август 29, 2016 12:45 Asia/Tashkent

Чиқиндиларни қайта ишлаб чиқариш табий манбалар, жумладан лозим бӯлган хом ашёнинг камроқ сарфланиши ва шу билан бирга атроф-муҳитга таъсир етказадиган омиллар олдини олиш мумкин.

Ӯтган дастуримизда чиқиндилар ва ахлатларни қайта ишлаш ҳақида суҳбатлашдик. Шунингдек такидлаб ӯтдикки чиқиндиларни қайта ишлаш пайида атрф-муҳитга етадиган зазарли оқибатлардан сақланиш мумкин. Чиқиндиларни қайта ишлаб чиқариш табий манбалар, жумладан лозим бӯлган хом ашёнинг камроқ сарфланиши ва шу билан бирга атроф-муҳитга таъсир етказадиган омиллар олдини олиш мумкин.

Бугунги кун барча давлатлар атроф-муҳитни асраб-авайлаш муҳим масалаларидан бири, бу чиқиндилар ва ахлатларни қайта ишлаб чиқариш деб тарифланади.

Ер кураси барча чиқинди ва ахлатларниннг кӯмиладиган жойи бӯлиб, агар бу чиқиндилар қайта ишланса яроқли бӯлади. Аммо агар шу ҳолда ерда кӯмилиб қолаверса, атроф-муҳитга катта зарарлар етказиши мумкин. Умумжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти олиб борилган тадқиқотларга биноан чиқиндиларни йиғилишига таважжӯҳ қилмаслик атроф-муҳитга боғлиқ 32 мушкулотни келтириб чиқаради.

Шунинг учун ҳам бугунги кунда чиқиндиларни қайта ишлаш ва улардан энергия манбаи ҳосил қилиш чиқиндилардан дуруст равишда фойдаланиш йӯлларидан бири саналади.

Метан гази чиқиндилар кӯмилган жойлардан ҳосил бӯладиган газларнинг 55 фоизини ташкил этиб, унинг атмосферада қуюқланиши йилиади 0,6 фоизни ташкил этади. Агар метан гази меъёри назоратсиз қолса, у еросит сувларни ҳам ифлослантириши умкин. 

Шаҳар чиқиндиларининг ҳар бир тоннасидан 5 то 20 кубометр газ ҳосил бӯлиб, уларни дуруст равишда кӯмган ҳолда назорат остига олиб бӯлади.

  Саноат соҳасидан ҳосил бӯладиган чиқиндиларни қайта ишлаш деганида истеъмол қилинган маҳсулотни яна истеъмол учун яроқли қилиш деганидир. Саноат соҳаси чиқиндиларини истифода учун яроқли қилишда хом ашё ва энергия камроқ сарфланиб, атроф-муҳитга таъсир қиладиган зарарлар ҳам бир неча баравар камаяди. Шунингдек гулхона газларини ҳосил бӯлиши ҳам камаяди. 

Ахлатлар ва чиқиндиларнинг ҳама турларини қайта ишлаб бӯлса ҳам уларнинг ҳамаси ишлатишга яроқли эмас. Шунинг учун ҳам улардан энг лозим бӯлган турларини қайта ишлаб чиқаришади.Шунинг учун табиий ресурсларни тежаш, муқобил ресурсларни излаб топиш, хом ашёни иккиламчи қайта ишлаш муҳим аҳамият касб этмоқда.

Ҳозирги кунда жаҳондаги чиқиндихоналарда 80 млрд. тоннадан зиёд ахлат тўпланиб қолмоқда. Уларнинг атиги учдан бир қисми қайта ишланмоқда, холос. Шаҳарларни санитар тозалаш тизими қуйи¬дагилардан иборат. Яъни, чиқиндиларнинг ҳосил бўлиши, тўп¬лаш, йиғиш, ташиб кетиш, саралаш, термик қайта ишлашга юбориш, иккиламчи хом ашё сифатида фойдаланиш, полигонларга ташиб кетиш, электр энергияси олишда ёқилғи сифатида фойдаланиш, қайта ишлаш ва кўмиш.

 Азиз тингловчилар! Сиз "Атроф-муҳитни асраб-авайлайлик" туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз.Эшиттиришимиз давомида ҳам бизни ҳамроҳлик қилинг.

Чиқиндилар – бир томондан атроф-муҳитга ва инсонга салбий таъсир кўрсатиш манбаси бўлса, иккинчи томондан – иккиламчи минерал ва энергетик ресурс¬лар манбаси ҳам ҳисобланади.

Чиқиндиларни бошқариш ва уларни утилизация қилиш масаласида илғор хорижий давлатлар тажрибасини кўрадиган бўлсак, айрим давлатларда (Германия, Исроил, Буюк Британия) чиқиндиларни тўплаш жойларида турли хил рангдаги контейнерлар ўрнатилган.

 Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан тежамкорона ва оқилона фойдаланиш, чиқиндисиз ва кам чиқиндили технологияларни ишлаб чиқариш корхоналарини кенг жорий этиш каби масалалар энг муҳим ва ўз ечимини кутаётган умумдавлат вазифаларидан бирига айланиб бормоқда. 

Чиқиндиларни бошқариш бўйича ил¬ғор хориж тажрибаларини ўрганиб, чиқиндиларни турларга саралаган ҳолда вақтинчалик тўплаш, йиғиш, ташиб кетиш қайта ишлаш (утилизация қилиш) ва зарарсизлантириш ишлари, шунингдек, вақтинчалик тўплаш жойларини экологик ва санитария ҳолатларини яхшилаш бўйича жойларда эътиборни янада кучайтириш лозим бўлади.