Эрон бозори
Эрон икраси
Аллоҳ таоло номи билан
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
“Эрон бозори” рукни остидаги эшиттиришларнинг навбатдаги сонини эътиборингизга ҳавола этамиз. Унда мамлакат ва жаҳон бозорларида Эронда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг сифати ва рақобатбардошлиги борасида сўз юритилади. Бугунги суҳбатимиз ҳам “Эрон икраси ” мавзуига бағишланган. Эшиттириш поёнигача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.
Олдинги эшиттиришларда таъкидлаб ўтганимиздек Икра берувчи балиқларнинг кўпи тухум берувчи балиқлар сирасига киради ва уларнинг тухум қўйиш жараёни тасодифий тарзда ширин ва чуқур бўлган денгиз сувларида амалга ошади. Бу балиқлар денгизнинг чуқур бўлган жойларига бориб, денгизда мавжуд бута ва япроқларда ёки денгиз ва дарёлар тубида бўлган кичик тошлар устида тухум қўйишади. Тухумлар уларга ёпишади ва сув оқими уларнинг устидан ўтади. Вақт ўтиши билан ушбу тухумлар балиқ болаларига айланишади.
Каспий денгизида икра олинувчи энг йирик балиқлардан бири осётр ёхуд филбалиқ ҳисобланади. Афсуски, балиқнинг ушбу тури денгизларда кам қолган. Бу каби балиқларнинг бир турини белуга деб ҳам аташади. Белуга чучук сувларда яшовчи энг йирик икра берувчи балиқдир. Унинг икраси дунёдаги энг қиммат ва олий навли икра саналади. Эронда белуга балиғидан 100 килограммдан ортиқ икра олинган. Айрим ушбу балиқларнинг оғирлиги 1400 кило ҳам бўлган ва уларнинг умрлари юз йилдан ҳам ошган.
Эроннинг қарабурун балиғи ҳам икра берувчи балиқлардан бўлиб, Каспий денгизининг жанубий қисмида кўпроқ учрайди. Авваллари уни русларнинг стуржен балиғига ўхшатишарди. Аммо кейинги вақтларда ушбу балиқларни сунъий равишда кўпайтиришлар ва сонларини ошириш каби ишлар амалга оширилганидан ва бу балиқлар бир оз каттароқ бўлганидан кейин бошқа балиқ тури эканлиги маълум бўлади.
Қарабурундан олинадиган икра сифат ва озуқанинг қиймати бўйича иккинчи ўринда туради. Ушбу икранинг ҳам тарафдорлари жаҳон бозорларида кўп топилади. Қарабурун балиғи кулранг ва тўқ олтин рангларга эгадир.
Русларнинг чолбош аталувчи балиқлари ҳам Каспий денгизида икра берувчи муҳим балиқлардан саналади. Бу каби балиқларни Каспий денгизининг шимолий қисмида учратиш мумкин.
Каспий денгизининг нодир балиқларидан бири шип стуржен балиғидир. Сони кам бўлган бу балиқлар Каспий денгиз, Қора ва Орол денгизларида учрайди. Россия, Озарбайжон Республикаси ва Туркманистон сувларида шип стуржен балиқларининг сони камайгани боис уларни ов қилиш тақиқланган.
Каспий денгизида икра берувчи бошқа ва энг кичик бўлган балиқларлардан бири узунбурун балиғидир. Ушбу кичик балиқдан кам икра олиниши сабабли унинг қиммати бошқа балиқлар икрасидан арзонроқ туради.
Денгиздан олинадиган озиқ-овқат маҳсулотларининг энг қимматбаҳоси ва энг кўп калорияга эга бўлгани икра ҳисобланади. Шу сабабдан жаҳон бозорларида бу маҳсулотнинг ўрни ўзига хосдир. Жаҳон бозорларида йилига бир миллиард доллар маблағ миқдорида икра сотилади. Жуда қимматбаҳо бўлган икрани эрталаб нонушта учун кўпроқ истеъмол қилишади. Юз грамм икрада 25000 килокалория мавжуддирки, бошқа маҳсулотларда учрамайди.
Икра одатда хом ҳолатида истеъмол қилинади. Айримлар уни тухум сариғи, баъзилар тоза кўкат ё лимон ва айрим кишилар эса уни нон ё сариёғ билан тановул этишади.
Мазкур хосиятли ва куч берувчи озуқа турли фойдали витаминларга эгадир. E, D, A, B12, B6, B2 ва C витаминлар шулар жумласидандир.Икранинг истеъмоли юрак ва қон артериялари, суяк оғриқлари, нафас йўллари хасталикларини даволашда ва қонда халастеринни камайишига ёрдам беради.
Икра айрим саратон навларини ҳам олдини олади. Ушбу маҳсулотни истеъмол қилувчи кишиларнинг кайфиятлари яхши, асаблари тинч, мускуллари кучли ва тери ранглари ойдин бўлади. Икра ёғлари асабийлашишларнинг олдини олиши ҳам мумкин.
Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда “Эрон бозори” рукни остидаги янги эшиттиришларнинг навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Сиз ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.
Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.
Айтиш лозимки, ҳар йили Эрон ишлаб чиқарувчилари 1.5-2 минг тонна бақра балиқ икраси (қора икра) экспорт қилишни режалаштиришади.Бу ҳақда Эрон Балиқчилик ташкилоти раҳбари, қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари Ҳасан Солиҳий баёнот берган эди. Унинг маълумотларига қараганда, ўтган йили Эрон 1.2 минг тонна қора икра ва 600 тонна бақра балиқ гўшти ишлаб чиқарган. Бу йили эса қора икра ишлаб чиқариш 60 фоизга ўсиб, 2.5 минг тоннага етиши кутилмоқда. Бундан ташқари, Солиҳий Сори шаҳрида йилига 2 минг тонна бақра балиқ гўшти ва 10 тонна бақра балиқ икраси ишлаб чиқарувчи хўжалик очилишини маълум қилди. Эслатиб ўтамиз, Каспий бўйи давлатлари – Эрон, Озарбайжон, Туркманистон, Россия ва Қозоғистон жаҳон бозорига қора икранинг 80 фоизини етказиб беради. 2010 йилда ушбу 5 давлат бақра балиқ популяциясини кўпайтириш мақсадида уларни овлашни 5 йилга тақиқлаган эди. Бундан ташқари, Эрон денгизга 3 млн дан ортиқ бақра балиқ боласини чиқариб юборган эди.
Маълумот учун, россиялик қора икра ишлаб чиқарувчилар ҳам нафақат ички, балки жаҳон бозорида ҳам аввалги даражасини тиклашни бошладилар.
“Балиқнинг осётр турини етиштириш ривожланиб кетгани қора икра экспортининг ўсишига сабаб бўлди. Ички бозорда валюта курсининг беқарорлиги туфайли юзага келган қулай бозор шароити экспорт ўсишига олиб келган иккинчи сабаб бўлиб хизмат қилди”, дейилади Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабарида.
Хабарда келтирилишича, Россияда бир йиллик қора икра ишлаб чиқаришнинг умумий ҳажми ўртача 50 тоннани ташкил этади.
Масалан, бутун 2014 йил давомида Россия халқаро бозорга 1,65 тонна икра етказиб берган. Шу ўринда Россияга келтириладиган икра ҳажми 2014 йилги 8,67 тоннадан 2015 йил январь-ноябрь да 3,5 тоннага камайди.
Икра берувчи балиқларнинг гўштлари кенг кўламда бозорларда сотилади. Бу балиқларнинг нафақат икраси ва ё гўшти истеъмолчилар учун муҳим аҳамият касб этади, балки икра берувчи балиқларнинг бошқа тана аъзоларидан бугунги кунда турли замонавий технологиялар орқали эшиттиш мосламалари, косметика маҳсулотлари, дори-дармон ва кўплаб соҳалар учун фойдланишади.
Ҳозирги пайтда икра берувчи стуржен балиғи қадимий ва гўзал бўлгани учун ҳам зийнат берувчи балиқлар сифатида кенг фойдаланилмоқда. Бирлашган Миллатлар Ташкилотига тегишли the Convention on International Trade in Endangered Species of Wild Fauna and Flora, яъни сони кам бўлиб бораётган фауна ва флора турларини сотиш бўйича Халқаро Конвенциянинг ҳисоботига кўра, бугунги кунда икра берувчи балиқларни сотиш миқдори билан уларнинг болалари бўлган кичик балиқларнинг сотиш миқдори жаҳон бозорларида ошган.
Эроннинг Рашт шаҳрида ташкил этилган балиқчилик бўйича тадқиқот марказида икра бервчи нодир балиқларнинг сонини кўпайтириш учун бир қатор самарали тадбирлар амалга оширилмоқда.
Қадрли тингловчилар, “Эрон бозори” рукни остидани янги эшиттиришларнинг навбатдаги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлинг.