май 19, 2018 12:36 Asia/Tashkent

Муборак Рамазон ойи тоат-ибодат ва бандаликни бажо келтириш ойи, маънавият ва ўзини поклаш ойи билан барчангизни табриклаймиз.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!

Ассалому алайкум, азиз рўзадорлар! Илоҳий   зиёфатнинг қадрли меҳмонлари!

Ушбу шариф кунларда тоат ва ибодатларингиз Аллоҳ даргоҳига  қабул бўлишини тилаган ҳолда Муборак Рамазон ойига бағишлаган " Меҳр-муҳаббат ойи ” унвонли махсус эшиттиришнинг  илк сони билан хизматингиздамиз. Бизни тинглаб боринг.

Азиз тингловчилар, муборак Рамазон ойи тоат-ибодат ва бандаликни бажо келтириш ойи, маънавият ва ўзини поклаш ойи билан барчангизни табриклаймиз. Аллоҳ таолога беадад ҳамду санолар бўлсинки, ўн бир ойга чўзилган соғинч ва иштиёқдан сўнг ниҳоят ойларнинг султони, эзгулик ва хайр мавсуми, тоату ибодат фасли, саховату дуо, таровеҳу Қуръон ойи бўлмиш муборак моҳи Рамазон ўзининг таровати, саховати ва баракоти билан оламга ташриф буюриб, бошимиз узра раҳмат соябони бўлиб турибди. Яна бир карра Муборак Рамазон ойи ва иллоҳий рамазон зиёфатини  бизларга насиб айлагани  учун Аллоҳ таолога чексиз ҳамду санолар айтамиз!

Рамазон меҳрубонлик ойининг дастурига биноан қулларимизни осмон томон кўтариб ягона яратгувчининг даргоҳига қабул бўлиши учун Рамазон муборак ойининг биринчи кунида ўқиладиган дуони  биргаликда замзама этайлик.

Муборак Рамазон ойининг энг муҳим хусусиятларидан бири  Ислом  дини суюкли  Пайғамбари Муҳаммад Мустафо (с) –га самовий Қуръоннинг нозил бўлиши саналади. Қуръон на фақат самовий муқаддас китобдир, балким одамни комил сифатида яратиш  китоби ҳам ҳисобланади. Эътиқодларимиз, моддий ва маънавий ҳаётимизни муқаддас бу китоб асосида аниқлаб олишимиз мумкин. Қуръони карим  бу борада кўп мухотабларга эгадир. Бир вақти «Ё айюҳан-нос» таъбирини ифодалагани билан барча инсонларни ўз мухотабига айлантиради. Гоҳида эса «Ё аҳлил китаб (яъни эй самовий китобларнинг эгалари) таъбири билан яҳудийлар ва насронийларни ўз мухотабидек  таништиради.. Аммо Қуръоннинг асосий мухотаблари Аллоҳ таоло ва пайғамбарларга иймон келтирганлар ҳисобланишади.

Қуръони карим «Ё айюҳаллазина оману» (эй иймон келтирганлар) таъбир билан уларни ўз мухотабига айлантиради. Қуръони карим  улар ҳақида шундай буюради:   «Сиз одамлар учун чиқарилган энг яхши уммат бўлдингиз. Амри маъруф қиласиз, наҳйи мункар қиласиз ва Аллоҳга иймон келтирасиз. Агар аҳли китоблар иймон келтирганларида, ўзларига яхши бўлар эди. Улардан мўминлари бор. Кўплари фосиқдирлар. (Ислом уммати ўзи ҳақида билиб қўйиши зарур бўлган ҳақиқатлардан бири–бу умматнинг одамлар учун чиқарилган энг яхши уммат эканлигидир. Бу ҳақиқатни ҳозир ўзини бу умматга нисбат бераётганлар яхши тушуниб олмоқлари лозим. Аждодларимиз худди шу ҳақиқатни тўлиқ тушунган чоғларида бутун дунёга устоз бўлганлар. Дунё халқларининг пешқадами бўлиб, уларни ортларидан эргаштирганлар. Бошқаларга тобеъ бўлмаганлар. Бошқаларнинг ортидан кўр-кўрона эргашмаганлар. Бошқалар ҳузурида ўзларини хору зор тутмаганлар.)Оли Имрон сураси 110 оят.

Қуръони карим бошқа жойда шундай буюради: «Шунингдек, сизларни одамлар устидан гувоҳ бўлишингиз ва Пайғамбар сизларнинг устингиздан гувоҳ бўлиши учун ўрта миллат қилдик. Сен аввал юзланган қиблани ортга бурилиб кетадиганлар ким-у Пайғамбарга эргашувчилар ким эканини билиш учунгина қилганмиз. Гарчи бу иш Аллоҳ ҳидоятга солганлардан бошқаларга оғир бўлса ҳам. Аллоҳ иймонингизни зое қилмайди. Албатта, Аллоҳ одамларга меҳрибон ва раҳмлидир. (Аллоҳ таоло мусулмонларни ўрта уммат қилган. Биз «ўрта» деб таржима қилган сўз арабчада «васат» деб келган ва яхши, ўрта, марказ ва адолатли маъноларини англатади. «Ўрта» маънода кўпроқ ишлатилгани учун таржимага шу маъно ихтиёр қилинди. Ўртанинг яхши дейилаётганига боис шуки, четлар чет бўлгани учун ҳам ҳар хил таъсирларга кўп учрайди ва бузилиш эҳтимоли кўпроқ. Аммо ўрта бузилмай, яхши ҳолича қолади. Ўртага адолат маъноси берилишининг сабаби эса, «ўрта» атрофларга нисбатан бир хил туради, бирор томонга оғиб, адолатни бузмайди. Оятдан, худди сизлар ўзларингиз ўрта уммат бўлганингиз учун қиблаларингизни ҳам шундоқ қилдик, деган маъно чиқади.)Бақара сураси 143 оят.

Бугунги кунларда Қуръон китоби турли ва чиройли шаклда чоп этилади. Қуръонни тиловат қилиш бўйича мусобақа ва танловлар ўтказилади. Аммо муҳим масала шундаки Қуръон Оллоҳнинг мўъжиза каломи бўлиб, Муҳаммад (с)-га ваҳий орқали тушган, тиловати ибодат ҳисобланувчи китобдур», аммо унга қараб амал қилиш мунча ҳам назарга ташланмайди. Бу мушкулотни бартараф этиш учун Қуръоннинг зоҳирига эътибор қаратишимизга қўшимча унинг ботиний жиҳатларига ҳам диққат-эътибор беришимиз лозим. Қуръоннинг олий ва чуқур мафҳумларини дарк этиш билан унинг паёмлари ва кўрсатмаларини амалда татбиқ этишимиз лозим.

Шак-шубҳасиз муминлар ва иймон келтирганларнинг рисолати бу заминада ҳамадан ҳам оғирроқдир ва Қуръони карим уларни ўз ҳимоятчилари сифатида қарор берган. Чунки улар иймон келтирганмиз деб  иддао қилишади ва Қуръонннинг кўрсатмаларига таяниб амал қилишлари лозим. Ва Қуръон таъбири билан айтганда на фақат исломий жомеа учун, балким башарият жомеасининг яхши намунаси бўлишлари лозим. Фақат ана шу ҳолатда Қуръоннинг ҳаёт бағишловчи асил маданияти жамият фазосида ҳукмрон бўлади.

Азизлар, муборак Рамазон ойи муносабати билан дастурларимиз давомида бир ҳикоятни манзурингизга ҳавола этамиз. Рамазон ойи тавба қилиш ва гуноҳларни кечириш ойи ҳисобланади. Бугунги ҳикоятимиз ана шу мавзўга бағишланган.  

Мосел сарзаминида Найнаво шаҳри жойлашган эди. Аллоҳ таоло Ҳазрати Юнус алайҳиссалом «Найнаво» исмли шаҳарга пайғамбар қилиб юборди. У қавмини Аллоҳ таолонинг йўлига даъват этди. Лекин улар бу даъватдан бош тортиб, куфрларида давом этдилар. Бундан аччиқланган Юнус қавмидан ажралиб кетди ва уч кундан сўнг азоб келади деб хабар берди.  Ҳазрат Юнус  алайҳиссалом қуёш чиққан вақтида шаввол ойининг яримида чоршанба кунида иллоҳий азоб нозил бўлади деб айтдилар. Аммо улар Ҳазрат Юнус (а)-нинг айтган сўзларига ишонмадилар ва кулдилар.                               

Ҳазрат Юнус алайҳиссалом қавми ўртасида буюк тақводор  ва доно ва машҳур икки шахс бор эдилар. Азоб нузул бўлиши яқинлашгани билан Ҳазрат Юнус (а) уша тақводор  киши билан шаҳардан кетишади. Дононишманд эса Ҳазрат  Юнус алайҳиссалом ижозатлари билан шаҳарда қолди. Ҳазрат Юнус  (а) шаҳардан чиқиб кетишлари билан халқни раҳмини еган олим киши тоғ яқинида одамларни йиғиб ўзи тоғ тепасига чиқиб одамларга қараб деди: «Эй одамлар! Ҳазрат Юнус Аллоҳнинг буюк пайғамбаридир ва ёлғон айтмадилар. Ҳақиқатан ҳам у Аллоҳ томонидан юборилган пайғамбардир ва азоб нозил бўлиш башоратини тўғри айтур. Агар тавба қилмасангиз, бу азоб сизларни нобуд қилади. Ҳали фурсат бор экан тавба қилинглар токим азоб нозил бўлмасин.                           

Донишманднинг яхши сўзларидан одамлар хотиржам бўлиб айтдилар: «Биз хатоларимизга афсусланиб тавба қилишга тайёрмиз, аммо пайғамбаримиз кетган ва биз ундан узоқда қолганмиз. Энди биз нима қилишимиз мумкин?

Донишманд деди: Чоршанба куни эрталабдан тонгда тоғнинг яқинига келинглар ва болаларни оналаридан ажратинглар.

Ҳайвонларни ҳам боласидан ажратиб бу ерга олиб келинглар. Сизлар ҳам Худодан раҳм-шафқат сўранг.                        

Чоршанба куни етиб келди ва  одамлар бунга аниқ ишонганлари учун, бола-чақалари ва ҳайвонларини саҳрога олиб чиқдилар. Улар оналар билан болалар ўртасини ажратишиб, Аллоҳ таолога юракдан ялиниб ёлбориб дуо қилдилар. Ҳатто туяю-бўталоқлар ўкирдилар, сигиру-бузоқлар ва қўю-қўзичоқлар маърадилар. Қуёш чиқиши билан осмонда қора булутлар пайдо бўлди. Қалин тутун ва булут қоронғулиги бутун шаҳрни қоплади. Даҳшатли бўрон ва сариқ рангли шамол эсишни бошлади. Даҳшатли садолар қалбларни ларзага келтирарди. Одамлар тавба-тазарруъ қила бошлашди. Худодан уларни кечиришини ва яна бир карра имконият беришини сурашарди.

Худонинг раҳмат ва ғазаб денгизи бир –бирига бирлашган эди. Ғазаб денгизи бўрон эди, раҳмат денгизи эса тавба қилганларнинг қалблари эди. Бироз вақт ўтди. Кўкракларида нафас сиқилиб қолди. Лекин меҳрубон Аллоҳ таолонинг раҳм-шафқатига нисбатан ғазаби кенгроқ бўлиши туфайли сидқидилдан қилинган тавбаларни қабул қилиб, уларни азобдан халос этди. Одамлар бўрон аста-секинлик билан пасайиши ва осмон мусаффо бўлганини кўрдилар. Улар хурсанд бўлишди. Оналар ўз фарзандларини қучоқлаб Аллоҳ таолога  шукроналар айтишди. Аллоҳ таоло ҳам Ҳазрат Юсуф алайҳиссаломга ўз қавми олдига қайтишни буюрди. Чунки улар тавба-тазарруъ қилишди ва Парвардигор уларга яна иккинчи маротаба яхши ҳаёт кечириш учун имконият берди.  

Азизлар, бу ойни ғанимат билиб, комил инсон фазилати билан моҳи рамазони шарифни охирига етказмоқликни насиб этсин. Аллоҳ бу муборак кунларни рўза, тоат-ибодат, Қуръони карим тиловати, хатми Қуръонга сомеъ бўлишлик, кишилар қалбига хурсандчилик солишини насиб этсин. Барчамиз тавба қилиш билан Аллоҳнинг зикри ила қалбларимизни пок айлаб иллоҳий раҳмат ва кечириш нури остига қарор олайлик.