апрел 12, 2018 14:31 Asia/Tashkent

Соғлом руҳ ва жисмга эга бўлиш учун ҳис-туйғуни назорат этиш зарурий иш ҳисобланади.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.

    Ассалому алейкум азиз  ва муҳтарам тингловчилар.  Мен Адиба Қодирий  " Соғлиғимиз ўз қўлимизда " туркум эшиттиришнинг навбатдаги  сонини эътиборингизга ҳавола этаман. Ҳаво тӯлқинларида бизга ҳамроҳлик қиласиз, деган умиддамиз.

Ўзимизнинг саломатлигимиздан бохавар бўлмоқ ҳис-туйғуларни назорат этишга аҳамият қаратишимизни талаб этади ва у соғлом руҳия ва жисмга эга бўлишимиз учун зарурий нарса ҳисобланади. Айрим вақтларда, кичик бир хурсанд бўлиш биз учун саломатлик ва енгиллик ҳисс-туйғусини армуғон этади. Бунга қарши айрим вақтларда эса жузъий бир асабийлашиш ва хафачилик биз учун катта мушкулотлар юзага келишининг сабабига айланади.

Азиз тингловчилар, ўтган дастуримизда ҳис-туйғуни назорат қилиш ва уни бартараф этиш айрим йўлларига ишора этиб ўтган эдик ва ҳис-туйғуга эътибор қаратиш шахснинг ўз саломатлигидан бохавар бўлиш ва соғлигида катта рол уйнайди деб эслатиб ўтган эдик. Бугунги дастурмизда сизнинг эътиборингизни бу заминадаги бошқа масалаларига жалб этамиз.

Соғлом руҳ ва жисмга эга бўлиш учун ҳис-туйғуни назорат этиш зарурий иш ҳисобланади. Гоҳида оддийгина хурсанд бўлиш бизга саломатлик ва енгилликни армуғон этади. Бунга қарши гоҳида кичик бир асабийлашиш ва хафа бўлиш бош оғриғининг юзага келиши сабабига айланади. Ҳиссий муаммолардан кейин юзага келадиган хасталик ёки оғриқ шундай ҳақиқатнинг нишонаси ҳисобланадиким, инсоннинг тана аъзолари меҳр-муҳаббат ва ҳис-туйғунинг тасири остидадир. Инсон организми фақат озиқ-овқат маҳсулотларини ҳазм этиб энергияга айлантириш билан чегараланиб қолмайди, балки ўз ҳаётини сақлаб қолиш учун ҳар бир ҳаракат берувчи нарсага муносиб жавоб қайтариши мумкин. Масалан: Хурсандчилик ва яхши кичик бир ҳис-туйғунинг юзага келиши биланоқ, инсон организмида энергия бағишловчи допомин, окситоцин ва серотонин каби хурсандчилик гармонлари вужудга келади. Изтироб ва хавотирланиш вақтида ҳам тана аъзолари ўз мувозанатини сақлаш ва назорат қилиши учун кортизол каби гармонлар вужудга келади. Албатта стресс гармони номи билан танилган гармоннинг вужудга келиши ҳаддан ташқари мизонда юзага келса, хотира ва ўрганишнинг заифланиши каби мушкулотларни вужудга келтиради.  Чунки картизолнинг юқори сатҳда ажралиши суякнинг зичлигини камайтиради ва ортиқча семизлик, қон босими ва юрак касалликларини келтириб чиқаради.   

Аҳамиятга молик бўлган нарса шундаки, бизнинг ҳис-туйғуларимиз зотий эмас, балки замон ўтиши билан бошқалардан олган ҳис-туйғулар ҳисобланади. Бинобарин салбий ҳис-туйғуларни ўзгартириш қудратига эгамиз. Албатта ундан салбий ҳиссиёт унвонида элатиб ўтадиган нарса юз фоизли зарарли нарса эмас, балки унинг мавжудлиги зарурийдир. Бундай ҳис-туйғу бизни хатарлардан огоҳлантиради ва улар билан қаршилик кўрсатиш ёки мувофиқат қилиш учун тайёргарлик кўришни ижод этади. Масалан: қурқув салбий ҳис-туйғу ҳисобланади, аммо бизни вужудга келадиган эҳтимолий хатарлардан огоҳлантиради ва ўзидан бохавар бўлиш сабабига айланади. Шунингдек, ғазабланиш ҳисси бизни кимдир оёғини ўз имкониятидан кенгроқ қуйганлигидан, ҳад-ҳудуни билмасдан бизнинг ишончимиздан суистеъмол қилганлигидан  огоҳлантиради.  Бу ҳис бизни ўзимизни муҳофазат қилишга ундайди. Бинобарин салбий ҳис-туйғу ўз мушкулотларимизга эътибор қаратишимиз ва уни ҳал этишимиз учун бизга кўмак беради. Аммо агар салбий ҳис-туйғу мувозанатдан чиқса, бош оғриқларни келтириб чиқаради ва бизни изтироб,  хаста ва мушкулотларга юзмаюз этади. Албатта ижобий ҳис-туйғулар салбий ҳис-туйғуларга қараганда кўпроқ имтиёзларга эгадир. Ижобий ҳис-туйғуларнинг энг муҳим имтиёзларидан бири бу салбий ҳис-туйғуларни мувозанатга келтиришдан иборатдир. Ижобий ҳис-туйғу кўпроқ маълумотга эга бўлиши учун инсон миясига катта тасир етказади. Дарвоқе, ижобий ҳис-туйғу янги маҳоратни касб этиш ва ўрганиш қудратини оширади.  Бинобарин кунлик ҳаётларида кўпроқ ижобий ҳис-туйғуларга эга бўлган шахслар соғлом ва хурсанд бўлишади ва бошқалар билан яхшироқ алоқа ўрнатишади.

  Амалга оширилган тадқиқотлар шуни кўрсатадики, халқнинг аксарияти салбий ҳис-туйғуни борлигидан уч баробар кўпроқ ҳис этишади.. Чунки бу ҳиссиёт шахснинг бор диққат-эътиборини мушкулотларга жалб этади. Шу сабабдан салбий ва ижобий ҳиссиётлар мизони тенг бўлган  кун ёмон бир кун деб туюлади. Уша кун яхши кун деб ҳис-этишимиз учун ижобий ҳис-туйғуни салбий ҳис-туйғудан уч баробар кўпроқ ҳис этишимиз лозим.

Ўзимизнинг саломатлигимиз ва хурсандчилигимизни сақлашимиз учун ўз саломатлигимизга эътибор қаратишимиз ва салбий ҳис-туйғуларни камайтириш учун режа тузишимиз лозим. Ташқи кўринишда кичик аммо кунлик режада жуда фойдали ишлар билан ўз ҳис-туйғуларга эътибор қаратиш уни назорат қилишни ўз зиммамизга олишимиз мумкин. Бизнинг кунлик ишларимиздан бири ҳис-туйғуга берилиб кетганимизда турли шароит ва вазъиятларда қандай ҳис-туйғуларга эга бўлишимизни эътиборга олишимиз лозим. Биринчи маротаба бирон бир ишни бошлаганингизда эҳтимол ўз ҳис-туйғуларингизга эътибор қаратишингизга эҳтиёж сезсангиз керак. Аммо бошқа ҳар бир одатдек бу ишни ижро этсангиз осонроқ бўлади. Бошқа йўл-йўриқлардан бири бу бир ҳис-туйғуни танлаш ва уни юксалтириш учун сайъ-ҳаракат қилишдир. Масалан ўзингизга ишонч ҳосил қилишни танладингиз деб тасаввур этинг!

Сизнинг ўзингизга ишонч ҳосил қилишингиз учун нима кўмак беради? Масалан бундан кейин бошқалар эмас, балки ўзингиз ўзингиз учун қарор қабул қиласиз. Қайси заминада қарор қабул қилишингиз муҳим эмас, балки машқ қилишингиз ва такрор қилишингиз муҳимдир. Айримлар биз қарор қабул қилиш қобилиятига эга эмасмиз, чунки қабул қилган қароримизга хилоф тарзда амал қиламиз. Буларнинг жавобида шундай айтиш лозимки, бошқатдан қарор қабул қилинг ва қарорингизни бўзиш унинг барча тасирининг ўртадан барҳам топиши маъносида эмас.            

                                      

Ёрлиқ