май 16, 2018 13:38 Asia/Tashkent

Бугунги дастуримизда Британия мусулмонлар кенгашининг бош котиби Ҳорунхоннинг сўҳбати, Ғарбда исломофобия ва имсломга нисбатан бадбинликда Британиянинг пешволик қилиши ва шунингдек Прагада Европа экстремист ўнчи партиялар раҳбарларининг йиғилиши ҳақида сўҳбатлашамиз.

Европа ва Ғарб мамлакатлари мажмўасида исломофобия ва исломга нисбатан бадбинликнинг асосий рукни ва марказларидан бири бу Англия ҳисобланади. Британия исломофобия ва исломга нисбатан бадбинликни кенгайтириш ва бу ҳақда таблиғот ўтказишда қора фаолиятга эгадир. Насл-насаби Ҳиндустонга бориб тарқаладиган Британия фуқароси  Салмон Рушдий Европада исломдан қурқитиш ва исломга нисбатан бадбинлик жараёнининг пешволаридан бири ҳисобланади. У милодий 1980 йилнинг охирларида самовий китоб Қуръони карим ва Худо пайғамбари ҳазрат Муҳаммад салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам ҳақида “Шайтоний оятлар” номли таҳқирловчи китобини таълиф этиши билан бутун дунёда исломофобия ва исломга нисбатан бадбинлик жараёнининг янги тўлқинини вужудга келтирди. Таҳқирловчи ушбу китобни нашр этиш бир ярим миллиард мусулмонларни ғазабга келтирди ва Салмон Рушдийнинг амалга оширган ушбу сайъ-ҳаракатига қарши дунё бўйлаб эътирозлар тўлқинини вужудга келтирди. Ғарб давлатлари ҳам сўз эркинлигини баҳона қилиб самовий китоб Қуръони карим ва Расули акрам ҳазрат Муҳаммад салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламни таҳқирлашни ҳимоят этишди.  Охирги 30 йил давомида исломга нисбатан бадбинлик ва исломофобия жараёни Ғарб давлатлари ва Ғарб оммавий ахборот воситалари томонидан кенг равишда давом этитирилмоқда.

Япониянинг Эн Ич Ки телеканали Британия мусулмонлар кенгашининг бош котиби Ҳорунхон билан ўтказган сўҳбати ушбу заминада эътиборга молик жиҳатларни ўзига қамраб олади. Британия мусулмонлар кенгаши бош котиби ушбу сўҳбати чоғида Британия оммавий ахборот воситаларининг мусулмонлар ҳақида нашр этадиган мавзўларнинг аксарияти исломга нисбатан бадбинлик жараёни мустаҳкамланишининг сабабига айланмоқда-деб айтди. Ҳорунхон ушбу сўҳбатида исломнинг ҳақиқий чеҳрасини таништириш учун Британия мусулмонларининг олиб бораётган сайъ-ҳаракатлари ҳақида тўхталиб, ислом номи остида олиб борилаётган террористик амалиётларни жиддий маҳкумлади. Британия мусулмонларининг машҳур ушбу намояндаси мусулмонларга қарши камситиш жараёнларини охирга етказишни сўраб шундай деб айтди: “Биз мусулмонлар Британияда аққалиятни ташкил этувчи жамият ҳисобланамиз ва бизлар билан бошқа динларнинг намояндаларидек муносибат қилишларини хоҳлаймиз.”

Британия ва бошқа европалик мамлакатларда террористик таҳдидлар ва амалиётларнинг кенгайиши билан мусулмонларга қарши нафратланиш ва ирқпарастлик ҳужумлар ҳам ортиб кетди.  Европада исломга нисбатан бадбинлик жараёнларининг ҳужум қилиш марказларидан бири бу масжидлар ҳисобланади.                             

Европа мусулмонлари ушбу ҳужумларга қарши аксуламал кўрсатиш учун бир кун масжидларнинг эшикларини очиқ қуйишди ва ҳақиқий ислом динини тушуни пайида бўлган ва мусулмон бўлмаган шахсларга ислом динини таништириш билан шуғулланишди. Ҳорунхон бу ҳақда шундай деб қўшимча қилади: “Биз Британиядаги масжидларга ўзлик бағишлашни хоҳлаймиз. Биз бу заминада бир вепсайт ижод этдик. Қўлга киритган маълумотларга кўра, 450 минг нафар одамлар масжид ҳақида ушбу вепсайтдан маълумот олишмоқда. Улар бир масжидни бориб кўришни исташади. Масжид ҳақида Британиядаги шахсларнинг қарашлари бутунлайин салбийдир ва бу нарса эса оммавий ахборот воситаларида нашр этиладиган хабарлардан келиб чиқмоқда. Масжиднинг махсус веп сайтини ижод этиш халқнинг ҳақиқатни билиб олишлари учун имконият туғдиради. Бир масжиднинг ичида ҳеч қайси бир экстремистик ва террористик амалиёт содир этилмаслигини улар кўришлари мумкин. Биз масжидларда ҳаммани истиқбол этамиз.”                                   

Британия мусулмонлар кенгашининг бош котиби Британиядаги террористик терактлар ҳақида шундай деб айтди: “Англия мусулмонлар кенгаши террористик сайъ-ҳаракатлар мусулмонларга қарши бўладими ёки мусулмон бўлмаган одамларга қарши бўладими  уни очиқ-ойдин маҳкум этади. Шуни зикр этиб ўтишимиз зарурки, террористлар террористик амалиётларга қарор берадиган шахслар ўртасида ҳеч қандай фарқ қуйишмайди. Улар куркурона амал қилишади. Ислом ва иймон номи остида бир шахс  жиноят содир этади деган тасаввурга эга бўлмоқ биткул хато иш ҳисобланади. Оммавий ахборот воситаларида исломий террорист каби сўзларнинг такрорланиши мушкулотларни вужудга келтириши мумкин. Менинг вазифам булар хато сайъ-ҳаракатлар ҳисобланади деб айтишдан иборат. Мен шундай деб айтаман бу шахслар (террористлар) бизнинг ақидамиз ва динимизнинг намояндалари эмас. Муносиб имконият юзага келганида бу заминада тушунтириш ишларини олиб боришимиз зарур.” Ҳорунхон Британияда исломдан қурқитиш фазоси ҳақида шундай деб таъкидлади: “Исломофобия йиллар давомида доимий равишда ривожланиб келмоқда ва кенг тарқалмоқда. Огоҳ бўлмаган одамлар ижтимоий ахборот тармоқлари тасири остида қолишади ва масжидларга ҳужум қилишади. Биз масжид дирезаларини синдириб ташлаш шоҳидига айланмоқдамиз. Аёллар бошидан рўймолларини тортиб олиш ҳодисалари шоҳидига айланганмиз. Биз ҳатто одамни ўлдиришлари шоҳидига ҳам айландик. Бу сайъ-ҳаракатлар мусулмонлар ҳақида оммавий ахборот воситларнинг тарқатган нотуғри хабарларидан одамларнинг тасирланишлари сабабидан келиб чиқмоқда.”

 

Ёрлиқ