август 28, 2016 14:46 Asia/Tashkent

Рибо, яъни судхўрлик – барча шариатлар унинг ҳаромлигига ижмоъ қилган ва Аллоҳ таоло у билан шуғулланувчига қаттиқ азоб ваъдасини берган бир ишдир. Шариатда эса, молни молга алмаштиришда эвассиз ортиқча мол олишга айтилади. Рибо–судхўрлик бечораларнинг ночорлигидан фойдаланиб, уларнинг меҳнати эвазига бойлик ортиришдан иборатдир.

Исломда ҳаром билинган даромад касб этиш йӯлларидан бири, бу рибохорлик ва унга боғлиқ ҳар қандай муомала саналади. Рибохорлик деб бир киши бошқа бир кишига қарз бберади ва уни қайтариб бериш пйтида унинг устига бир миқдор пул ҳам тӯлаши лозим. Бошқача қилиб айтганда пул эгаси ҳеч бир иш қилмасдан пулини кӯпайтираверади. Рибо, яъни судхўрлик – барча шариатлар унинг ҳаромлигига ижмоъ қилган ва Аллоҳ таоло у билан шуғулланувчига қаттиқ азоб ваъдасини берган бир ишдир. Шариатда эса, молни молга алмаштиришда эвассиз ортиқча мол олишга айтилади. Рибо–судхўрлик бечораларнинг ночорлигидан фойдаланиб, уларнинг меҳнати эвазига бойлик ортиришдан иборатдир. Аллоҳ таоло қуръони карим қатор ояти шарифаларида рибохорни жиноятчи деб атади. Чунки, судхўр моддий ва ахлоқий жиноятларга ботган жиноятчидир. Судхӯрликда инсоният учун манфаат келтирадиган касб-ҳунарлар, тижоратлар ва тирикчилик йўлларини йўқотиш бор. Чунки, судхўр ҳеч қандай ҳаракат ва меҳнатсиз молига мол қўшилиб боришини кўргач, меҳнат билан пул топиш йўлларидан воз кечади. Аллоҳ таоло одамларнинг тирикчиликдаги ўзаро муомала йўлини ҳар бир киши бошқа бир кишидан фойдаланиши у учун адо этадиган бир амал муқобилига ёки унинг молига тўлайдиган ҳақ эвазига қоим бўладиган қилди. Рибо бу нарсалардан холидир. Чунки, у молни бир киши тарафидан бошқа бир кишига ҳеч қандай амал ва пулдан бўлган муқобаласиз ва эвазсиз берилишидир. Ислом динида бандаларни ҳалол-пок ризқ талабида меҳнат қилишга тарғиб қилинган. Мўмин банда пок ният билан касб-ҳунар орқали кўплаб ажр-савобларни қозониши мумкин.Касб-ҳунар ва меҳнат билан дунё обод бўлади, гуллаб яшнайди. Дангасалик эса одамга фақат шармандалик олиб келади, хорлик келтиради. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ожизлик ва дангасаликдан паноҳ сўраганлар. Биз ҳам у зотга уммат ўлароқ дангасаликдан йироқ бўлишимиз ҳамда ўзимизнинг ҳалол меҳнатимиз билан эл-юртга, мусулмонларга манфаат келтиришга астойдил ҳаракат қилишимиз лозим.Спиртли ичимликларни истеъмол қилиш организми ва руҳий саломатлигига қайта тикланмас зарарлар етказиши сабабли, уни олиб-сотиш ва истеъмол қилиши ҳаром қилинган.

Қадрли тингловчилар! Сиз Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан эфирга таралаётган "Ислом тафаккури ва маданиятида меҳнатнинг ӯрни" туркум эшиттириши навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз.Дастуримиз давомида ҳам бизни тинглаб боринг.

Шунингдек қуръони карим оятларига биноан қиморвозлик йӯлидан қӯлга киритилган даромад ҳам ҳаром қилинган. Қуръони карим Моида муборак сураси 13 ояти каримада бу борада келган:

Аҳдларини бузганлари учун уларни лаънатладик ва қалбларини қаттиқ қилдик. Улар калималарни ўз ўрнидан ўзгартирдилар. Ўзларига эслатма бўлган нарсадан кўп насибани унутдилар. Уларнинг озгиналаридан бошқаларидан мудом хиёнат кўрасан. Бас, уларни авф эт ва айбларини ўтиб юбор. Албатта, Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севади. (Бани Исроил яҳудийлигига борди. Ҳатто Аллоҳ таоло билан бўлган аҳдномани ҳам бузди. Уни бажо келтирмади. Намозни қоим қилмади. Намоз деб аталмиш улуғ ибодатни Аллоҳ айтганидек эмас, ўзлари хоҳлаганларидек бузиб адо этадиган бўлишди. Закот бериш у ёқда турсин, ҳамма иқтисодий алоқаларга ҳаром-харишни қўшдилар. Одамларнинг молини ботил йўл билан ейишни жорий қилдилар. Аллоҳнинг барча Пайғамбарларига бирдай иймон келтиришмади, аксинча, уларнинг кўпчилигини ҳақорат қилдилар. Ҳатто Закариё, Яҳё алайҳиссаломларга ўхшашларини ўлдиришгача бориб етдилар. Исо алайҳиссаломни ўлдирдик деб даъво қилдилар. Охирги Пайғамбар Муҳаммадни (с) ҳам ўлдиришга ҳаракат қилдилар. Аллоҳга яхши қарз бериш тугул, бандага ҳам яхши қарз бермадилар. Қарз беришда рибохўрликни бутун дунё бўйича йўлга қўйдилар.) Мусулмон одам дунё ҳаётини ҳалоллик билан ўтказишни, Исломга амал қилиб, унинг ривожига ҳисса қўшишни ўзи учун вожиб, деб билади.