Биз ва тингловчи
Компьютерни яратиш тарихи
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
"Биз ва тингловчи" номланган ҳафталик эшиттиришнинг навбатдаги сони яна эфирда. Айрим мухлисларимизнинг талабларига биноан бугунги суҳбатимиз “Компьютерлар тарихи” мавзуси борасида сўз юритамиз. Бизни тинглаб борасиз деган умиддамиз.
Ҳозирги вақтда инсон ҳаётига компьютер жадал кириб келмокда. Компьютер иш юритишни осонлаштиради, янги ҳужжатлар ва ҳар хил матнларни тез ва сифатли тайёрлаш ва таҳлил қилиш, телефон алоқа орқали ахборотлар билан алмашиш, мураккаб ҳисоб китобларни тез бажариш ва ишлаб чиқариш жараёнини осонлаштиради. Яқин келажакда компьютерсиз ҳаётимизни тасаввур қилиб бўлмайди. Шунинг учун ҳар бир кишига тушунарли бўлган кичик хажмдаги билимлар жуда керак бўлади. Қадим замонлардан бошлаб одамзод ўзига ўхшаш механик машинани - ёрдамчини (роботни) яратиш орзуси билан яшаб келган эди. Шу машиналарни яратилиш тарихининг дастлабки саҳифалари француз файласуфи, ёзувчиси, математики ва физики Блез Паскал (1623-1662) номи билан боғлиқ. У 1642 йилда биринчи жамловчи (қўшиш ва айириш) машинани яратди. 1673 йилда эса бошқа олим олмониялик Готфрид Вильгельм Лейбниц (1646-1716) 4та арифметик амални бажарувчи машинани яратди. XIX асрдан бошлаб бу машиналарга ўхшаш машиналар жуда кўп қўлланар эди. Асосан бу машиналар ҳарбийлар томонидан қўлланар эди. Лекин ҳисоблаш тезлиги жуда паст эди, чунки бу машиналар хотирага эга эмас эди. Универсал автоматик ҳисоблаш машинани яратиш ғояси ва лойиҳаси Кембридж университетининг професори Чарльз Бейбиджга (1792-1871) мансубдир. Унинг лоиҳаси бўйича бу машина хотира кисми, ҳисоблаш қисми, бошқариш қисми ва чиқариш қисмига эга бўлиши шарт эди. XIX асрнинг охирида ва XX асрнинг ўрталарида фан ва техниканинг барча соҳаларида жуда кўплаб кашфиётлар ва ихтиролар қилинди. Бу кўп меҳнат талаб қиладиган машиналарни яратишга зарурат пайдо қилди. Бейбиджнинг лойиҳаси асосида кўп олимлар машиналар яратишга ҳаракат қилган ва 1941 йилда Говард Эйкен электромеханик реле асосида биринчи ЭҲМ (электро ҳисоблаш машинаси) яратди. Бу машинани номи MARK-1 эди. Лекин унинг тезлиги замон талабларига жавоб бермас эди.1943 йилда Джон Мочли ва Преспера Экерта электрон лампалар асосида бошка ЭҲМни яратган. Унинг номи ENIAC эди. У MARK-1 дан минг марта тезкоррок эди, лекин унинг ҳам камчиликлари бор эди: оғирлиги - 30 тонна; узунлиги 30 метр хонани эгаллар эди; таркибида 18 000 электролампалар бор эди; ишлаш жараёни жуда мураккаб ва бу машина жуда тез ишдан чиқар эди. Шу камчиликларни бартараф қилиш учун олимлар жуда кўп меҳнат килар эди. Биринчи ЭҲМ лар авлоди лампали деб номланади. 1948 йилдан электрон лампалар ўрнига кашф этилган транзисторлар қўллана бошланди ва шунинг учун 2- авлод ЭҲМлари транзисторли деб номланган. 1959 йилда Роберт Нойс (INTEL фирмасини аратган одам) битта пластинада бир нечта транзисторларни жойлаштириб интеграл схемалар ёки чипларни яратган. 1968 йилда Burroughs фирмаси томонидан интеграл схемаларда ишлайдиган биринчи компьютерни чиқарди. Учинчи ЭҲМлар авлоди катта интеграл схемали деб номланади. Тўртинчи эса кичик интеграл схемали авлод деб номланади. 1970 йилдан бошлаб INTEL фирмаси хотиранинг интеграл схемаларни чиқара бошлади. Шу фирмада ишлаган Маршиан Эдвард Хофф шу йилда микропроцессорни кашф этган. 1981 йилдан бошлаб ЭҲМ тарихининг янги саҳифаси, персонал компьютерлар саҳифаси бошланди. Шу йилда IBM (International Business Machines) фирмаси томонидан персонал компьютерлар сериялаб чиқара бошланди. Шунинг учун персонал компьютерлар стандарти шу компьютер номи билан номланади – IBM PC (personal computer).
Қадрли мухлислар, сиз ўзингизнинг дастурингиз бўлган “Биз ва тингловчи” рукни остидаги ҳафталик эшиттиришининг янги сонини тинглаяпсиз.
Эслатиб ўтамиз, сиз ушбу эшиттиришлар орқали фикр- мулоҳаза ҳамда таклиф ва танқидларингизни радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com / uz ва электрон манзилимиз uzbek@ ParsToday.com ҳамда мобайл апликешн орқали бизга юборишингиз мумкин.
Биз билан ушбу телефон рақами орқали ҳам боғланишингиз мумкин:+98939736 25 45 Машҳад шаҳри,
Қўнғироқларингизни кутиб қоламиз.
Эшиттиришимиз давом этади.
Компьютерда ҳар хил турдаги маълумотлар сақланади. Улар билан ишлаш учун биз ҳар хил махсус дастурлар билан фойдаланишимиз зарур, чунки компьютер ўзи ҳеч қанақа ҳаракатлар бажармайди у фақат бизнинг буйруқларимизни ва кўрсатмаларимизни бажаради. Буйруқлар ва кўрсатмалар кетмакетлиги эса дастур деб номланади. Дастурлар 3 турга бўлинади: 1)Система дастурлари тури. Компьютер ишини бошқарувчи ва ҳар хил ёрдамчи амалларни бажарувчи дастурлар. Масалан: файллар устидан ҳар хил амаллар бажариш (қайта номлаш, яратиш, ўчириш, нусхасини олиш, ҳажмини ўзгартириш), дискни тозалаш ва текшириш, компьютерни созлаш ( ташқи қурилмалар ишини бошкариш).Система дастурлар ичида 4 дастурлар гуруҳлари ажратилиб туради. Булар: операцион тизимлар (системалар), утилита дастурлар, драйвер дастурлар ва дастур қопламалар. Шулардан операцион системалар дастурлар гуруҳи жуда катта аҳамиятга эга. Бу дастурлар компьютер ишини бошқаради, ҳар хил дастурларни компьютер хотирасига юклайди ва бажаради, файллар, каталоглар ва дисклар устидан ҳар хил амалларни бажаради. Ҳамма дастурлар шу операцион система дастурнинг имкониятларидан фойдаланади ва шунинг учун ҳамма дастурлар факат шу дастур орқали ишга тушади. Энг таниқли операцион системалар: MS-DOS ва Windows (Microsoft корпорация) дунёдаги компьютерларнинг 75-80%, Makintosh (Apple фирмаси) дунёдаги компьютерларнинг 5-10%, Linux ва Unix дунёдаги компьютерларнинг 10-15%. Утилита-дастурлар бу операцион системани имкониятларини кучайтирувчи дастурлар. Масалан: дисклар устидан ҳар хил амалларни бажарувчи дастурлар, компьютер ишини тезлаштирувчи дастурлар, маълумотлар ҳажмини ўзгарувчи дастурлар, вирусларни аниқловчи дастурлар ва … Бошқа кўп тарқалган система дастурлардан бири бу драйвер-дастурлари, утилита-дастурлари ва дастур-қопламалар. Драйверлар-дастурлар бу операцион системага ташқи ва ички қурилмалар билан ишлашда қулайликлар яратувчи дастурлар.
Ҳозир эса радиомиз сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида чоп этилган муҳим янгиликлар билан сизни ҳамкоримиз Абдуллоҳ Зуҳур таништирадилар.
Ҳамкоримиз Абдуллоҳ Зуҳурнинг суҳбатлари эди.
Энди эса радиомизнинг эшиттиришлари борасида жиззахлик тингловчиларимиздан бири Шерзоднинг билдирган фикрларини биргаликда тинглаймиз.
Тингловчимиз Шерзоднинг билдирган фикрлари эди.
Қадрли мухлислар, "Биз ва тингловчи" рукни остидаги туркум эшиттириш билан ҳамкорликни янада фаоллаштирасиз деган умиддамиз. Бундан кейин ҳам Эрон радиоси орқали эфирга узатилаётган эшиттиришлар борасида қимматли маслаҳатларингизни бизга дариғ тутманг. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Омон бўлинг.