Оила жамиятнинг пойдиворидир
Ҳаёт уша вақти лаззатга эга бўладиким, кичик меҳр-муҳаббат, кичик лаззатлар унда мавжуд бўлса. Ва ана шу кичик нарсалар бизнинг ҳаётга боғланиб қолишимизга сабаб бўлади.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
«Оила – жамиятнинг пойдивори” туркум эшиттиришининг навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга ҳавола этамиз. Дастуримиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.
Оила форс адабиётида ва Эроннинг буюк шоир ва ёзувчиланинг асарларида алоҳида эътибор берадиган муҳим масалаларидан биридир.
Морис Матрлинг шундай деб айтади: “Ҳаёт уша вақти лаззатга эга бўладиким, кичик меҳр-муҳаббат, кичик лаззатлар унда мавжуд бўлса. Ва ана шу кичик нарсалар бизнинг ҳаётга боғланиб қолишимизга сабаб бўлади.”
Фирдавсий инсоний ва қавмий жамият ва унинг барқарорлигини меҳр-муҳаббат, турмуш уртоғини танлаб олиш ва пок оилани ташкил этиш, ҳаётнинг гўзалликлари ва хурсандчиликларидан лаззатланиш асосида вужудга келади деб билади ҳамда эр ва хотин бўлиш эса бу инсониятнинг боқий қолиши учун инкор этиб бўлмайдиган шарт-шароит деб ҳисоблайди.
Ҳозирги эронлик оилалардаги муҳим хусусиятлардан бири оиланинг асосий рукни унвонида эркакнинг мавқеини ўзгартириш саналади. Айёлларнинг иш билан банд бўлиши ва истеъмол қилиш намуналарининг ўзгариши моликиятда аёлнинг муҳим ҳиссага эга бўлиши ва бунинг оқибатида қарор қабул қилишни ўз зиммасига олишига сабаб бўлган. Ҳозирги Эрон оилаларида эркак ва аёлнинг дунёси бирбирига яқинлашиб қолган. Хотин қизларнинг ҳаётдаги мавқеи эркакларнинг мавқеига ўхшаб ривож-равнақ топган ва оиланинг ички фазосини катта тасир остига қарор берган. Оилага бу ўзгаришларнинг таъсири ҳақида Эрон жамиятшунослик анжуманининг аъзоси ва жамиятшунос доктор Сажжод Учоқлунинг билдирган сўзларини танлаб олдик. У Эронда оила қадриятларининг ўзгаришлари ҳақида тадқиқот олиб борган жамиятшунослар жумласидан ҳисобланади.
У шундай деб фикр билдиради: “Жамиятнинг тизимида вужудга келган ўзгариш пайида шаҳарда яшашнинг кенгайиши ва қадриятларида ўзгариш вужудга келади ва икки мухолиф жинс ўртасида мавжуд бўлган алоқада чекловлар камаяди ва ўз навбатида жамият нормалари ва оилага тегишли қадриятлар ва одоб ҳамда тартиб интизом намуналари, жумладан оилани таъсир остига қарор беради.
Эрон оилалари ва жамият миқёсида керакли даражада юзага келган ва бунинг оқибатида Эрон оилаларини ўзгартира олган ўзгариш эронлик аёллар мавқеи ва ролининг ўзгаришидан далолат беради. Бугунги кунда рўй берадиган ўзгаришлар таъсирида ижтимоий ташкилотлар ва оила муҳитида аёлларнинг роли ҳам аҳамиятга молик бўлган даражада ўзгариб қолган. Масалан аёллар орасида янги дунёқараш ва қадриятларнинг пайдо бўлиши натижасида оила асосида бўладими ёки ижтимоий арсаларда бўладими улар томонидан муқовимат қилиш ҳам юзага келди.” У шундай деб таъкидлайди: “Бунга асосланиб, Эрон жамиятида айтиш мумкинки, охирги унйилликлар давомида аёллар бошқаларга қараганда турмуш қуриш ва оила қадриятлари ўзгаришининг сабабига айланишган.
Ҳаёт майдонида маданий ва ижтимоий сармояни касб этиш ҳисобланмиш аёллар ролининг ўзгариши “эркак ризқ-рўз келтирувчиси” ва “аёл уй бекаси” бўлмиш анъанавий мустаҳкам ролларнинг ўзгариши сабабига айланган ва аёллар янги ўзликни касб этишганким, бу ўзлик янги ва фарқли қадриятларнинг шаклланишига сабаб бўлган.
Умумий алоқалар воситаларининг кенгайиши, ҳаёт усулининг ўзгариши ва аёллар ўртасида огоҳлик ва саводхонликнинг назарга ташланадиган даражада кенгайиши билан бирга маълумотларни етказиб берадиган манбаларнинг фаровонлиги ҳам ўзгаришлар омилларининг жумласидандир. Бугунги кунда Эрон аёллари ўтмишга қараганда олий ўқув юртлар ва университетларга қабул бўлиб ўқишлари билан ўзларининг маданий сармояларини юксалтиришган. Бу нарсанинг ўзи ўзгариш жумладан қизларнинг кичик ёшда бўлганларида турмуш қуриш масаласига тўсиқлик яратишларига сабаб бўлган. Аммо муҳим нарса шундан иборатким, Эронда аёллар ўртасида ижтимоий ўзгаришларнинг мавқеи ва омиллари Ғарб дунёсидан фарқ қилади. Шунга аҳамият қаратиш лозимки, Эрондаги оилалар глобал ўзгариш жараёнининг сабабига айланишмаган ва эронлик аёллар билимлари ва огоҳликларининг кенгайишига қарамай ҳалигача оила қуриш ва она бўлиш ва турмуш рафиқаси бўлишни ўзларининг асосий вазифалари деб билишади.
Эрон жамиятшунослик анжумани аъзосининг айтишича, агарчи Эронда оила ва жамиятнинг янги чеҳраси ҳозирги замонавий дунё ва қудрат билан жамиятга кириб келган овқатланиш ва кийиниш моделлари, ишхоналар, янги ижтимоий ташкилотлар, замонавий шаҳар қуриш ва меъморчилик каби замонавий дунё идеяларининг тасири остида вужудга келиб унинг чеҳрасини ўзгартирган бўлсада, аммо ҳақиқатда Эрон каби жамият янги замонавий жамиятга ўхшамайди ва ўзининг ўтмиши билан фарқ қилмайди. Улар бир вақтнинг ўзида ўзларининг ўтмишдаги асоий унсурлари ва ташқаридан келган янги унсурларни ўз асолатларини муҳофазат қилиш йўлида жалб этишди. Бунга асосланиб айтиш мумкинки, эронлик оилаларда юзага келган ўзгаришлар жараёни бир хил бўлмасдан, балки замонавий ва анъанавий нарсалардан таркиб топган оила ҳисобланади.
Дастуримизнинг сўнгги қисмида турмуш ўртоқларнинг муносибатлари ҳақида қисқача шарҳ-изоҳ берамиз.
Муҳаббат тинчлик ва осойишталикнинг асоси бўлиб нажот кемасига ўхшайдиким ҳаётнинг мушкулотларини кезиб утади.
Аллоҳ таоло эркакларнинг таскинлик ва осойишталик топишлари учун уларга жуфтларни, яъни аёлларни ҳам яратди.
Шу билан бирга эркак ва аёллар ўртасида муроса ва тотувлик бўлиши учун улар ўртасида муҳаббат, иноқлик ва меҳрибонлик туйғуларини ҳам пайдо қилди. Аллоҳ таолонинг иродаси билан ҳар қайси инсон, миллати, тили ва динидан қатъий назар, бу дунёга бахтли ва саодатли яшаш учун келади. Бундай юксак орзуга етишнинг шарти ва гарови бўлган омиллар кўп. Лекин улар орасида ҳаётимизга маъно-мазмун берадиган, уни янада ёруғ ва фойдали қиладиган бир омил борки, у ҳам бўлса, одамнинг ўз уйи, ўз юртини ҳар томонлама гўзал ва обод қилиб шундан ўзи мамнун бўлиб, рози бўлиб яшашида яққол намоён бўлади. Оила жамиятнинг асосидир. Оила мустаҳкам бўлса, жамият, мамлакат ҳам мустаҳкам ва барқарор бўлади. Аллоҳ таборака ва таоло Ўзининг иродаси билан азизу мукаррам қилиб яратган инсонга ер юзида тинч, фаровон ва саодатли турмуш кечириши ва наслини давом эттириши зарур бўлган барча шароитларни муҳайё қилди.
Оила қўрғонининг пойдевори, унинг мустаҳкам қалъаси, эр-хотинни маҳкам боғловчи риштаси никоҳдир. Никоҳ инсонлар жамиятида энг муқаддас битим ҳисобланади. Чунки ҳаётда ҳалол ва ҳаромни ажратиш, эр-хотиннинг ҳақ-ҳуқуқларига риоя этиш, оила қуриш, инсон наслининг давомийлигини таъминлаш, ёш авлод тарбияси каби муҳим масалаларнинг ҳаммаси шаръий никоҳга боғлиқдир. Шунинг учун динимиз оилани никоҳ асосида қуришга алоҳида аҳамият беради. Аллоҳ таолонинг эр-хотин жуфтлигини яратишдан иродаси ҳам инсон наслини кўпайтириб, ер юзини обод қилиш эди: