Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун жума Ҳижрий-шамсий 1397-чи йил урдибиҳишт ойининг 7-чиси Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил шаъбон ойининг 10-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2018 йил апрел ойининг27-чи кунидир.
1017 йил олдин шу куни, ҳижрий-қамарий 422 йил шаъбон ойининг 10-чисида бешинчи асрнинг машҳур шоири Абуабдуллоҳ Абдулбоқий оламдан ўтди. У Бағдод шаҳрида яшарди. У буюк адиблар илмларидан баҳраманд бўлишига қўшимча ушбу шаҳарнинг машҳур уламолари дарсида қатнашиб турли илмлар, айниқса ҳадис илмини касб этди. Абдулбоқий шеър ёзишда ҳам катта истеъдодга эга эди. Бу шоирдан кўп шеърлар мерос қолган.
Бундан 685 йил олдин, ҳижрий-қамарий 754 йили 10 шаъбон кунида:
Ислом оламининг буюк олимларидан бири Мажидиддин Абулфаворис ҳаётдан кўз юмди. У Ироқ мамлакатида таваллуд топди ва бошланғич таълимотини олганидан кейин замонасидаги буюк ва машҳур олимларидан таълим олди. Охири ўзи ҳам буюк устод даражасига етди. У фиқҳ, фиқҳ усули, калом, ҳадис, тафсир ва адабиёт фанларидан катта билимга эга бўлган эди. Бу олимдан бир қанча қимматли асарлар мерос қолган. Улардан бири "Канзул-Фавоид" асаридир.
Бундан 224 йил олдин милодий 1794 йил апрел ойининг 27-чисида:
Англиялик тилшунос ва шарқшунос Вилям Жонс вафот этди. У милодий 1746 йилда Лондон шаҳрида таваллуд топди. У мактабни битирганидан кейин Оксфорд университетининг ҳуқуқшунослик факультетига кирди. У бу даврда форс ва раб тилларини ҳам ўрганди ва ўз умрининг охиригача 28 тилни у ҳам бўлса шарқ тилларини ўзлаштирди. Жонснинг бундай хусусиятга эга бўлиши машриқзамин, айниқса Эрон билан ошно бўлишига сабаб бўлди. Жонс Эронлик кўп шоирларнинг шеърларини инглиз тилига таржима қилди. У Эрон шоирларини қадимий Юноннинг шоирлари билан тенг деб биларди. Бу шарқшунос айрим форсча китобларни инглиз тилига таржима қилди ва бу қадимий тилни ўрганиш учун “Форс тили дастурини” ёзди. Вилям Жонснинг фикрига кўра, немис ва форс тиллари муштарак илдизга эгалар. Унинг Эронга нисбатан катта қизиқиш зоҳир этиши учун унга “Эронлик Жонс” лақабини беришлари сабабига айланган эди. Жонс ёзиб мерос қолдирган бошқа асарлардан “Шиш рисола дар тафсири шеъри осиёй” ва “Рисолаи низоми хат дар калимоти осиёи бо ҳуруфи лотинй” китобларига ишора этиш мумкин.
Ҳижрий-шамсий 1357 йил урдубиҳишт ойининг 7-куни, яъни бундан 40 йил олдин Афғонистонда давлат тӯнтарувини амалга оширган генерал Абдулқодир уша вақтдаги мамлакат президенти Довудхонни ӯлдириб, Афғонистон халқ-демократик партиясининг раҳбари Нурмуҳаммад Таракини қудратга келтирди. Орадан бир оз вақт ӯтгач, Ҳафизуллоҳ Амин Таракийни қудрат бошидан ағдариб, мамлакат жиловини ӯз қӯлига олди. Аммо юртдаги тартибсизликлар бу билан тугамади. Орадан бир оз вақт ӯтгач, Амин ҳам Афғонистон халқ-демократик партияси Парчам бӯлинмасининг раҳбари Бабрак Кармал томонидан четлаштирилиб, қатл этилди. Бабрак Кармал замонида 1979 йил СССР армияси Афғонистонни ишғол этди. Ҳижрий-шамсий 1367 йил Совет қӯшинлари Афғонистондан чиқиб кетгач, мужоҳидлар президент Муҳаммад Нажибуллоҳ давлатига қарши курашни кучайтириб, 1371 йили уни ағдариб ташлашди ва Афғонистондаги ягона давлат қудрати турли гуруҳлар ӯртасида тақсимланди.