Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун жума Ҳижрий-шамсий 1397-чи йил фарвардин ойининг 24-чиси Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил ражаб ойининг 26-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2018 йил апрел ойининг 13-чи кунидир.
Бундан 1442 йил олдин, ҳижратдан олдинги учинчи йилнинг 26-ражаб ойида Ислом Пайғамбари(с)-нинг амакилари ва ҳазрат Али (а)-нинг оталари Абу Толиб Макка шаҳри мушриклар қуршовида бўлган бир ҳолда оламдан ўтди. Ҳазрат Муҳаммад (с) боболари Абдулмуталиб вафот этганидан кейин саккиз ёшда бўлганларидан бошлаб Абу Толиб назорати остида бўлган эдилар. Абу Толиб Худо расули (с)-нинг рисолатлари бошланганидан сўнг исломни қабул қилади ва Қурайш мушриклари қаршисида ҳазрат Муҳаммад (с)-нинг энг муҳим ҳомийларига айланади. Абу Толиб вафот этишдан олдин қариндош ва дўстларини исломга эргашишларини ва ҳазрат Муҳаммад (с)-ни ҳимоя этишни тавсия этади. Абу Толиб вафот этган йилда Худо Расули (с)-нинг вафодор умр йўлдошлари ҳазрат Хадича ҳам вафот этган эди. Шу сабабдан Худо Расули (с) ўша йилни “қайғу йили” деб атаган эдилар. Раусли Акрам (с) Абу Толиб вафот этганидан кейин шундай буюрган эдилар: “Абу Толиб тириклигида Қурайш мендан ҳадиксирар эдилар ва менга таҳдид қололмасдилар”
Бундан 881 йил олдин ҳижрий-қамарий 558 йил 26-ражаб кунида:
Буюк муаррих, муҳаддис ва фақеҳ олим Ибн Дубайси Ироқда таваллуд топди. У диний билимларни ўзлаштирди ва ундан сўнг шогирдларига дарс бериш ҳамда тадқиқот ишлари билан шуғулланишни бошлади. Ибн Дубайсий ўткир зеҳн соҳиби эди. Бу араб тарихчиси томонидан бир қанча китоблар нашр этилган. Улар орасидан "Восит таърихи", "Бағдод тарихи" каби асарларни тилга олишимиз мумкин.
Бундан 323 йил илгари, милодий 1695 йил 13 апрелда машҳур франсуз ёзувчи ва адиби Жан Де Ла Фонтен оламдан ўтди. У 1621 йилда туғилган. Ёшлик чоғидан қадимий афсона ва ҳикояларни ўқишни жуда яхши кўрарди. Шу сабабли унинг ижоди афсона ва ҳикояларга бой. У Франция ёзувчиларнинг адабий анжуманига аъзо бўлишидан сўнг “Тамсилий ҳикоялар” унвонли мажмуасини ёзишни бошладиким унинг 12 қисми ёзувчининг ўлимидан бир йил олдин таълиф этилди. У ушбу мажмўада шарқнинг қадимий достонлари, айниқса “Калила ва Димна”-дан илҳомланиб ўз насиҳатларини ҳайвонлар тилидан баён этади. Ла Фонтендан богшқа кўп асарлар ҳам мерос қолган.