Ҳаётий муаммолар калиди
Ислом динида маданий масканлар, махсусан масжидларнинг қурилишига катта аҳамият берилади.
Қуръони каримнинг илк оятлари азиз ва севимли пайғамбаримиз ҳазрат Муҳаммат (с)-га нозил бӯлган оятларида илм ӯрганиш ҳақида бӯлиб, исломий тамаддун ва маданияти асосини ташкил эитади. Азиз пайғамбаримиз (с) илк қадамларидан масжид қуриш бӯлган.
Масжид исломий андеша ва маданиятида ҳамеша муқаддас мавқега эгадир. Бу муқаддас макон Худованд ошиқларининг макони бўлиши зимнида , энг сиёсий ва қарорларни қабул қилиш ва ҳатто ҳарбий маслаҳатлашувлар ҳам ушбу маконда ўтказилган. Шунингдек масжид исломий маданият, ҳунари ва маданиятининг мероси ва ҳамда ижтимоий ишларда халқнинг бирлашишлари ва уларнинг ҳамкорликлари ҳамда ваҳдат келтирувчи марказ саналади. Масжид Худонинг уйи ва Аллоҳ таоло даргоҳига тоат-ибодат қилиш ва бандаликни бажо кетириш макони ҳисобланади.
Инсония таърихи бошланишидан ҳозирги кунгача Худога тоат-ибодат қилиш ва имон келтириш маданияти билан бирга бўлиб келган. Агарчи ибодат қилишнинг шакли турли қавм, халқ ва эллатлар ўртасида бирбиридан фарқ қилсада, аммо борликни яратувчи қудрат ва хилқатнинг илдизи унвонида Худо билан алоқада бўлишда ҳоким бўлган руҳ бир хил бўлган.
Ислом дини иллоҳий энг охир ва энг мукаммал дин унвонида Аллоҳ таоло билан яқинлашиш учун махсус бандалик аъмоллари ва расм-русумларни тақдим этади. Бу муқаддас амаллар ўртасидан намоз шундай мавқе ва аҳамиятга эгадирким Худога бўй суниш ва тоат-ибодат қилишнинг энг машҳур ва энг олий жилвалари унвонида эслатиш мумкин.
Осмоний, илоҳий мазҳабларнинг барчасида ва ҳатто илоҳий бўлмаган ва инсоний мактабларнинг аксари махсус маросимлар, расм-русумлар ва тоат-ибодат қилишни бажо келтириш жиҳатида ўзига хос бир марказ унвонида маконни ихтисос беришди. Махсус маросимларни ўтказиш учун махсус маконга эга бўлиш шу даражада муҳим масала эдиким, ҳатто бутпарастлар ҳам назр этиш, қурбонлик қилиш, дуо ўқиш, мадҳ этиш ва тоат-ибодат қилишдан бошлаб барча маросимларини бу маконда ўтказишарди ва ҳалигача ҳам давом этмоқда.
Масеҳийлар калисо, яҳудийлар синагога ибодатхонаси ва зардуштлар оташкадани ўзларининг тоат-ибодат қилиш макони этиб қарор беришган. Аммо ислом дини илоҳий энг охирги ва энг комил дин унвонида инсониятни раҳбарлик қилиш ва ҳидоят этишни ўз зиммасига олиб масжидни мусулмонларнинг тоат-ибодат қилишлари учун бир марказ унвонида қарор берди.////// ////// Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон Ислом жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Ҳаётий муаммолар калиди” эшиттиришини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com/ uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили [email protected]
Масжид деб ўзига хос тарзда ном қуйишнинг сабаби шундан иборатдирким, Аллоҳ таоло баробарида тавозўъ этиш ва сажда қилиш макони ҳисобланади. Намоз кўп кўрсатмалар берилган энг муҳим исломий тоат-ибодат қилиш саналади ва намозни бажо келтириш ўртасида сажда қилиш махсус аҳамиятни касб этади.
Сажда қилмоқ ва ерга ўтириб буй сунмоқ ва ниҳоят Худонинг кибриёси ва азамати баробарида тавозўъ этиш ва тоат-ибодат қилиш даражаси ва ягона яратувчининг баробарида барча мавжудотларнинг табиий барқарорлигининг зуҳур топиши саналади.
Масжид диний маданиятда Байтуллоҳ ва Худонинг уйи унвонида қабул қилинган.Осмон ва ердан бошлаб борликнинг барча нарсалари Худоникидир. Аммо Худо инсонлар ушбу маконнинг аҳамиятини дарк этишлари ва у ерда тўпланиб иллоҳий раҳмат ва баракотдан баҳраманд бўлишлари учун бир моддий макондан бошқа нарса бўлмаган масжидни ўзининг уйи деб атади. Шунинг учун инсон масжидда Худога ўзини яқинроқ ҳис этади. Албатта масжидлар мартаба ва мавқе нуқтаи назаридан бир хил эмас. Айрим масжидлар катта ва олий мавқега эгадир.