Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун якшанба Ҳижрий-шамсий 1397-чи йил хурдод ойининг 20-чиси Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил рамазон ойининг 25-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2018 йил июн ойининг 10-чи кунидир.
Бундан 206 йил олдин милодий 1812 йил июн ойининг 10-чисида:
Англия ва Америка ўртасида уруш бошланди. 19 асрнинг биринчи ярмида Американинг тарихий ҳодисаларидан бири бу Америка ва Англия ўртасидаги уруш ҳисобланадиким, бу уруш икки йил давом этди. Урушнинг келиб чиқиши сабаби бу Англия томонидан Францияни денгиздан қуршовга олиш ва Европага қўшни бўлган сувларда Америка кемаларининг ҳаракатига тўсиқлик яратиш эди. Аммо Америка урушни бошлаш учун бошқа сабабга эга эди. Унинг асосий сабаби бу Американинг марказий ҳукуматига қарши қузғалон қилиш учун америкалик қизилтанлиларга Англиянинг махфий равишда кўмак бериши эди. Охир-оқибат Белгияда милодий 1814 йилнинг охирларидан бошлаб Англия ва Америка ўртасида тинчлик музокаралари бошланди ва декабр ойида ушбу икки мамлакат ўртасида тинчлик шартномаси имзоланди.
Бундан 18 йил олдин шу куни, милодий 2000 йил 10 июнда Сурия президенти Ҳофиз Асад ўзоқ муддатли беморликдан сўнг оламдан ўтди. У 1930 йилда таваллуд топган. Ҳофиз Асад 1964 йилда ҳаво кучлари қомондони симматига тайинланди ва уч йилдан кейин Суриянинг мудофаа визири бўлди. У 1970 йилда давлат тунтарувидан кейин Сурия раҳбарлигини қўлига олди. Сўнгра, баъс партияси раҳбарлигини ўз зиммасига олди. Ҳофиз Асад бир йилдан кейин ижтимоий бир сўровдан кейин Сурия президентлигига эришди. Бундан кейин бир нечита ижтимоий сўров ўтказиш билан бу мансабни ўз умрининг охиригача сақлади. Милодий 1967 йилда сионистик режим ва араблар ўртасидаги урушда Ҳофиз Асад Суриянинг мудофаа вазири эди. Бу тўқнашувда сионистик режим Жавлон теппаликларини ишғол этди. Ҳофиз Асад томонидан Сурия армиясини мустаҳкамлаши бу мамлакат сионистик режим билан милодий 1973 йилдаги урушда бу теппаликнинг бир қисмини қайтариб олишга муваффақ бўлди. Ҳофиз Асад замонида Сурия хорижий сиёсатларининг асосий хусусиятларидан бири бу сионистик режим баробарида келишувга келмаслиги эди.
Халқ ҳунармандчилик санъатини севувчиларга 10 –июн муҳим сана ҳисобланади. Ушбу сана Халқаро халқ ҳунармандчилик санъати куни номини олган.
БМТ таъсис этилганидан кейин инсониятнинг маданий меросини ҳимоя этиш бу ташкилотнинг тарбиявий, илмий ва маданий идораси бўлмиш ЮНЕСКО ташкилотига топширилади. Милодий 1964 йилда Халқ ҳунармандчилигининг халқаро кенгаши таъсис этилади ва ЮНЕСКО ташкилоти қошидаги бир орган сифатида халқларнинг амалий санъати ва ҳунармандчилик соҳаларига катта эътибор қаратади. Халқ ҳунармандчилиги ва амалий санъатнинг халқаро кенгаши дунёнинг халқларига ушбу заминада қатор ёрдамлар кўрсатади ҳамда халқ ҳунармандчилик санъатини ривожлантириш билан бирга бутун дунёнинг ушбу соҳа билан шуғулланувчи кишилари ва ҳунармандлари ўртасида бирдамлик ва ҳамкорликлар яратишни ўзининг асосий мақсади деб эълон қилган. Айни ҳолда ушбу Кенгашга 90- дан кўпроқ мамлакатлар аъзо бўлишган. Халқ ҳунармандчилик санъати халқаро кенгашининг котибияти Голландиянинг Амстердам шаҳрида жойлашган.