Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун жума Ҳижрий-шамсий 1397-чи йил урдибиҳишт ойининг 21-чиси Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил шаъбон ойининг 24-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2018 йил май ойининг 11-чи кунидир.
Бундан 1864 йилнинг 11 май куни, яъни бундан 154 йил олдин инглиз ёзувчиси Этел Лилиан Войнич дунёга келди. У 21 ёшида Россияга бориб, рус адабиёти билан яқиндан танишди. Унинг энг биринчи ва муҳим романи “Сӯна” ҳисобланади. “Жек Реймонд” ва “Поябзалингни еч” асарлари ҳам унинг қаламига мансуб. Этел Войнич 1960 йили оламдан ӯтди.
Бундан 127 йил муқаддам ҳижрий-қамарий 1312 йил шаъбон ойининг 24-куни Эрондаги курашчан руҳоний ва тақлид маржаси Оятуллоҳ Мирзо Муҳаммад Ҳасан Шерозий оламдан ӯтди. У ҳижрий-қамарий 1230 йили Шероз шаҳрида туғилган эди. Бошланғич диний таълимни олганидан сӯнг Ироққа йӯл олди ва Нажаф илмий ҳавзасида машҳур олим шайх Муртазо Ансорийнинг наздида таълим олди.
Мирзо Муҳаммад Ҳасан Шерозийнинг номини инглиз истилочиларига қарши чиқарган бир фатвоси оламга машҳур айлади. У инглизларнинг Эрондаги талончиликлари олдини олиш мақсадида фатво чиқариб, тамакига берилган имтиёзларни бекор қилиш заминасини яратди. Гап шундаки, Носириддиншоҳ Қожор замонида Англия билан боғланган шартнома асосида Эрон тамакисини ишлаб-чиқариш, сотиш ва экспорт қилиш иши 50 йил давомида инглиз ширкатларидан бирига топширилган эди. Бу шартнома Англиянинг Эрон миллий бойликларини талон-тарож этишига кенг имконият яратди. Мирзо Ҳасан Шерозий фатвосидан сӯнг Эрон халқи тамаки чекишни кескин камайтирди. Натижада Носириддиншоҳ бу шармандали шартномани бекор қилишга мажбур бӯлди. Бу воқеа Эрон халқининг ӯз миллий бойликларига нақадар эҳтиром билан қарашларини намойиш этди.
Бундан 83 йил олдин шу куни, милодий 1935 йил 11 майда дунё тарихида биринчи маротаба немис олими Паул Нипков номи билан аталган телевизион узатгичи Берлин шаҳрида ўз ишини бошлади ва шу тариқа телевидениедан фойдаланиш имкони вужудга келди. Бу узатгич телевизорни ихтиро этган Павел Нипков кзрсатган хизматларини қадрлаш учун тасис этилди ва унинг номига қуйилди. Шуни зикр этиш лозимки, Нипков тасвирни тўлқинга айлантириш ва уларни бошқатдан ташкил этишни бошлади. У ихтиро этган телевизор бугунги кунда мукаммал ва ривожланган шаклда истеъмолчиларнинг ихтиёрида қуйилган .