тошкентда 26-27 март кунлари бўлиб ўтади.

Ўзбекистон ТИВнинг маълумот беришича, Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича халқаро конференцияда иштирок этиш учун ЕИ ташқи сиёсат хизмати раҳбари, БМТ бош котиби, Хитой ташқи сиёсат маҳкамаси раҳбари таклиф этилган. АҚШ давлат котибининг биринчи ўринбосари, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ҳам анжуманда иштирок этади.

Хххххххххххххххххххххххх

Ӯзбекистон Жумҳуриятининг Эрондаги элчиси Баҳодир Абдуллаев Эрон Ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги радиоси мудири Носир Зиёратирод билан суҳбатда Эрон-Ӯзбекистон муносабатларининг қадимийлиги, бу икки халқ тарихий маданий ва диний муштаракликларга эга эканлиги  ҳақида гапириб, бу муносабатларнинг ривожида, айниқса, Машҳад шаҳрини ободонлаштиришда  Мир Алишер Навоийнинг муносиб улуши борлигини таъкидлади.

Баҳодир Абдуллаев  шунингдек, Теҳрон ва Тошкент ӯртасида авиақатновларни қайта тиклаш масаласи долзарб  эканлигини таъкидлаб, шу масалани муҳокама қилиш учун ӯтган ҳафта Ӯзбекистондан салоҳиятли бир ҳайъат  Теҳронга ташриф буюрганини қайд қилди.

Ӯзбекистон элчиси, шунингдек бу мулоқотда  Тошкент шаҳрида Эрон Ислом Жумҳурияти Радио ва телевтдениеси офисини очиш учун кӯмаклашишга тайёр эканлигини билдирди.

--Яқинда Қазвин вилоятида бӯлдим, илова қилди элчи.—Аллақачон қазвинлик сармоядорлар ҳайъати  Ӯзбекистоннинг Қашқадарё вилоятида бӯлиб қайтишди. Яқинда Қашқадарёлик тадбиркорларнинг Қазвинга келишлари кутиляпти. Бу икки вилоят ӯртасида иқтисодий муносабатларни ривожлантиргач, вилоятлар аро иқтисодий ҳамкорликларни йӯлга қӯйиш  ниятидамиз.

Мулоқотда Эрон Ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиоси мудири Носир Зиёратирод  радионинг 25 йилдан бери фаолият  кӯрсатаётгани, унинг  Эрон ва Ӯзбекистон халқларининг дӯстона муносабатларини мустаҳкамлашдаги муҳим роли ҳақида тӯхталиб ӯтди. У шунингдек Эрон Ислом Жумҳуриятининг қӯшни мамлакатлар, айниқса, Марказий Осиё минтақаси мамлакатлари билан муносабатларни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш масаласига жиддий эътибор қаратишини таъкидлаб, илова қилди: мамлакатларимиз ӯртасидаги тарихий ва маданий муштаракликлар  Эрон ва Ӯзбекистон халқларининг янада  яқинлашувига замина яратади.

Хххххххххххххх

Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати Давлат хавфсизлик хизмати сифатида қайта ташкил этилади. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Миллий хавфсизлик хизмати фаолиятини такомиллаштириш тўғрисидаги фармонини имзолади.

Ҳужжатда Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати мамлакатнинг конституциявий тузуми, суверенитети, ҳудудий яхлитлиги, иқтисодий яхлитлиги, иқтисодий ва мудофаа салоҳиятини ташқи ва ички таҳдидлардан ҳимоя қилиш тизимида алоҳида ўрин тутиши қайд этилган.

«Ўзбекистон Республикаси Миллий Хавфсизлик хизмати Ўзбекистон Республикаси Давлат Хавфсизлик хизмати сифатида қайта ташкил этилсин.

Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Давлат Хавфсизлик хизмати Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади», дейилган ҳужжат матнида.

хххххххххххххххх

Ўзбекистон президенти томонидан имзоланган Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларининг ўзаро келиб кетишлари тўғрисидаги битимга мувофиқ Тожикистон фуқаролари 16 мартдан бошлаб Ўзбекистонга визасиз киришлари мумкин, деб хабар қилди Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.

"2018-йилнинг 14-март куни Ўзбекистон томони ички давлат процедураларини якунлади — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2018-йил 9-март куни Душанбе шаҳрида имзоланган Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларининг ўзаро келиб кетишлари тўғрисидаги ҳукуматлараро битимни тасдиқлади.

Ёрқин баҳор байрами Наврўз арафасида икки мамлакат аҳолисига қулай шарт-шароит яратиш мақсадида Тожикистон Республикаси фуқароларига ушбу Битимни расман кучга киришига қадар вақтинчалик қўллаш тўғрисида қарор қабул қилинди", — дейилади хабарда.

2018-йил 16-мартдан эътиборан Тожикистон Республикаси фуқаролари амалдаги сафар ҳужжатлари (дипломатик, хизмат ва хорижга чиқиш умумий фуқаролик паспорти) билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида визасиз (30 кунгача) бўлишлари мумкин.

Ххххххххххххххххххх

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги билан Туркиянинг “TAYGA GRUP” фирмаси ўртасида шартнома имзолангани хабар берилганди.

Унга асосан Туркия Республикасининг Анталия шаҳрида жойлашган меҳмонхоналар хизмати учун танлов асосида фуқаролар ишга таклиф этилмоқда.

Хусусан, таклиф этилаётган иш ўринлари орасида - хона тозаловчи, идиш-товоқ ювувчи, меҳмонхона ҳудудини тозаловчи, аниматорлар, қабул бўлими хизматчиси, сервис ва хизмат кўрсатиш бўйича хизматчи, меҳмонлар билан ишлаш бўлими хизматчиси, ошхона ишчилари (официант, ошпаз, ошпаз ёрдамчиси) бор.

Иш вақти давомийлиги - 9:00 дан 18:00 гача (қўшимча ишлаган вақт меҳнат шартномасига асосан тартибга солинади).

Иш кунлари - душанбадан – жумагача (дам олиш ва байрам кунларидаги иш меҳнат шартномасига асосан тартибга солинади), иш ҳақи миқдори - 1604 янги турк лираси (430 АҚШ доллари).

 

Ёрлиқ