Эрон бозори
Эрон пистаси
Аллоҳ таоло номи билан
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
“Эрон бозори” рукни остидаги эшиттиришларнинг навбатдаги сони яна эфирда. Унда мамлакат ва жаҳон бозорларида Эронда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг сифати ва рақобатбардошлиги борасида сўз юритилади. Бугунги суҳбатимиз ҳам “Эрон пистаси” мавзуига бағишланган. Эшиттириш поёнигача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.
Суҳбатларимизнинг биринчи сонида писта дарахтини пайдо бўлиши ҳақида турли назарлар мавжудлигини таъкидлаб ўтган эдик. Зеро тадқиқотчилар ушбу заминда пистанинг бир тури ҳақида эмас, балки писта оиласига кирувчи дарахтлар турига кўпроқ улар эътибор қаратишган. Шу сабабдан кўплаб мамлакатлар пистанинг биринчи ўсган жойи сифатида зикр этилган.
Чунончи, “Британика”,”Ларос”,”Амeрикана” каби энциклопедик китобларда пистанинг ватани Эрон, Кичик Осиё ва Ғарбий Осиё эканлиги қайд этилган.
“Эрон пистаси ” номли китобнинг муаллифи Муҳаммад Ҳасан Абришамий пистанинг манбаи ва ўсган жойи бобида шундай ёзади:” Кейинчалик Порт ва ундан сўнг Хуросон ном олган юртда биринчи бор писта дарахти ўсган ва мазкур мамлакат пистанинг ватани ҳисобланади. Ушбу дарахтларнинг ўсиш ҳудуди ғарб томонида Нишопур ҳудудларигача ва шарқ томонида Балх ва Жайҳун дарёсининг икки томонигача бўлган. Мавжуд ҳужжатлар асосида аниқ бўлишича, писта Ахамонийлар даврида ўзи ўсувчи дарахт бўлган ва қўлдан экилмаган. Фақат ушбу зикр этилган минтақада писта дарахтлари мавжуд бўлган ва бошқа ҳеж жойда ушбу дарахтлар бўлмаган. Бинобарин писта Эроннинг мазкур минтақасидан қадимдан бошлаб бошқа ўлкаларга юборилган.”
Ҳозирги вақтда писта дарахти Америка, Туркия, Сурия, Тунис каби дунёнинг кўплаб мамлакатларида экилади. Бироқ Эроннинг пистаси сифат жиҳатидан бошқа мамлакатларнинг писталаридан юқорида туради. Эронда писта дарахтининг 90 нави етиштирилади. Уларнинг энг машҳурлари уҳадий ё фандақий раунд савдо белгиси билан, акбарий супер лонг савдо белгиси билан, энг катта писталардан бўлган каллақучий жумбо савдо белгиси билан, аҳмадоғоий лонг савдо белгиси билан ва кўплаб бошқа навлар жаҳон бозорларида сотилади.
Бугунги кунда писта маҳсулотлари Эроннинг Кирмон, Язд, Жанубий ва Марказий Хуросон, Форс, Семнон, Сиистон ва Балучистон, Исфаҳон, Қазвин вилоятлари ва Теҳронда кўплаб миқдорда етиштирилади ва экспорт учун мазкур мамлакатнинг муҳим маҳсулотларидан ҳисобланади.
Берилган маълумотларга кўра, Эронда писта етказиш ҳажми ўтган йилларга нисбатан 20-30 минг тоннага ўсган.
Масалан ўтган охирги йилларда Эрон қуруқ мевалар ва ёнғоқ экспортчилари уюшмаси раҳбари Муҳаммад Ҳасан Шамсфарднинг сўзларига қараганда, 2015 йилдаги натижаларга кўра Эрон писта етиштириш бўйича АҚШдан ўзиб, биринчи ўринга кўтарилиб олган. Турли маълумотларга қараганда, ўша йилда Эронда 220-230 минг тонна писта ишлаб чиқарилган.
Писта дарахтини комбинат дарахт деб аташади, чунки унинг барча қисмлари (ёғочи, барглари, мевалари, қатрони) одамлар томонидан ўз эҳтиёжлари учун фойдаланилиши мумкин.
Писта ёнғоғи – юқори калорияли парҳез мева бўлиб, унинг мағизида 40 дан 60% гача (ва ундан кўп) мойлар, 15-20% оқсиллар, 3-8 % қанд моддалари ва бошқа кўплаб микроэлеменлар бор. Юксак сифатли мазаси туфайли писта мевалари жаҳон бозорида ёнғоқ ва бодомдан 3-4 баравар юқори баҳоланади.
Бундан ташқари, писта ёнғоғининг мағзи писта мойини олишда, қатор қандолатчилик ва пазандачилик маҳсулотларини (музқаймоқ, тортлар, колбаса маҳсулотлари) тайёрлашда қўлланилади. Шунингдек кўплаб шарқона ширинликлар, жумладан, шарбат ва рохат-луқум таркибига киради. Пистадан жуда ширин суррогат қаҳва тайёрланади.
Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда “Эрон бозори” рукни остидаги янги эшиттиришларнинг биринчи сонини тинглаяпсиз. Сиз ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин. Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.Абу Али ибн Синонинг Тиб қонунлари асарида жигар, ошқозоннинг қатор касалликларини даволашда пистага ташқи яраларни битирувчи восита сифатида катта ўрин ажратилган. Писта сурункали ўпка касалликларини даволашда ҳам қўлланилади. Мағзи устидаги қатламдан тайёрланган настойкани ошқозон касалликларида истъмол қилишади. Минг йиллаб давомида Шарқда пистани одам вужудидан зарарли моддаларни чиқарувчи ажойиб даволаш воситаси деб ҳисоблашган. Суриялик табиблар ва форс табиблари ортиқча вазндан халос бўлиш ва сарвиқомат бўлиш истагидаги одамларга писта истеъмол қилишни буюришган.
Писта дарахти тери ошловчи моддалар, тиббий танин ва қатрон олиш манбаи бўлиб хизмат қилиши мумкин. Ширанинг айрим турлари тушганда писта дарахти баргларида пайдо бўладиган бузғунчлар таркибида қуруқ ҳолатда 50% танин мавжуд бўлиб, у тиббиёт саноати учун юқори қийматли хом ашё ҳисобланади. Шунингдек писта дарахти баргларида танидлар ҳам бор (17,7-18%), улардан матоларни (жун газлама, ипак, калава) қора ва жигар рангнинг нозик турларига бўяш учун бўёқ моддалари олинади.
Писта қатрони, писта терпентини деб ҳам аталади, юксак техник хусусиятлари билан ажралиб туради, локларни тайёрлашда ишлатилиши мумкин ва самолётсозликда кенг қўлланилади.
Ўрта Ер денгизи ҳавзаси мамлакатларида (Эрон, Туркия, Сурия ва б.) юқори даромад келтиргани туфайли писта дарахтини “яшил олтин” ёки “олтин дарахт” деб аташади. Айни пайтда ушбу мамлакатларда асосий маҳсулот ёввойи ҳолда ўсаётган чакалакзорлардан эмас, плантациялардан олинади. Мазкур мамлакатлар пистазорларни парваришлаш бўйича минг йиллик тарихга эга ва ушбу дарахт айниқса жанубий провинцияларда аҳоли турмуши ва фаровонлигининг асосий манбаи бўлиб келмоқда.
Таъкидлаб ўтилганидек, писта мағзида кўплаб фойдали витаменлар мавжуд. Унинг мағзида мавжуд темир моддаси инсон саломатлиги учун ўта муҳимдир.Писта мағзида мис, калций, фосфор, калий ва магний минераллари ҳамда В ва E витаменлари ҳам мавжуддир. Мазкур моддалар инсон танасининг иммунитетини оширади ва айрим зарарли нурлардан ҳам ҳимоялайди.
Писта Эрон юртида катта фойда келтирувчи маҳсулотлардан бўлиб, жаҳон бозорларида унинг харидорлари кўпдир. Эрондан кўплаб хорижий мамлакатларга писта маҳсулотлари экспорт қилинади. Европа, Осиё ва Американинг харидорлари Эрон писталарини кўпроқ харид қилишади. Германия,Испания, Италия, Швеция, Шветцария, Япония, Россия,Бирлашган Араб Амирликлари, Туркия, Қозоғистон, Тунис, Канада, Чили, Бразилия шулар жумласидандир.
Эрон пистасининг ўзига хос таъми, кайфияти ва маззаси кўплаб харидорларни турли мамлакатларда ўзига жалб қилган. Ҳатто айрим мамлакатлар ўз писталарини Эрон пистаси билан аралаштириб сотишади. Америка ҳам Эрон писталари учун юқори тарифларни жорий этиш билан ушбу сифатли маҳсулотларни жаҳон бозорларига йўл топишига тўсиқлар яратмоқда. “Блумберг” иқтисодий марказининг ёзишича, Америкада писта ишлаб чиқарувчиларнинг хавотирларини камайтириш учун ушбу тадбирлар амалга оширилмоқда.
Қадрли тингловчилар, “Эрон бозори” рукни остидани янги эшиттиришларнинг биринчи сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлинг.