апрел 12, 2018 14:39 Asia/Tashkent

Пешанадаги ой

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. 

Ассалому алейкум азиз  ва муҳтарам тингловчилар.  Мен Адиба Қодирий  "Эрон афсоналари ва қиссалари" туркум эшиттиришнинг  навбатдаги  сонини эътиборингизга ҳавола этаман. Марҳамат тингланг.

Азизлар, бугун Эрон афсоналари китобидан олинган "Пешанадаги ой " эртакининг давомини  сиз билан биргаликда эшитамиз.   Биз билан бирга бўлинг!

Эсингизда бўлса айтган эдикки Шаҳрабону пахтани йигириб кечқурун уларни тайёрлаб унга топшириш ва уйнинг бошқа ишларини ҳам бажаришни буюрди. Бечора қиз ўз-ўзича шундай айтарди: “Эй Худойим, агар менинг иккита эмас, ҳатто унта қўлим бўлганида ҳам ҳеч қачон бу пахталарни йигиришни охирга етказолмасдим. Агар бу ишни бажармасам кечқурун Муллобожийга қандай жавоб бераман?”. Шаҳрабону далага етиб келди ва сигирни далага ҳайдаб ўзи эса бир қоятош устида утириб чарх билан ип йигиришни бошлади. Кечқурун Шаҳрабону угай она айтган ипнинг ярмини ҳам йигиролмай ғамга ботиб қолди. У йиғлаб юборди. Бирданидан сигир унинг олдига келди ва ёрдам беришни бошлади. Қиз хурсанд бўлди. Ишни тугатиб барча йигирган барча ипни жамлаб бухчага солди ва сигирни ҳайдаб уйга қайтди. Бухчани угай онасига берди. Онаси бор қолган ишларни бажаргин деб буюрди. Ишларни бажарганидан сўнг Муллобожий қуриган қаттиқ нонни унга берди. Қиз қаттиқ нонни совуқ сувга ботириб уни ивитиб еб кейин бир бурчакда йиғлаб ухлади. Энди қиссамизни давомини эшиттинг.               

Қиз бир кун далада сигирини ўтлатиб қўйиб, ўзи чарх йигириб ўтирса, бирдан қаттиқ шамол турибди-ю, пахтасини учириб кетибди. Қиз уни ушлаб оламан деб югуриб кетаверибди, лекин тутолмабди. Охири пахтани шамол қудуқ ичидаги бир қудуққа олиб кириб кетибди. Шаҳрабону бошига уриб қичқириб энди нима қиламан, шундаям угай онам мени ҳар кечаси уради, бугун  мени не балолар кутаётгани аниқ, деб йиғлади. Шу пайтда сигир яқинроқ келиб одамдек сўзлашни бошлади: Жон қизим, қурқма, қудуқ ичига кир, уша ерда бир дев утириптди, сен аввалида унга салом бер, кейин буюрган ҳар бир ишининг тезкарисини бажаргин, чунки девларнинг айтган сўзлари тезкари маънони англатади.  Қисқача қилиб айтганда, сигир дев билан қандай муомала қилишни Шаҳрабонуга ўргатди. Қиз қудуққа кирди. Қудуқ тубига етганида кўзи  боғга дам олиб утирган катта бир дев тушди. У зудлик билан дев олдига бориб саломлашди. «Кўзи шаҳло тишлари оппоқ қиз, саломинг бўлмаганида икки ямлаб бир ютардим, — дейди дев. Энди айтгин-чи сен қаердан келияпсан? Бу ерга кучли ва жасур одамлар ҳам келишдан қурқишади. Сен нима учун бу ерга келдинг?

Шаҳрабону утириб саргузаштини девга таърифлаб берди.

Сўнгра дев айтди: Энди бир тошни олиб менинг бошимга ургин. Шаҳрабону сигир айтган сўзларини эсига келтириб, дев айтган сўзларининг тезкарисини бажарди ва тезда бориб девнинг бошини силашни бошлади. Кейин дев қиздан сўради менинг бошим  

 тозами ёки угай онангнинг боши тозами?

Шаҳрабону айтди: Албатта, сенинг бошинг тоза.

Жуда яхши, энди жойингдан туриб кетмоннинг олиб бу ўйни бузиб ташла, деб айтди дев. Шаҳрабону эса дарҳол супурни олиб ҳовлини супурушни бошлади.  Дев айтди: Менинг ҳовлим яхшими ёки сизларнинг ҳовлингизми?

Шаҳрабону шундай деди: «Сизнинг ҳовлингизни бизнинг ҳовлимиз билан қиёслаш қийин. Чунки бизнинг ўйимиз лой ва хом хиштдан қурилган ва сизнинг ўйингиз эса мармардан.

Энди бориб идишларни синдириб ташлагин,  деди див. Шаҳрабону бориб идишларни ювиб тозалаб қўйди.

 Дев айтди: «Айтгин-чи, менинг идиш- товоқларим яхшими, ёки сизнинг идишларингиз яхшими?

Шаҳрабону айтди: Албатта, сизнинг идиш-товоқларингиз яхшироқдир.

Боракалло, сен жуда доно ва тушунадиган қиз экансан. Энди бориб боғнинг бир бурчагида пахтадан йигирган ипни олиб ўз ўйинга бор, деди дев. Шаҳрабону дев айтган боғнинг бурчагига бориб йигирган ип ва олтиндан тўла бирп неча халталарни кўрди. У олтинларга қўл текизмади. Иккита йигирган ипларни олиб видолашиш учун девнинг олдига келди.

Дев айтди: Қаерга мунча шошилияпсан. Ишинг ҳали тугагани йўқ. Бу ипларни ерга қуйиб бу ҳовлидан иккинчи ҳовли, сўнг ўртасидан ариқ оқаётган учинчи ҳовлига  бориб ариқ олдида утиргин . Сариқ рангли сув оққанида унга тегманг. Қора сув келганда бошинг, кўзларинг ва қошларингни ювгин. Тоза сув келганда юзингни ювгин. Шаҳрабону бу таклифни қабул қилди ва учинчи ҳовлига етиб келди. Сўнгра қора сув келганида боши, кўзлари ва қошини ювди. Тоза сув келганида эса юзини ювди. Кейин дев билан видолашиш учун унинг олдига келди.  

— Агар бошингга бирор кулфат тушса менинг олдимга кел, мушкулингни ўзим осон қиламан, — дебди. Шаҳрабону девга раҳмат деди ва ипни олиб қудуқдан чиқиб сигирни топди.

 Қуёш ботган эди, қаронғулик ҳама жойни босиб олган эди.

Аммо, Шаҳрабону кўрдиким унинг йўли ёруқдир. У ўзининг атрофига қараб қуйди. Сўнг ёруқлик унинг юзидан порлаётганига тушуниб етди. Уша тоза сув билан юзини ювганида пешанаси ўртасида бир ой ва иякида бир юлдуз пайдо бўлган эди. Шаҳрабону, агар бу ой ва юлдўз билан ўйга қайтсам, албатта ўгай онасм уни янада мени кўпроқ қийнайди деб, фикрга тушди. Сўнгра ўз пешанаси ва иякини румол билан ёпди ва ўйга қайтдиб ипларни Муллобожийга берди. Угай она қиз қандай қилиб бир кунда учта пахта бухчасини уддалай ипга айлантирганидан ҳайратда эди. Шунингдек бирон-бир айб топиш учун ипларни тўрт томонини текширди. Аммо ҳеч қандай айбини топмади. Сўнг ўйни супургин деб Шаҳрбонуга айтди. Муллобожий ўзича,  бу қиз қоронғуда ҳеч нимани кўрмайди ва супуролмайди ҳам, шунда уни калтаклаш вақти бўлади, деб ўйлади. Аммо ошхонага яқинлашгани билан  чироқдек ёруқлайдиган бир нурни кўриб қолди. Яхшироқ қараса, Шаҳрабонунинг пешанасидан бир ой ва иякида бир юлдўз порлаётган эди. У Шаҳрабону олдига келиб унинг қўлидан олиб бошқа ўйига кирди ва ундан сўради: Бундай аҳволни қандай тушуниш мумкин? Бошидан ҳамасини айтиб бергин. Шаҳрабону жуда содда қиз эди, ўз бошидан ўтган барча воқеаларни айтиб берди. Муллобожий ўзича ўйлади: Эрталаб ўз қизини Шаҳрабону билан уша қудуқ ичига юборади. Эҳтимол қизи ҳам шундай чиройли бўлиб қайтиши ажаб эмас.